Карвонсарой
Дин

Аэропортдаги маърузаларда ўзбек мигрантларига Россияда экстремистлар таъсирига тушмаслик уқтирилмоқда

Максим Енисеев

15 июль куни Наманган аэропортида Россияга ишлаш учун кетаётган меҳнат муҳожирларига маъруза қилаётган имом, Facebook ижтимоий тармоғига жойланган видеолавҳа кадри.

15 июль куни Наманган аэропортида Россияга ишлаш учун кетаётган меҳнат муҳожирларига маъруза қилаётган имом, Facebook ижтимоий тармоғига жойланган видеолавҳа кадри.

ТОШКЕНТ – Имомлар Наманган аэропортида Россия самолётларига ўтираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини террорчи гуруҳларнинг даъватларидан «огоҳ бўлишга» чақирмоқдалар.

Дин ишлари бўйича қўмита экстремизмга қарши кураш давлат дастури доирасида Россияга ишлаш учун кетаётган йўловчиларга аэропортда мунтазам равишда маърузалар ўқимоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 15 июль куни Фарғона вилоятининг Наманган шаҳри аэропортида бўлиб ўтди.

Ёзиб олинган ва интернетга жойланган видеолавҳада имом Россияга отланган мигрантларни «ватанга хиёнат қилмасликка» ва «террорчи гуруҳлар таъсирига тушмасликка» чақирган.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев 2018 йил 12 октябрь куни Тошкент аэропортида қийин аҳволда қолиб Ўзбекистон ҳукумати ҳисобидан ватанига қайтарилган бир гуруҳ меҳнат мигрантларига мурожаат қилмоқда. (Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев 2018 йил 12 октябрь куни Тошкент аэропортида қийин аҳволда қолиб Ўзбекистон ҳукумати ҳисобидан ватанига қайтарилган бир гуруҳ меҳнат мигрантларига мурожаат қилмоқда. (Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги)

Лавҳада имом Абдувосит домла террорчилик ташкилотларини «бугунги куннинг энг асосий таҳдидларидан бири» деб атар экан, мигрантларни Ислом номи билан ҳаракат қилиб, интернет орқали одамлар онгини заҳарлашга уринаётган «террорчи гуруҳлардан огоҳ бўлишга» даъват қилади.

Имом бу каби ҳолатлар Россияда ишлаётган мигрантлар орасида учраётганини қайд этар экан, уларни Ўзбекистондаги диний ташкилотлар сайтидан маълумот излашга ва диний таълим олишга чақирди.

У muslim.uz, islom.uz и ravza.uz каби сайтларни тилга олди.

Террорга ёлловчилар нишони

Бундай маърузалар экстремизмга қарши кураш миллий кампанияси доирасида ташкил этилмоқда, деди аэропорт матбуот котиби Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси.

«Барча йўловчиларни кўчада бир жойда тўплаш имкони бўлмагани учун, маърузалар самолётга чиқиш олдидан ўтказилмоқда», деди 15 июль куни исми ошкор этилишини истамаган мансабдорлардан бири.

«Бундай маърузалар учун тажриба сифатида Наманганнинг танлангани тасодиф эмас. Бу ерда консерватив ўзбеклар, ўта диндор мусулмонлар истиқомат қилади», дейди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев.

«Наманган бу борада дунёвийроқ пойтахт Тошкентдан фарқ қилади», деб қўшимча қилди у. «Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Ислом ҳаракати (ЎИҲ) ҳам 90-йилларда айнан ўша ерда пайдо бўлган.»

Аэропортда маъруза қилаётган имомлар Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск ва бошқа шаҳарларга отланган меҳнаткашларга юзланганлар.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда экстремистик ёлловчилар нишонига айланиб турадилар.

Россия ички ишлар вазирлигига кўра, мамлакатдаги ишчи-мигрантларнинг аксари ўзбеклардан иборат. 1 июнь ҳолатига кўра, Россияда 2,1 млн. Ўзбекистон фуқаролари бор.

Gazeta.ru хабарига кўра, ўзбек мигрантлари 2018 йилнинг учинчи чорагида уйларига 1,25 миллиард доллар (10,9 триллион сўм) миқдорида пул ўтказмалари юборишган.

«Умуман олганда, Россиядаги мигрантлар бир тану бир жон бўлиб яшайдилар», дейди тошкентлик социолог Дилмурод Тошхўжаев.

«Улар тазйиқ ва адолатсизлика дуч келмоқдалар», деди у. «Бундай шароитда ёлловчилар ва экстремистлар уларнинг ғоялари «эркинлик» ва «адолат» ўрнатиши ҳақида сўзлайдилар».

Экстремистик сайтларга қарши кураш

Маърузалар кампанияси Ўзбекистон ҳукуматининг экстремистик гуруҳлар сайтларига қарши кураш чоралари ортидан бошлаб юборилган.

Май ойида Адлия вазирлиги ҳукумат томонидан тақиқланган ва блокланган экстремистик ва террорчилик веб-сайтлари рўйхатини эълон қилган.

«Бундай веб-саҳифаларни аниқлаш ва блоклаш экстремизмга қарши кампания доирасида ўтган йил сентябрь ойидаги ҳукумат қарори билан тасдиқланган эди», деди тошкентлик ҳуқуқшунос Муслима Ҳакимова интервью чоғида.

«Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда уруш, зўравонлик, террорчилик ёки экстремизм, айирмачилик, ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган веб-саҳифалар блокланади. Кузатувлар натижасида махсус тақиқланган веб-саҳифалар рўйхати тузилмоқда», деди Ҳакимова.

Ҳозиргача рўйхатга 40 та саҳифа киритилган. Улар орасида Тавҳид ва жиҳод гуруҳининг собиқ етакчиси Абу Салоҳнинг сайти, Ал-Фаттоҳ ТВ, Ҳидоят ТВ ва шунга ўхшаш бошқа экстремистик телеканаллар бор.

Адлия вазирлигига кўра, бундай сайтлар интернетнинг ўзбек сегментидан блокланади ва сайт эгалари экстремистик ташкилотлар деб топилади.

«Бош прокурор Олий судга ташкилотни экстремистик деб тан олиш ҳақида ариза топширади», дейилади Адлия вазирлиги сайтига жойланган баёнотда.

Баёнотга кўра, бундай гуруҳларга оид ҳар қандай материаллар, рамзлар ва маълумотларни интернетга жойлаштириш қонунга хилоф саналади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Жуда аҳмоқона амалиёт

Жавоб бериш