Карвонсарой
Фан ва технология

Қозоғистонда дронлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Айдар Ашимов

Суратда: Elbit компанияси ишлаб чиқарган дрон парвоз чоғида. (Elbit Systems Ltd.)

Суратда: Elbit компанияси ишлаб чиқарган дрон парвоз чоғида. (Elbit Systems Ltd.)

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон хорижий ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчиларга қарамликни камайтиришга қаратилган чоралар доирасида дронлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

«Исроилнинг Elbit Systems Ltd. компанияси билан учувчисиз учиш аппаратларини йиғиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича узоқ муддатли шартнома имзоланди», деб хабар берди 3 август куни Қозоғистоннинг «Kazakhstan Engineering» (KE) қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи компанияси.

KE Қозоғистонда Elbit савдо белгисидан фойдаланиш учун эксклюзив ҳуқуққа эга бўлди.

«Бу лойиҳа бизга нафақат учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш, балки дронларни тузатишда бошқа давлатларга қарамликни камайтиришга имкон беради», деди KE бошқаруви раиси Куаниш Бишимов шартномани имзолаш маросимида. «Шу билан бирга, маҳаллий ходимларни тайёрлаш ва янги иш ўринлари яратиш имконияти ҳам пайдо бўлади.»

12 март куни Олмаота вилоятида қозоқ аскарлари разведка дронининг учирилишини кузатмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

12 март куни Олмаота вилоятида қозоқ аскарлари разведка дронининг учирилишини кузатмоқдалар. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Корхона Қозоғистонда дронларга техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва замонавийлаштириш бўйича бош марказга айланади. Келажакда дронларни экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда, деди у.

Компания дронларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва қурилмаларни 2019 йил охирига қадар қабул қилиб олишни режалаштирмоқда, деб қўшимча қилди у.

Дронларни харид қилиб олувчилар қаторида Қозоғистон полицияси, армияси, махсус кучлари, қутқарув хизмати, фермерлар ва нефть-газ корхоналари бўлиши кутилмоқда.

Хизматдаги дронлар

Кузатувчилар Қозоғистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш режасини ижобий баҳоламоқдалар.

«Қозоғистондаги дронларнинг потенциал бозори катта, у хавфсизлик хизматлари, нодавлат ташкилотлар ва оддий фуқаролардан иборат. Дронлардан янада фаол фойдаланишга икки омил тўсқинлик қилади, булар хорижий моделларнинг қимматлиги ва маҳаллий хизмат кўрсатиш нуқталарининг йўқлиги», деди Нур-Султонлик ноҳарбий дронлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Берик Торгумбаев интервью чоғида.

Унинг сўзларига кўра, учувчисиз учар қурилмаларни чет элга «кичик носозлик билан ҳам тузатишга юбориш жуда қиммат, кўп вақт олади ва фойда келтирмайди».

«Қозоғистонда дронларни ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш жуда катта қадам ҳамда кўп саноат турлари учун улкан имкониятдир», деди Торгумбаев.

У Қозоғистонда учувчисиз учар қурилмалар қай мақсадларда фойдаланишига мисоллар келтирди.

«Полиция EXPO-2017 даврида дронлардан фойдаланди», деди Торгумбаев 2017 йилда Остонада (ҳозирда Нур-Султонда) ўтган халқаро кўргазмани назарда тутиб. «Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида учувчисиз учар қурилмалар бўш ерлар ва сайғоқларнинг сонини кузатишда қўлланилади.»

«Улар жиноятчиларни ҳаводан туриб излашда полицияга қўл келиши мумкин», деди у.

Қозоғистон полицияси 2017 йилдан бери Чу водийсида ёввойи нашани ноқонуний териб олувчиларни қидиришда дронлардан фойдаланиб келмоқда.

Шу билан бирга қозоқ армияси ҳам улардан мунтазам равишда фойдаланади. Мисол учун, аскарлар апрель ва май ойларида Қозоғистонда бўлиб ўтган кенг қамровли машқларни кузатиб боришда дронларни қўллаган эдилар.

Дронлар, шунингдек, май ойида Тожикистонда ўтган машқларда қозоқ ҳарбийларига асқотган эди.

Қозоғистон қуруқликдаги қўшинларининг дрондан фойдаланувчи бўлинмалари ҳар йили машғулотлар ўтказади. Февраль ойида Жамбул вилоятида ўтказилган ана шундай машқларнинг бирида ҳарбий ходимлар аэродинамика, фазодан фойдаланиш, ҳаво разведкасини олиб бориш ва ўқ отишни созлаш қоидаларини ўргандилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Hermes 900, Bayraktar TB3 зарбдор, Harop, Orbiter, Hero400EC, Skystriker қўриқловчи дронлари керак.

Жавоб бериш

Улар буни Чуй водийсида жиноятчиларни қидириш учун деб айтишади, аслида эса (бу қурилмалар) биринчи навбатда Россия билан чегарада ишлатиш учун керак.

Жавоб бериш