Карвонсарой
Атроф-муҳит

Огоҳлантиришларга қарамай, Россия Арктикада сузувчи ядровий реакторни ишга туширмоқда

Карвонсарой ва AFP

Дунёдаги илк сузувчи ядровий реактор – «Академик Ломоносов» портни тарк этмоқда. (ТАСС)

Дунёдаги илк сузувчи ядровий реактор – «Академик Ломоносов» портни тарк этмоқда. (ТАСС)

МОСКВА – Минтақага жиддий зарар етказиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, жума (23 август) куни Россия дунёдаги илк сузувчи ядровий реакторни Арктика бўйлаб саёҳатга юбормоқда.

Ядровий ёқилғи билан тўлдирилган «Академик Ломоносов» Мурманскдан Сибирнинг шимоли-шарқигача бўлган 5000 километрлик сафарга чиқади.

Бу реактор йил давомида жойидан жилмайдиган одатий реакторнинг оддийроқ муқобилидир, деб хабар берган бундай реакторларни хорижга сотишни режалаштираётган Россиянинг «Росатом» агентлиги.

Аммо табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари бу лойиҳанинг хавфи ҳақида огоҳлантириб, уни «муздаги Чернобиль» ва «ядровий Титаник» деб номладилар.

Украинанинг Припять шаҳридаги ташландиқ бино, шаҳар Чернобиль ядровий станцияси яқинида жойлашган эди. Тарихдаги энг мудҳиш ядровий фалокат 1986 йилда Совет Иттифоқи расмийларининг хатоси сабабли юз берган. (Файл)

Украинанинг Припять шаҳридаги ташландиқ бино, шаҳар Чернобиль ядровий станцияси яқинида жойлашган эди. Тарихдаги энг мудҳиш ядровий фалокат 1986 йилда Совет Иттифоқи расмийларининг хатоси сабабли юз берган. (Файл)

Марказий Осиёдаги радиоактив чиқиндиларнинг жойлашуви акс этган харита. (ЕИнинг Қирғизистондаги делегация)

Марказий Осиёдаги радиоактив чиқиндиларнинг жойлашуви акс этган харита. (ЕИнинг Қирғизистондаги делегация)

Реакторнинг сафари об-ҳаво ҳамда муз миқдорига қараб 4-6 ҳафтагача чўзилиши тахмин қилинмоқда.

144 метр узунликдаги «Академик Ломоносов»ни барпо этиш ишлари 2006 йил Санкт-Петербургда бошланган эди.

Сибирь Чукоткасидаги 5 минг кишилик аҳолига эга Певек шаҳрига етиб борган реактор маҳаллий ядро станцияси ва ёпиқ кўмир конининг ўрнини эгаллайди.

Йил охирида фойдаланишга топшириладиган реактор Россия Арктикада углеводород қазиб олишини ривожлантираётган бир пайтда минтақадаги нефть платформаларига хизмат қилади.

Радиоактив чиқиндилар

Табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари 1990 йиллардан бери сузувчи реактор борасида танқидий фикрлар билдириб келганлар, дейди Россиянинг «Greenpeace» ташкилоти энергетика бўлими бошлиғи Рашид Алимов.

«Ҳар қандай ядровий реактор радиоактив чиқинди чиқаради ва аварияга сабаб бўлиши мумкин, аммо «Академик Ломоносов» бўронлар олдида ҳам заиф», деди у AFP нашрига.

Реакторни бошқа кемалар шатакка олиб сузади, шу сабаб бўронлар вақтида тўқнашув эҳтимоли янада кучайиши мумкин, деди у.

Росатом фойдаланилган ёқилғини реакторнинг ўзида сақлашни режалаштиргани сабабли «ёқилғи билан боғлиқ ҳар қандай фалокат Арктиканинг нозик иқлимига жиддий зарар етказиши мумкин», деди Алимов.

Минтақада «ядровий тозалаш ишларини олиб бориш учун зарур инфратузилма мавжуд эмас», деб огоҳлантирди у.

Иқлимнинг глобал илиши ва музликларнинг эриши – Россиянинг шимолий қирғоқлари бўйлаб, Атлантика океанини Тинч океани билан боғлайдиган Шимоли-шарқий денгиз йўлини янада қулайроқ қилиб қўйган.

2018 йилнинг май ойида AFP мухбири «Академик Ломоносов»ни кўздан кечириш учун келган вақтда у хира жигарранг эди. Энди эса у Россия байроғининг ранглари – қизил, оқ ва кўк рангларга бўялган.

Оғирлиги 21 минг тонна бўлган кема ҳар бирининг қуввати 35 мВтга тенг иккита реакторга эга, бу ядровий музёрар кемалардаги реакторларнинг қувватига яқин.

Кема жамоаси 69 кишидан иборат бўлиб, у 3,5-4.5 узел тезлик билан ҳаракатланади.

Лойиҳа қўлдан бой берилган имкониятдир, чунки ҳудуди Техасдан катта ва атиги 50 минг кишилик аҳолига эга Чукоткада «шамол энергетикасини ривожлантириш бўйича катта салоҳият мавжуд», деди Алимов.

«Сузувчи ядровий станция электр қуввати ишлаб чиқаришнинг ўта хавфли ва ўта қиммат усулидир», деди у.

Хавфсизликка оид хавотирлар

Шу ой Россиянинг узоқ шарқидаги ҳарбий полигонда юз берган ва радиация даражасини кўтариб юборган ҳалокатли портлаш хавотирларнинг кучайишига сабаб бўлган.

Портлаш 8 август куни ядровий қурилмага эга ракетани синаш чоғида юз берган, оқибатда 5 ходим ҳалок бўлиб, ҳудуддаги радиация даражаси кўтарилиб кетган.

Портлаш 9M730 «Буревестник» (НАТО «SSC-X-9 Skyfall» деб номлаган) қанотли ядровий ракетаси билан боғлиқ эканлиги хабар қилинди.

Авариядан сўнг қўшни Северодвинск шаҳрида радиация даражасининг ошгани қайд этилди, саросимага тушган аҳоли радиациянинг қалқонсимон безга таъсирини камайтиришга ёрдам берувчи йод моддасини сотиб олиш учун дорихоналарга ошиққан.

Бу каби радиоактив ҳодисаларнинг атроф-муҳит ва хавфсизликка таъсири узоқ муддатли бўлиши мумкин.

Сентябрь ойида Европа Иттифоқининг (ЕИ) 85 млн. евролик кўмаги билан Марказий Осиёнинг 7 та объектида (уларнинг учтаси Қирғизистонда жойлашган) Совет давридан қолган уран чиқиндихоналарини тозалаш ишлари бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда июль ойида KyrTag ахборот агентлиги хабар берган эди.

Марказий Осиё 50 йилдан ортиқроқ вақт давомида собиқ Совет иттифоқи учун асосий уран манбаи бўлиб хизмат қилиши ортидан хавфсизлик ва экологияга оид бир талай муаммолар қолди.

Масалан, Тожикистон, уран чиқиндихоналарида қўлбола бомбалар тайёрлаш учун етарлича уран қолдиқлари борлиги юзасидан хавотир билдирган эди.

Европа Иттифоқининг 2017 йилги ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиёда 1 млрд. тоннага яқин заҳарли уран чиқиндилари бор.

«Чиқиндихоналар ва омборхоналарда катта миқдорда заҳарли радиоактив моддалар тўпланиб қолган», деб маълум қилган эди Европа тикланиш ва тараққиёт банки апрель ойида.

1995 йилда аксарият конлар ёпилганига қарамай, Россия уран қазиб олиш ва қайта ишлаш объектларини тарк этгунигача ва ундан кейин ҳам деярли ҳеч қандай тозалаш ишларини олиб бормаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистон янгиликларининг бунга нима алоқаси бор, чуркаларимиз жаҳон сиёсатида ниманидир ҳал қиладими ёки

Жавоб бериш

(Реакторни) АҚШга оқадиган сувларга жўнатиш мумкин, у эса «бехосдан» бузилиб қолиши ва уларнинг сувларини радиация билан зарарлаши мумкин :)

Жавоб бериш

Янги ва шунақа занглаганми? Россияда ишлаб чиқарилган

Жавоб бериш

Чўкиб кетмайдими?

Жавоб бериш

Рутиниядан ядро сарқити.

Жавоб бериш

Бу занг босган бало портлаб кетмаса бўлгани

Жавоб бериш

Яхши фойдали маълумот булибди. Ядровий реакторлар охир окибат Антарктида табиатини, инсоният йук килиши мумкин.

Жавоб бериш