Карвонсарой
Таълим

Қирғизистонлик болалар «Газпром»нинг қинғирлиги сабаб Бишкекдаги мактабда ўқиш имкониятидан маҳрум бўлдилар

Канат Алтинбаев

18 август кунги суратда акс этган «Газпром»нинг Бишкекдаги мактаби оддий одамлар учун эмаслиги маълум бўлди. «Газпром»нинг тўловларига қурби етмаган ота-оналарнинг фарзандлари янги мактабни узоқдан туриб томоша қила оладилар, холос. (Канат Алтинбаев)

18 август кунги суратда акс этган «Газпром»нинг Бишкекдаги мактаби оддий одамлар учун эмаслиги маълум бўлди. «Газпром»нинг тўловларига қурби етмаган ота-оналарнинг фарзандлари янги мактабни узоқдан туриб томоша қила оладилар, холос. (Канат Алтинбаев)

БИШКЕК – Россиянинг йирик энергетика компанияси «Газпром» Бишкекда бепул таълим берадиган замонавий ўрта мактабни қуришга ваъда берганида, маҳаллий аҳоли жуда мамнун бўлган эди.

Энди эса улар ғазабда, сабаби компания мактабда ўқиш учун фақат бадавлат оилалар тўлай оладиган нархларни белгиламоқда. Маҳаллий аҳоли бу ҳолатни «жамиятга қарши қаллоблик» деб баҳолаган.

Мактабнинг тарихи 2013 йилда бошланган бўлиб, ўшанда «Газпром» Қирғизистонда табиий газ етказиб берувчи энг йирик компания – «Қирғизгаз»нинг 100 фоиз акцияларини харид қилганди.

Рамзий 1 доллар эвазига амалга оширилган битим шартларига кўра, «Газпром» беш йил давомида Қирғизистоннинг газ инфратузилмасини модернизация қилиш ва тиклаш билан шуғулланиши керак эди. Бундан ташқари, Россиянинг газ соҳасидаги гиганти Қирғизистонда спорт иншоотлари ва мактаблар барпо этиш мажбуриятини олган.

«Газпром» мактаби унинг пулини тўлашга қурби етадиган ўқувчилар учун мўлжалланган бассейн ва бошқа қулайликлар билан жиҳозланган. (Канат Алтинбаев)

«Газпром» мактаби унинг пулини тўлашга қурби етадиган ўқувчилар учун мўлжалланган бассейн ва бошқа қулайликлар билан жиҳозланган. (Канат Алтинбаев)

«Газпром» мактабининг директори Азамат Дикамбаев маҳаллий аҳолининг саволларига жавоб бермоқда, 18 август. (Канат Алтинбаев)

«Газпром» мактабининг директори Азамат Дикамбаев маҳаллий аҳолининг саволларига жавоб бермоқда, 18 август. (Канат Алтинбаев)

«Газпром» Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўрта таълим мактаби барпо этди. «Газпром» раҳбари Алексей Миллер мактабда 33 та замонавий ўқув хонаси, компьютер хоналари, мультимедиа кутубхонаси, лаборатория ва аудитория, 350 ўринли ошхона, иккита спорт зали ва иккита ёпиқ сузиш ҳавзаси, шунингдек, очиқ спорт майдончалари бўлишини айтган.

Миллер 2017 йил августда Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаев билан бўлажак бино пойдеворига тамал тоши қўяр экан, «мактаб халқаро миқёсдаги амалиётнинг энг яхши намунаси бўлиб, унинг қурилиши Қирғизистондаги ёш авлоднинг ҳар томонлама ривожи учун жиддий туртки беради», деб айтган эди.

Бишкек шаҳар ҳокимлиги ҳам «аср лойиҳаси»га ўз ҳиссасини қўшди – мактаб учун 3,5 гектар ер ажратиб, унга олиб борадиган асфальт қопламали йўл қурди.

Бу ишлар учун ҳокимиятдан қанча маблағ ажратилгани ошкор этилмаган.

Бойлар учун мўлжалланган мактаб

Бироқ, шу йил ёз ойи бошларида қуриб битказилганидан сўнг, мактабнинг бепул эмаслиги маълум бўлди.

«Газпром» тарафидан таклиф этилган таълим нархи ойига 22 минг қирғиз сўмини (315 АҚШ доллари) ташкил этган. Бу ҳақда 24.kg нашри июнь ойида Бакуля Жалилова исмли Facebook фойдаланувчисига асосланиб хабар қилди.

Бу хабар мактабнинг қуриб битказилишини кутаётган маҳаллий аҳолини эсанкиратиб қўйган. Расмий статистикага кўра, 2018 йилда Қирғизистонда ўртача ойлик маоши 235 АҚШ долларини (16415 қирғиз сўми) ташкил этди.

«Лолу ҳайронман. Сентябрда биринчи синфга чиқадиган ўғлимни қаерга олиб бораман энди?» дейди мактаб жойлашган «Асанбой» микрорайонида яшовчи Тилек Сурабалдиев.

Мактаб яқинидаги ҳудудда истиқомат қилувчи Сайкал Абдиразаева ҳам Карвонсарой билан суҳбатда ҳар куни фарзандини автобусда шаҳар марказига олиб боришга мажбур эканини айтган.

2017 йилда Атамбаев ва Миллер мактаб қурилишини бошлаб беришганида маҳаллий аҳолининг боши осмонга етган эди, деб эслайди у.

«Лекин, энди маълум бўлишича, мактаб бойлар учун қурилган экан. Бу каби ҳашаматли мактабга бориш учун бизда бунча пул йўқ», дейди Абдиразаева Карвонсарой бидан суҳбатда.

«Фарзандим ўқий олмаса, обсерваторияси бор улкан мактаб нега керак? Бу синфхоналарда ўқий олмаса, бассейнда чўмилолмаса, футбол майдонида ўйнай олмаса?» дейди у.

Аёлнинг айтишича, «Газпром» мактабининг директори Азамат Дикамбаев унинг бу саволларини жавобсиз қолдирган.

Бишкек шаҳар ҳокими Азиз Суракматовнинг тан олишича, мактабнинг йиллик харажатлари 150-200 миллион сўмни (2,1-2,9 млн. АҚШ доллари) ташкил қилади, шаҳар бюджетида эса бунга маблағ йўқ.

«Қинғирлик»

Бишкеклик ҳуқуқшунос, «Таза Табигат» (Тоза табиат) жамоатчилик бирлашмаси раҳбари Анора Дауталиеванинг фикрича, «Газпром» аввал-бошдан ўз мактабидан фойда олишни кўзлаган.

«Газпром»нинг мактаб учун тўлов жорий этиши «халқни алдаш» билан баробар, деди у нашр билан суҳбатда. «Мактаблар каби ижтимоий объектлар энг аввало оддий одамлар учун барпо этилиши лозим, «Газпром» эса уларни алдади ва мактабда таълим олиш имкониятидан маҳрум қилди.»

«Газпром» бу иши билан қирғиз болаларини бой ва камбағалларга ажратди, деди у.

Дауталиеванинг ишонишича, «Газпром» Қирғизистон ҳукуматининг унга нисбатан хайрихоҳлигидан фойдаланиб қолишга қарор қилган.

«Бундай бой компания ўз фойдаси эмас, балки болалар ҳақида қайғуриши керак эди», деди у.

Шунга ўхшаш воқеа Арманистонда ҳам содир бўлган. 2016 йилда «Газпром» мактаб ва спорт иншоотини қуришни бошлаган Ереванда маҳаллий аҳолига уларнинг фарзандлари мактабда бепул ўқишлари мумкин, деб ваъда берилган эди. Қурилиш 2018 йилда якунланиши керак эди.

Шундай бўлса-да, бино қурилаётган вақтда янги мактабда ўқиш учун йилига 1 млн. драм (2100 доллар) тўланар экан, деган хабарлар пайдо бўлди. Бундан кескин норози бўлган ереванликлар ўтган йил сентябрь ойида «Газпром»нинг «ижтимоий дастурлари» моҳиятига аниқлик киритишни сўраб, компания раҳбари Миллерга очиқ хат йўллаганлар.

Дауталиевнинг айтишича, Бишкекдаги мактаб «Газпром» эмас, давлатники бўлиши керак эди.

«Биз болалар эҳтиёжлари ва ҳуқуқлари ҳақида унутмаслигимиз керак. Гап инфратузилмада эмас, балки таълимнинг ўзида. Қирғизистон конституциясига кўра, ҳар бир фуқаро таълим олиш ҳуқуқига эга, «Газпром» эса бу каби тамойиллардан йироқ кўринади», деди у.

Бу Россия газ конгломератининг Марказий Осиёда норозилик келтириб чиқариши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Масалан, аввалроқ шу йилда «Газпром» Туркманистонни ўз табиий газини жуда паст нархда сотишга мажбур қилган эди. Шунингдек, 2018 йилда «Газпром» Тожикистоннинг қазилмалар борасидаги умидини пучга чиқариб, мамлакатда нефть ва газ бурғилашни тўхтатган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 39

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Болаларга қарши уруш усталари руслар...

Жавоб бериш

Ёлғон гапириш Россия учун бурун қоқиб ташлашдек гап

Жавоб бериш

Газпром нима қилиб одамларни алдабди? Нима билан? Давлат мактабни эплай олмагани учун айбдорми? Ғазнадаги пул фақат ҳукуматдагиларнинг ўғрилиги ва инжиқликларига етишида Газпром айбдорми? Депутатлар пулларни ўзларининг семиз кетлари учун сарфлаши ёки консервалар учун 35 минг олишида Газпром айбдорми? Бу қоидаларни Газпром эмас ҳукуматдагилар ўйлаб топишган.

Жавоб бериш

«Ўғлимни қаерга олиб бораман энди? Буни ўзинг сайлаган президентдан сўра. Худди Газпром айбдордек. Агар мактаб бепул бўлганида ҳам, бойлар, амалдорлар ва ёғ босган депутатлар болалари учун бўларди, сизнинг фарзандларингиз учун эмас.

Жавоб бериш

Бошида руслар мактаб бепул бўлади дейишганди, лекин уларга ишониб бўлмайди.

Жавоб бериш

Ҳурматли ота-оналар! Капитализм ва ижтимоий тенгсизлик ҳукмрон жамиятда яшаяпмиз. Қаранг, барча ОТМлар пуллик, шифохоналар ҳам пуллик. Вақт ўтиши билан бепул мактаблар ҳам йўқ бўлади. Бу мактаб амалдорларнинг фарзандлари учун. Буни фақат социалистик инқилоб билан ёки бирданига миллионер бўлиб қолиш билан ўзгартириш мумкин!

Жавоб бериш

Россиядан тузукроқ нарса кутиб бўладими ўзи. Террорчи мамлакат

Жавоб бериш

Мен бу «инсон ҳуқуқлари фаолларига» ҳайрон қоламан. Айниқса Анара Дауталиева деганлари, ҳар қандай янги бошланган ишнинг тагига болта уради. Бир саволим бор: чет элга сайёҳат қилишга ва у ерда яшашга қаердан пул олади? Мен бу «инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан» чарчадим. Ўзларини ҳақларини юлиб олиш учун ҳар нарсага бурун суқишади ва тартибсизликларга сабаб бўлишади.

Жавоб бериш

Бошқа миллатлар авлиёми? Бунга қаттиқ шубҳам бор. Бўлмағур гапларни йиғиштиринг!!!

Жавоб бериш

Газпромни қувиб солиш ва Россия базасини ёпиш - мана бизнинг жавобимиз қандай бўлиши керак.

Жавоб бериш

Нима учун Газпромдек фирибгарга нимадир қуришга рухсат беришди?

Жавоб бериш

Бизнинг раҳбарлар айбдор эканига шубҳа йўқ, улар хабардор бўлишган

Жавоб бериш

Руслар табиатан ёлғончи ва қаллоб бўлишади

Жавоб бериш

Фактларни аниқлаштиринг

Жавоб бериш

Albatta, uni davlat balansiga oʻtkazing. Shunday qiling! Bir yildan keyin qaytib kelganingizda, maktabdan hech vaqo qolmagan boʻladi, chunki davlat bunday obyektlar haqida oʻylash va ularga xizmat koʻrsatishga qodir emas! Yoki kimdir oʻz narxlarini belgilaydi va kimningdir qarindoshi pul ishlashni boshlaydi.

Жавоб бериш

Россия болаларга қарши жанг қилиш бўйича мутахассис

Жавоб бериш

«Газпром қарздор» деганингиз нимаси? Қирғизистонда у кимга ва нима қарз?

Жавоб бериш

Россия доим алдов йўли билан ҳаракат қилади

Жавоб бериш

Йиғиштир сафсатани

Жавоб бериш

Ебсан

Жавоб бериш

Русларга ишониб бўлмайди. Путин Атамбаевга пора берган, энди Қирғизистонда рус мактаблари жорий этилади, кейин эса умуман қирғиз тилини ўқитишни таъқиқлашади.

Жавоб бериш

Ирқчиликнинг ҳиди келяпти... Миллатнинг фарқи йўқ, сурбет ва манфаатпараст одамлар ҳамма жойда бор.

Жавоб бериш

Расизм бу бирор ирққа қарши бўлиш дегани. Мен эса руслар билан битта ирқданман. Демак, адашдинг

Жавоб бериш

Газпром алдашни сокедан (Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбековнинг лақаби) ўрганган. Президентимиз яхши ўрнак бўлмаяпти. Илойим чув тушириб кетишмасинда, акс ҳолда умуман газсиз қоламиз.

Жавоб бериш

Газпром эмас, биздаги фирибгарлар чув туширишди. Ҳар доимгидек.

Жавоб бериш

Газпромингизга ҳам, Россияга ҳам ишонч йўқ.

Жавоб бериш

Улар («Қирғизгаз»ни) жуда арзон сотиб юборишди. 1 доллар эмас, 2 долларга сотиш керак эди.

Жавоб бериш

Бошқа томондан, Газпром ўзининг қиммат ёқилғисини Қирғизистон халқига сотиб, миллиардлаб пул ишлаяпти, улар арзон қозоқ гази ва бензинини етказиб бериш таъқиқланиши сўраб, Россия ҳукуматига мурожаат қилишган.

Жавоб бериш

Қозоғистонда ҳам табиий газ ва бензин бор, одамлар яқин атрофдаги Россия шаҳарлардан «нима учун Қозоғистонда бизнинг бензин арзонроқ» деган савол билан Қозоғистонга бензин олгани келишади.

Жавоб бериш

Бу мактабни Қирғизистондаги иқтидорли болалар учун мактабга айлантириш ва унда ўқишни бепул қилиб қўйишга нима халақит беради? Онлайн-тестларни ишлаб чиқиш ва барча вилоятлардан болакайларни тестдан ўтказиш орқали энг яхшиларни саралаб олиш, мактабни эса ҳукумат қарамоғида топшириш керак эди. Бу ҳозирги шароитларда таълим олишга имкони бўлмаган иқтидорли болалар учун трамплин ва бўлажак малакали кадрларни етиштириш дастурининг бошланиши бўлар эди.

Жавоб бериш

Бу ижтимоий мақоми ва оила даромадидан қатъий назар, иқтидорли болаларнинг келажаги учун энг яхши қарор бўлар эди.

Жавоб бериш

Бизнинг ҳукуматга бошқа шундай мактаб(лар)ни қуриш ва уларни бепул қилишга нима халақит беради? Газпром (Пуллик бўлса ҳам) мактаб қуриб, яна айбдор ҳам бўлдими?

Жавоб бериш

Газпромнинг бунга алоқаси йўқ, айб шундай бўлишига йўл қўйиб берган раҳбарларимизда.

Жавоб бериш

Агар бу ҳарбий мактаб бўлганида, «Газпром» барча харажатларни ўз зиммасига олган бўларди. Энди улар (ота-оналардан) болаларнинг таълими учун пул сўрамоқдалар, чунки уларга бу ўқувчиларнинг келажаги қизиқ эмас. Биз табиий газ ва ёқилғини қозоқ, ўзбек ва туркман биродарларимиздан сотиб олишимиз керак. Бу арзон бўлиши билан бирга, оккупация эвазига бўлмайди.

Жавоб бериш

Муаммо нимада ўзи? Спорт-соғломлаштириш иншоотлари қурилиб, шаҳар тасарруфига топширилди. Мактаб ҳам қурилган, аммо [Бишкек] ҳокимияти мактабнинг харажатларидан қочиб, уни шаҳар балансига қабул қилишдан бош тортди.

Жавоб бериш

Ҳокимлик Президент ва Бош вазирнинг талабига кўра мактабдан воз кечган.

Жавоб бериш

Қирғизлар русларга ишониб бўлмаслигини аллақачон тушуниб етишлари керак эди.

Жавоб бериш

Эсипаст, мактабни руслар эмас, яҳудийлар қурган!

Жавоб бериш

Ҳукумат заиф, ўз фойдасини кўзлаб ҳар нарсага рози, ҳукумат бундай хабардор бўлган, шунчаки ўзини жинниликка соляпти. Кимдир бундан пул ишлаб олди.

Жавоб бериш