Карвонсарой
Атроф-муҳит

Совет давридан қолган «мерос» туфайли Марказий Осиё иқлим ўзгариши олдида заиф қолмоқда

Карвонсарой ва AFP

Бишкекдан 20 км узоқликдаги Новопокровкада ўтлаб юрган чорва моллари узра электростанциядан ҳавога кўтарилаётган тутун, Қирғизистон, 2010 йилнинг 12 январи. (Вячеслав Оселедко/AFP)

Бишкекдан 20 км узоқликдаги Новопокровкада ўтлаб юрган чорва моллари узра электростанциядан ҳавога кўтарилаётган тутун, Қирғизистон, 2010 йилнинг 12 январи. (Вячеслав Оселедко/AFP)

90-йиллар шартномаси Марказий Осиёнинг совет даврида атроф-муҳитга берилган зарба оқибатларини бартараф этиш йўлидаги машаққатларини акс эттиради.

1990-йилларда имзоланган Энергетик хартия шартномаси энергетика соҳасидаги трансчегаравий ҳамкорликни рағбатлантиришга йўналтирилган эди. Дастлаб у ривожланаётган мамлакатлар, энг аввало Шарқий Европадаги постсовет мамлакатларда қазилма ёқилғига киритиладиган инвестицияларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон унинг аъзолари ҳисобланади. Россия 2009 йилда бу келишувдан чиққан.

Тақиқланган лойиҳалар юзасидан компанияларга давлатлар билан судлашиш имконини берувчи келишув бандлари тоза энергиядан фойдаланиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга тўсиқ бўлди.

Тожикистондаги Дегмай уран қолдиқлари чиқиндихонаси. ЕИ маълумотларига кўра, бугунги кунда Марказий Осиёдаги 1 млрд. тоннадан ортиқ заҳарли уран чиқиндилари бор. (М. Робертс/АЭХА)

Тожикистондаги Дегмай уран қолдиқлари чиқиндихонаси. ЕИ маълумотларига кўра, бугунги кунда Марказий Осиёдаги 1 млрд. тоннадан ортиқ заҳарли уран чиқиндилари бор. (М. Робертс/АЭХА)

Кузатувчиларнинг огоҳлантиришча, 50 давлат аъзо бўлган шартномани ўзгартириш учун йиллар кетиши мумкин.

«Бу осон бўлмайди», деб айтган Брюсселда Еврокомиссиянинг инвестициялар бўйича вакили Карло Петтинато AFPнинг ўтган ҳафтадаги хабарига кўра.

Эскирган заводлар ва электростанциялар

Бу шартнома эски инфратузилмани ҳимоя қилиши билан ҳаво, ер ва сувни тозалашга уринаётган Марказий Осиё мамлакатларига тўсқинлик қилмоқда. Минтақадаги эскирган заводлар ва электр станциялари қазилма ёқилғида ишлаб, атмосферага зарарли моддаларни чиқармоқда.

Кремль ишлаб чиқариш статистикасига устувор аҳамият қаратгани сабабли совет муҳандислари шундай объектларни барпо этганлар, айни вақтда ҳавонинг ифлосланиши ва иқлимий оқибатларнинг маҳаллий атроф-муҳитга таъсири аксар ҳолларда эътиборсиз қолдирилган.

Эски, ифлосланган фабрикалар Қирғизистонда жиддий экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда, дейди бишкеклик эколог Улан Исмаилов нашр билан суҳбатда.

«Улар жойлашган ҳудудда ҳавонинг ифлосланиш даражаси рухсат этилган меъёрдан бир неча марта юқори!» деди Исмоилов. «Иқлимнинг глобал илиши ва у билан боғлиқ «иссиқхона эффекти» натижасида бундай корхоналарга таяниш атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.»

Айни вақтда, минтақанинг икки энг йирик иқтисоди – Қозоғистон ва Ўзбекистон қазилма ёқилғида ишлайдиган электр станцияларига сезиларли даражада қарам бўлиб қолмоқда. Улар атмосферада иссиқ ҳавони тўплайдиган карбонат ангидрид газини чиқаради.

АҚШ савдо вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон кўмирда ишловчи электростанцияларга қарам – мамлакатдаги электр энергиясининг 80 фоизи шу турдаги электростанциялардан олинади. Сув, қуёш ва шамол иншоотлари Қозоғистон энергия таъминотининг 13 фоиздан камроғини ташкил қилади, холос.

Қозоғистоннинг энергетик хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун «анъанавий электр энергия тизимига инвестициялар жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш (кенгайтириш) ва қайта тикланувчи электр манбаларида ишлайдиган янги электростанцияларни барпо этиш керак», дейди Нур-Султондаги Қайта тикланувчи энергия манбалари ассоциацияси бош директори Арман Кашкинбеков.

Ўзбекистон электр қуввати ишлаб чиқаришда деярли тўлалигича углеводородларга таянади. Халқаро энергетика агентлигига кўра, статистикага оид энг сўнгги маълумотлар эълон қилинган 2016 йилда 79,9 фоиз электр энергияси нефть, кўмир ёки табиий газ ёқиш орқали, қолгани қисми эса ГЭСлардан олинган.

Совет Иттифоқи томонидан қурилган электр станцияларнинг 40 фоизи ҳамон ишлаётган бўлишига қарамай, уларнинг фойдаланиш муддати аллақачон тугаб бўлган, деди Кашкинбеков.

Қолган 60 фоиз станцияларнинг ҳам муддати тугаш арафасида, деб қўшимча қилди у.

Қишлоқ хўжалигидаги муаммолар

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам иқлим ўзгаришларига таъсирчан ва заифдир.

Мисол учун, қирғизистонлик фермерлар аввалгига нисбатан иссиқроқ ёз, совуқроқ қиш, ёғингарчилик мўл баҳор ва қурғоқчил куз билан тўқнаш келмоқдалар, деб айтган Бишкекдаги «Арча ташаббуси» нодавлат экологик ташкилоти раҳбари Дмитрий Ветошкин ўтган йил декабрь ойидаги интерьвюда.

Бундай об-ҳаво 93 фоиз ҳудуди тоғлардан иборат мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун муаммо келтириб чиқаради.

Жанубий Кореяда жойлашган «Green Climate» жамғармаси ўтган йил декабрь ойида Қирғизистонга иқлим ўзгаришига мослашиш чора-тадбирлари учун 10 млн. АҚШ доллари ажратган эди.

Минтақада қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммолар сиёсий оқибатларга ҳам олиб келмоқда.

Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудларини қамраган унумдор Фарғона водийсида сув ва ер танқислиги сабаб, тез-тез чегаравий низолар ва зўравонликлар юз бериб туради.

Водийнинг экстремистларни ёллаш ўчоғи бўлиб қолаётгани эса вазиятни янада оғирлаштиради.

Ёрдам тариқасида, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Жаҳон банки май ойида Марказий Осиёда сув ва энергетика хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун қиймати 7,8 млн АҚШ долларига тенг янги грант тақдим этиш бўйича шартнома имзолаганлар.

Совет даврида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги суистеъмолликлар «сайёрадаги энг ёмон экологик офатга» сабаб бўлган, деб ёзган эди 2010 йилда «London Telegraph» нашри «Орол денгизининг қуриши» номли мақолада. Vox.com маълумотларига кўра, 1960-йиллардан бери Совет Иттифоқи Орол денгизининг 90 фоизини қуритган.

Советлар Ўзбекистондаги пахта далаларини суғориш учун бир пайтлар дунёдаги тўртинчи энг йирик кўл – Оролга оқадиган дарёлар ўзанини ўзгартирган эдилар.

Россиянинг радиация хавфига эътиборсизлиги

Совет Иттифоқи ва унинг вориси бўлмиш Россия давлати радиоактив материаллар билан ишлаш бўйича бир неча ўн йилларга эскирган амалиётини давом эттириб, яна бир соҳада табиатни асраш бўйича ёмон ўрнак кўрсатди.

1986 йилда совет Украинасининг Чернобилидаги портлаш Европани радиация хатари остида қолдирган. Август ойида Россиянинг Архангельск шаҳрида олиб борилаётган синовлар вақтида ракетанинг портлаши натижасида Россия федерал ядровий марказининг беш нафар ходими ҳалок бўлган ва катта миқдорда радиация тарқалган эди.

Август ойида, шунингдек, Кремль Арктика соҳили бўйлаб 5000 километрлик саёҳатга чиққан дунёдаги биринчи сузувчи ядровий реактор борасида экологларнинг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдирди.

Шу билан бирга, Кремль Марказий Осиёни Совет даври конларида қолган миллиард тоннага яқин уран чиқиндилари муаммосини ҳал этиш учун ЕИдан ёрдам сўрашга мажбур ҳолатда қолдирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 32

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тўппа-тўғри, СССР бу қатлиомлар ва жиноятчиларнинг тоталитар мустамлакачи империяси.

Жавоб бериш

Биз, русларни кечиринг. Биз жуда кўпчиликка мушкулот олиб келдик.

Жавоб бериш

СССР юртимизга киришига йўл қўймаслигимиз керак эди. Бу махлуқлардан кўра АҚШ ёки Европа билан яхшироқ ривожланган бўлар эдик.

Жавоб бериш

АҚШ таъсири остида ривожлаганингиз маъқул эди. Худди ҳозирда Украина, ЛИВИЯ, ИРОҚ гуллаб-яшнаётгани каби. АҚШ сиз учун қайғуради, деб ўйлайдиганларга эса омад тилайман!

Жавоб бериш

Жанубий Корея Шимолийсидан яхшироқ. Германия ДНР ва Абхазиядан яхшироқ.

Жавоб бериш

Афғонистонга Советлар таъсир қилмаган-да, уларга иқлим ўзгаришлари таъсир қилмайди-да шундайми?

Жавоб бериш

Советлар Афғонистонда яхшигина «из» қолдиришган. Ўн йиллик тажовузкорона уруш. Барибир шармандаларча мағлуб бўлишди.

Жавоб бериш

Жин ургур Советлар ва Россия

Жавоб бериш

Яхшиям жин ургур СССР қулади.

Жавоб бериш

СССРни бекорга «Ёвузлик маркази» деб аташмаган. У айнан шундай бўлган. [Ёвузлик маркази тушунчаси биринчи марта 2002 йилда президент Джордж Буш томонидан террорчиликни молиялаштирганлиги учун қўлланилган. СССР президент Рейган томонидан 1983 йилда Ёвуз Империя деб аталган]

Жавоб бериш

Мақола мақсади СССР ва Россияга нисбатан салбий муносабат. Қай томондан қарашга боғлиқ. Фаришта америкаликлар Ироқни вайрон қилишган ва Югославияга бомба ташлашган. Дунёда яна қанча ёвузлик қилиб юришибди. Табиат ҳамма ерда ачинарли ҳолатда. Албатта, ҳамма Орол денгизига ачинади. Айбдорга бармоқ тақаш ёрдам бермайди. Қолганини қутқариш учун нима қилиш кераклигини ҳаммамиз бирга ўйлайлик. Пластик пакетлардан иложи борича қутулишимиз керак.

Жавоб бериш

Россия ҳамон ўз аҳолисини радиация билан заҳарлаяпти, лекин ҳеч нима демайди. СССР даврида ҳам худди шундай бўлган. СССР ёвуз.

Жавоб бериш

Бу мақола ахмоқона ва нохолис! Ўша вақтларда СССР ҳам АҚШ ва Европа қандай қурган бўлса, ҳамма нарсани шундай қурган. Табиатни муҳофаза қилиш модаси яқиндан пайдо бўла бошлади. «У ерда» ҳамма нарсани ўзгартириб, модернизация қилишди, «бу ерда» эса турли сабабларга кўра ҳеч нарса ўзгармади. Бу баъзан сиёсатчиларнинг дангасалиги ва калтабинлиги сабабли бўлса, баъзида пул етмаганлиги сабабидан бўлган. Энди бундан қачонлардир қудратли ва таъсирга эга давлатни қоралашда фойдаланилмоқда. Масалан, атолл рифлари ёки Фукусимани эслайлик. Хўш, бошқа давлат билан бирга ривожланибсиз, нима бўлибди? Ёки буни ҳам бошингизга Советлар солиб қўйдими? Ўзиингиз ривожлана олмайсизми? Бунақа фикрлаш билан ҳамма нарса барибир шундай бўларди.

Жавоб бериш

Улардан кейин жуда кўп зарарли ядровий синов ҳудудлари қолган. Ядровий синовларни Россиянинг ўзида ўтказишгани яхшироқ эди.

Жавоб бериш

Safsata

Жавоб бериш

Советлар нимаики ўғирлаган бўлса қайтариб берсин, ўлдирган одамларини ҳаётга қайтариб, ўзи даф бўлсин. Ғарб билан ҳамкорлик қилиб, ривожланган маъқулроқ. Бўлмаса темир-терсакка тўла челакдек АвтоВАЗ босиб кетган ҳаммаёқни.

Жавоб бериш

Бунинг йўли осонку! Агар «советлар» ҳаётингизни шу даражада расво қилган экан, улар қурган ҳамма биноларни йўқ қилинг ва ўтовларда яшанг, чўлга ҳожатга чиқинг, яйловда югуриб юринг. Сиз бечораларга «Camry» ҳайдаб ресторанда овқатланиш жуда қийин бўлиб қолибди.

Жавоб бериш

Бизда, Ўзбекистонда эса советлар Оролни ўлдирди, бу экологик ҳалокат келтириб чиқарди. АҚШ билан ривожланганимиз яхшироқ эди.

Жавоб бериш

Бунинг ҳаммасини ўзгартиришга йигирма саккиз йил етмади. Самарқанд ва Бухорони бузса бўлади. Дарёларни ўзимиз ифлосласак бўладими? Дарахтларни кессак бўладими? Балки яхши бўлиши учун ўзимиз ўзгаришни бошлармиз.

Жавоб бериш

Россия ёввойилигича қолган, одамлар ёғоч уйчалар ичида ҳожат чиқариб, қариқиз барглари билан истинжо қилишади. Улар маданият нималигини билмадилар, ҳайвонсифат ва пиёнисталар.

Жавоб бериш

Тўғри хулосалар чиқариш зарур. Тизим батамом эскирган. Ривожланган давлатлардан ўрнак олиб, инвестициялар ёрдамида улардаги тизимни жорий қилишимиз керак. СССР парчаланганидан кейин ўтган давр Россияда бугун ҳам ривожланиш бўлмаётганини кўрсатмоқда.

Жавоб бериш

Бечора Қозоғистон ва Ўзбекистон! Совет махлуқлари бўлмаганида, ҳали ҳам тезак ёқармидиларинг, эрталабдан кечгача ўтовда бахтли ҳаёт кечириб гуноҳдан узоқ бўлармидиларинг! Йўқ, улар келиб эшакларингни тортиб олишди, саноатлаштиришди... энди ишлаш керак бўлиб қолди. Шундай бўлмаганида, қўйни тутиб оёғини юлиб еб, ухлагани ётар эдингиз!

Жавоб бериш

СССР ядровий полигонда тирик одамлар устидан ғайриинсоний тажрибалар ҳам ўтказган. Кавказ халқлари, қозоқлар ва украинлар қатлиомини амалга оширди. У террорчи мамлакат бўлган.

Жавоб бериш

Яхшиямки, Совет Иттифоқи осонгина парчаланган.

Жавоб бериш

Аксилсовет сафсатаси

Жавоб бериш

Советлар Қозоғистонда заводлар қурган, уларнинг 90 фоизи Қозоғистон эмас, Совет Иттифоқи учун ишлаган. Аслини олганда, улар бизнинг фойдали қазилмаларимизни Россияга олиб чиқиб кетишган. Орол денгизини эса қуритиб йўқ қилишди.

Жавоб бериш

28 йиллик мустақиллик даврида ҳаммасини ўзингиз хоҳлагандек қилишдан сизни нима тўсди?

Жавоб бериш

Қозоқлар «шўролар» туфайли ўз давлатига эга бўлишди. Буюк Октябрь инқилобисиз қозоқлар, тожиклар, ўзбеклар ёки қирғизлар нима қилган бўларди?

Жавоб бериш

Россия Қозоғистонни инқилобдан олдин босиб олган. Мамлакатлар Россиясиз ҳам жуда яхши ривожланмоқда. Бунининг яққол мисоли – Жанубий ва Шимолий Корея. СССР шунингдек, cунъий очарчиликлар ҳамда қозоқлар ва украинлар қатлиомини ҳам амалга оширган. Бу жиноятлар Гитлернинг қилмишларидан ҳам баттарроқдир.

Жавоб бериш

Бизнинг давлатчилигимиз совет менталитетидан холи бўлгани маъқул. Россияда ҳам миллат деган тушунча қолмаган. У шунчаки ишчи-хизматкорлари ва малайлари бор бир тўда гангстерлар ва қонундаги ўғрилардан иборат. Суд ҳокимияти ҳам, полиция ҳам, парламент ҳам йўқ. Бу давлат эмас. Бу жиноятчилар мамлакати.

Жавоб бериш

Қаерда ҳаёт бошқача? Бу ерда ҳам ҳаммаси бирдек, шу сабаб ҳам аҳолининг ярми Россияда яшаб, ишлаб юрибди.

Жавоб бериш

Чунки Совет даврида, ёвуз Россия худбинларча энг катта завод ва фабрикаларни Россияда қурган.

Жавоб бериш