Карвонсарой
Терроризм

АҚШ террорчилик гуруҳлари ва уларнинг молиявий ҳомийларига қарши курашда ўз ваколатларини кенгайтирмоқда

Карвонсарой

Гибралтар соҳиллари яқинида эски номи «Grace-1» бўлган «Adrian Darya-1» нефть танкери бортида ҳилпираб турган Эрон байроғи, 18 август. 6 сентябрь куни мазкур кема халқаро санкцияларга зид равишда Сурия соҳилларида пайдо бўлгани айтилмоқда. (Джонни Бугеджа/AFP)

Гибралтар соҳиллари яқинида эски номи «Grace-1» бўлган «Adrian Darya-1» нефть танкери бортида ҳилпираб турган Эрон байроғи, 18 август. 6 сентябрь куни мазкур кема халқаро санкцияларга зид равишда Сурия соҳилларида пайдо бўлгани айтилмоқда. (Джонни Бугеджа/AFP)

ВАШИНГТОН, КО – Қўшма Штатлар террорчи гуруҳлар етакчилари ҳамда уларни дунё бўйлаб молиявий қўллаб-қувватлаётган ташкилот ва шахсларга қарши курашувчи расмийлар ҳамда идораларининг ваколатларини кенгайтирди.

Сешанба (10 сентябрь) куни АҚШ молия вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, янги фармойиш «АҚШ ҳукуматига террорчи гуруҳларнинг расмийлари ва етакчилари, шу билан бирга, террорчиларни тайёрлашда иштирок этган шахсларга қарши янада самарали курашиш имконини беради».

Белгиланган террорчилар рўйхатидаги «ҳар қандай шахс номидан муҳим молиявий операцияларни қасддан олиб борган ёки кўмаклашган чет эл молиявий ташкилотларига қарши иккиламчи санкцияларни қўллаш ҳам кўзда тутилган», дейилади баёнотда.

«Бу янги ваколат террорчилар ва уларга молиявий кўмак берувчилар ўз ёвуз ниятларини амалга оширишларида халқаро молиявий тизимга таянишига имкон яратиб бериш ёмон оқибатларга сабаб бўлиши ҳақида барча хорижий ташкилотларини огоҳлантиришга хизмат қилади», дея давом эттирилади баёнотда.

Суриянинг Тартус порти яқинида кўринган Эроннинг «Adrian Darya 1» нефть танкери, 6 сентябрь куни сунъий йўлдошдан олинган сурат. (Digital Globe)

Суриянинг Тартус порти яқинида кўринган Эроннинг «Adrian Darya 1» нефть танкери, 6 сентябрь куни сунъий йўлдошдан олинган сурат. (Digital Globe)

Суриядаги фуқаролар урушида ҳалок бўлган шерикларининг оммавий дафн маросимларида иштирок этаётган Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзолари. (Эрон мудофаа вазирлиги)

Суриядаги фуқаролар урушида ҳалок бўлган шерикларининг оммавий дафн маросимларида иштирок этаётган Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзолари. (Эрон мудофаа вазирлиги)

Кенгайтирилган ваколатлар билан бир қаторда, АҚШ молия вазирлиги террорчи гуруҳлар, жумладан Фаластиннинг Хамас гуруҳи, «Ислом давлати» (ИД), Ал-Қоида ва Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Қудс бўлинмаси (IRGC-QF) билан боғлиқ 15 нафар шахс ва ташкилотни белгилаб олди.

Бу чоралар АҚШ давлат департаменти олиб бораётган чоралар билан биргаликда сўнгги 15 йил ичида террорчилар ва уларни қўллаб қувватловчиларга қарши узоқни кўзлаб қабул қилинган қарорлардан бири бўлди, дейилади баёнотда.

Эрон нефть ташиш тармоғи нишонда

Янги ваколатларнинг берилиши IRGC-QF томонидан бошқарилган ва уни молиявий қўллаб-қувватловчи Эроннинг йирик нефть ташиш тармоғига қарши АҚШ санкция қўллаётган бир вақтга тўғри келди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Қудс бўлинмаси бу тармоқ орқали ўтган йил ичида Эрон, жумладан террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва ноқонуний субъектлар манфаатларини кўзлаган ҳолда қиймати «юз миллион АҚШ доллари ёки ундан ҳам кўпроқ миқдорда» нефть ташиган, дейилади Молия вазирлигининг 4 сентябрь кунги бошқа бир баёнотида.

Гуруҳ томонидан ўнлаб йиллар давомида дунё бўйлаб олиб борилган тужовузкор хатти-ҳаракатлар ортидан Қўшма Штатлар апрель ойида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини террорчи ташкилот деб эълон қилган эди.

«Эрон минтақа ва дунёни беқарорлаштиришга қаратилган провокацион ҳаракатларни давом эттирмоқда», деди АҚШ молия вазири Стивен Мнучин. «Вазирлик томонидан мустаҳкам нефть тармоғига қарши кўрилган чоралар Эрон нефтини сотиб олувчилар мамлакатнинг жанговар-террорчи қаноти бўлмиш Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Қудс бўлинмасини қўллаб-қувватлаётганликларини яққол очиб бермоқда.»

IRGC гуруҳининг юқори лавозимли мансабдорлари Эрон нефти экспортини узоқ муддатдан бери назорат қилиб келган ва кўпинча унинг келиб чиқишини яшириб, Сурия режими ёки Яқин Шарқдаги воситачиларга етказиб берган, дейилади 4 сентябр кунги баёнотда.

IRGC-QF қўмондони Қосим Сулаймоний IRGC-QF расмийларидан бири бўлмиш Рустам Қосимийга раҳбарлик қилади, у эса нефть ташувчи шахслар гуруҳи ва компаниялар, Эрон нефть хом-ашёси, конденсат ва дизель ёқилғисини сотувчи кемаларни бошқаради.

Қосимий тармоқни бошқаришда ишончли IRGC-QF расмийларига ва шерикларига таянади. Унинг ўғли Муртазо Қосимий тармоқнинг нефть шартномаларини имзолашга ёрдам берган.

Ливанлик Али Қасир IRGC-QF шерикларидан бири бўлиб, IRGC-QF бошқарган тармоқнинг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Унинг тармоқдаги молиявий муносабатлар бўйича вазифалари маҳсулотлар нархини келишиш ва кемаларга оид тўловларни амалга оширишдан иборат.

Эрон кемаси халқаро санкцияларни бузмоқда

Ўтган ҳафта эълон қилинган сунъий йўлдош суратларида Суриянинг Тартус бандаргоҳида турган Эрон кемаси акс этган – бу иккала мамлакатга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бузилиши бўлиб, АҚШнинг террорга қарши кураш бўйича санкцияларининг ўз вақтида кенгайтирилаётганини исботлайди.

Супертанкер билан боғлиқ воқеа 4 июль куни бошланган – ўшанда Гибралтар хавфсизлик кучлари Британия Қироллик денгиз аскарлари кўмагида Сурияга 2,1 млн. баррель нефть олиб кетаётганликда гумон қилинган кемани қўлга олган эдилар.

АҚШнинг 11 соат давомида ҳибсда ушлаб туриш бўйича расмий аризасига қарамай, 15 август куни Гибралтар суди кемани озод қилишга буйруқ берган. Эрон кемани Европа Иттифоқининг санкциялари остидаги мамлакатларга бормаслиги ҳақида ёзма ишончнома топширган.

18 август куни озод қилинган танкер Шарқий Ўртаер денгизи бўйлаб, Эрон байроғи ва янги «Адриан Дарё-1» номи остида илонизи шаклдаги саёҳатини бошлаган. Унинг аввалги номи «Grace-1» эди.

Эрон шарқ томонга йўналган кеманинг Сурияга кетаётганини бир неча бор инкор этаркан, унинг якуний манзилини ҳеч қачон очиқламаган.

Бу орада АҚШ молия вазирлиги терроризмга қарши курашга оид буйруққа мувофиқ, кемани қора рўйхатга киритган ва «Адриан Дарё-1» тақиқлангани ҳамда унга ёрдам берган ҳар ким санкцияга учраши мумкинлигини баён қилган эди.

«Адриан Дарё-1» Сурияга қараб сузмаётганини айтган ҳар қандай одам ўзини алдаётган бўлади», деб ёзган 6 сентябрь куни собиқ АҚШ милий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтон ўзининг Twitter саҳифасида сунъий йўлдошдан олинган суратларни чоп этиб.

«Теҳрон ўз халқига ёрдам бериш ўрнига золим Асад режимини молиялаштиришни афзал кўради», деб ёзган у Сурия президенти Башар ал-Асадни тилга олиб. «Биз гаплашиб олишимиз мумкин, аммо Эрон ёлғон сўзлаш ва террорни ёйишдан тўхтамас экан, санкциялар енгиллаштирилмайди!»

Якшанба (8 сентябрь куни) Эрондаги давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари ташқи ишлар матбуот котиби Аббос Мусавийдан иқтибос келтириб, кема Ўртаер денгизи соҳилларида тўхтагани ва юкни туширгани, аммо унинг қаердалиги аниқ айтилмагани ҳақида хабар берган.

«Адриан Дарё-1» манзилга етиб борган ва нефть сотилган», деб айтган у тафсилотларни очиқламай.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Савол, кимларни террорчи деб ҳисоблашар экан?

Жавоб бериш