Карвонсарой
Фан ва технология

Қозоғистон Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Карвонсарой

Қозоғистон Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти – CERN билан ҳамкорликни кўзламоқда. [Pexels]

Қозоғистон Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти – CERN билан ҳамкорликни кўзламоқда. [Pexels]

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон расмийлари мамлакатнинг ядровий ишланмаларини ривожлантириш мақсадида Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти – CERN билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида эканини маълум қилди, деб хабар беради Caspian News сешанба (10 сентябрь) куни.

Қозоғистонлик олимлар учун ядро тадқиқотлари соҳасида улкан имкониятлар пайдо бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирининг ўринбосари Сунгат Есимханов сешанба куни Сенатдаги чиқиши чоғида маълум қилди. «Тез орада улар Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти лабораторияларида яратилган энг сўнгги ишланмаларнинг халқаро тармоғидан фойдаланишлари мумкин бўлади.»

«Қозоғистондаги университетлар эса, CERN томонидан ўтказиладиган турли тадқиқотларда иштирок этиш имконига эга бўладилар», деди Есимханов.

Есимхановнинг сўзларига кўра, парламент қуйи палатаси – Мажлис Қозоғистон ва CERN ўртасидаги ҳамкорлик битимини маъқуллаб бўлган. Ҳужжат сенат ва президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан маъқулланиши лозим.

CERN Швейцариянинг Мерен шаҳарчасида жойлашган бўлиб, унга 23 давлат аъзо.

Бутунжаҳон ядро уюшмаси маълумотларига кўра, 2018 йилда Қозоғистон уран ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи бўлган.

Мамлакат атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича етакчи бўлишга интилиб келган. 1994 йилги келишув доирасида у ўз ҳудудидаги Совет даврига оид ядро қуролини Россияга топширган эди.

Қозоғистон, шунингдек дунёдаги биринчи кам бойитилган уран банкини ҳам бошқаради. Оскемен шаҳридаги иншоот ядровий қуролга эга қудратли давлатларнинг уранни бойитиш амалиётларига йўл қўймаслик мақсадида барпо этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500