Карвонсарой
Терроризм

Фуқароларни ватанига қайтариш чоралари давом этар экан, Сурия жамлоғи узра «Ислом давлати» таҳдиди сақланиб қолмоқда

Карвонсарой ва AFP

Cуриядаги Ал-Ҳол жамлоғи, 8 август куни олинган сурат. (Далил Сулаймон/АFP)

Cуриядаги Ал-Ҳол жамлоғи, 8 август куни олинган сурат. (Далил Сулаймон/АFP)

«АЛ-ҲОЛ» ЖАМЛОҒИ, Сурия – Қўриқчиларни чавақлаш, гуманитар ташкилотлар ходимларини тошбўрон қилиш, «Ислом давлатининг» (ИД) қора байроғини намойишкорона осиш – буларнинг барчаси гуруҳ мафкурасининг Сурия шимоли-шарқида жойлашган «Ал-Ҳол» жамлоғидаги аёллар ва болаларга нисбатан хавфли таъсири сақланиб қолганидан дарак бермоқда.

AFP мухбирини ўраб олган қора либосли аёллар тиббий ёрдамнинг қониқарсиз эканлиги, гуманитар кўмакнинг йўқлиги ва чодирлардаги чидаб бўлмас жазирамадан шикоят қилишган. Шунингдек, улар ИДнинг қўлга тушмас етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийни мақтар экан, ўз етакчиларидан буйруқ кутаётганликларини айтишган.

Бу аёллар ИД жангарилариларининг 70 минг аёли ва фарзандлари жон сақлаётган Курдлар ихтиёридаги лагерда яшамоқдалар.

ИД тарафдорлари жамлоқни қўриқлаётган Курд хавфсизлик кучларига ҳужум қилдилар, деб таъкидлаган жангарилардан бирининг ўз йўлидан қайтмаган беваси Умму Суҳайб.

Ҳасака вилоятидаги «Ал-Ҳол» жамлоғида кийим-бош олаётган суриялик аёл, 8 август. Курд маъмурлари «Ал-Ҳол» ва бошқа жамлоқларни бошқаришда ёрдам сўраб, халқаро ҳамжамиятга бир неча бор мурожаат қилганлар. Бу жамлоқда қочқинлар ва ИД жангариси деб гумон қилинган шахсларнинг оила аъзолари сақланади. (Далил Сулаймон/АFP)

Ҳасака вилоятидаги «Ал-Ҳол» жамлоғида кийим-бош олаётган суриялик аёл, 8 август. Курд маъмурлари «Ал-Ҳол» ва бошқа жамлоқларни бошқаришда ёрдам сўраб, халқаро ҳамжамиятга бир неча бор мурожаат қилганлар. Бу жамлоқда қочқинлар ва ИД жангариси деб гумон қилинган шахсларнинг оила аъзолари сақланади. (Далил Сулаймон/АFP)

Йил бошида ўтказилган фуқароларни ватанига қайтариш операциясидан сўнг оилалардан бирини кузатиб бораётган Қозоғистон хавфсизлик кучлари. (Файл)

Йил бошида ўтказилган фуқароларни ватанига қайтариш операциясидан сўнг оилалардан бирини кузатиб бораётган Қозоғистон хавфсизлик кучлари. (Файл)

«Асайишга икки ёки уч марта пичоқ урдилар», деди 3 нафарнинг фарзанд онаси бўлган 23 яшар ироқлик аёл Курд хавфсизлик хизматини назарда тутиб.

Бу ҳужумлар ортида ИД сафига қўшилиш мақсадида Сурияга келган муҳожир аёллар турибди, деди у.

Ўта хавфли маҳбуслар

Умму Суҳайбнинг сўзларига кўра, унинг тунислик эри бир неча ой олдин Сурия шарқидаги ИДнинг энг сўнгги қўрғони бўлмиш Боғузда АҚШ қўлловидаги Курдларнинг Сурия демократик кучларига (СДК) қарши курашда ҳалок бўлган.

Март ойида СДК қишлоқ ҳудудидан сўнгги жангариларни қувиб чиқарганидан сўнг, «халифалик» тор-мор этилганини ҳақида баёнот берган. «Халифалик» 2014 йил Сурия ва Ироқнинг баъзи қисмларида эълон қилинган эди.

Бир неча ҳафта давом этган кампанияда ўн минглаб аёллар ва болалар Сурия шимоли-шарқида жойлашган Курдлар бошқарувидаги жамлоқларга юборилган.

Жами 12 мингта чет эл фуқароси – 4000 та аёл ва 8000 та ёш бола шу каби лагерларда яшаб келмоқда, деб хабар берган Курд ҳукумати.

«Биз лагерга Бағдодийнинг буйруғи билан келдик», деди Умму Суҳайб.

«Ал-Ҳол»нинг ҳар бир бурчагидаги камералар эртаю кеч ишлайди, чет эллик аёллар Курд кучлари томонидан қўриқланадиган катта жамлоқнинг панжарали ҳудудида хавфсизлик чоралари ниҳоятда жиддий.

Эркин юриши мумкин бўлган суриялик ва ироқлик аёллардан фарқли ўлароқ, ўта хавфли бу маҳбуслар лагерь бозорига ёки гуманитар ёрдам олишга қуролланган қўриқчилар кузатувида боришади.

«Улар бизни душман деб биладилар ва бу муаммолар келтириб чиқаради», деди Асайиш кучлари бошлиғи Амир Али. У айрим аёлларнинг қочишга ҳаракат қилганини айтган.

Июнь ойида «Ал-Рож» жамлоғидан шифохонага олиб кетилаётган аёл қочишга уринган, аммо зудлик билан қўлга олинган, деб хабар берган шифохона ходимлари.

Аёл қочиш мақсадида қора кийимларини оқ кийимга алмаштириб олган.

Давомли хавф

Шу ой бошида ижтимоий тармоқларда яна бир видеолавҳа тарқалди, унда «Ал-Ҳол»даги симёғоч узра кўтарилган ИД байроғи атрофида бақир-чақир қилаётган аёллар ва «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ буюк) деб нидо қилаётган болалар акс этган.

ИД «ўз ғояларини шу аёллар орқали тарқатмоқчи», дейди Али видеолавҳанинг ҳақиқийлигини тасдиқлар экан.

Унинг сўзларига кўра, болалар ҳам муаммо келтириб чиқармоқда.

«Улар бизни тошбўрон қиладилар, сабаби оналари биз уларнинг оталарини ўлдириб, уйларини вайрон қилганимизни айтишади», деди Али.

Курд расмийлари жангариларнинг болалари зарарсизлантириш зарур бўлган «секин ҳаракатга келувчи бомба» эканлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган эдилар.

Уларнинг таъкидига кўра, бу болалар реабилитация қилиниб, жамиятга қайта мослаштирилмаса, бўлажак «террорчи» бўлиб етишиши мумкин.

Сурия шимоли-шарқидаги курд мансабдорларидан бири Шайхмус Аҳмад хавфсизликка таҳдид мавжудлигини эътироф этган.

«Юз бераётган барча ҳодисаларни тўхтатишга қодир бўлмасак-да, уларнинг олдини олишга ҳаракат қиляпмиз», деди у.

«ИД тарафдорлари ўз мафкураларига содиқ қоладилар ва доимий хавф туғдирадилар», деб огоҳлантирди у.

Марказий Осиёдаги репатриация

Ўз навбатида Марказий Осиё мамлакатлари радикаллашган фуқароларини Яқин Шарқдан ўз ўйларига қайтариб, уларни тўғри йўлга солишга уринмоқда.

Яқиндагина Қирғизистон ҳукумати жангарига айланиб, Сурия ва Ироқда қўлга олинган ёки ўлдирилган фуқароларининг оилаларини ватанига қайтариш устида иш олиб бораётганини маълум қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Ички ва Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Давлат рўйхатга олиш хизмати вакилларини ўз ичига олган, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков раҳбарлигидаги Қирғизистон идоралараро ишчи гуруҳи ушбу операцияни мувофиқлаштириш билан шуғулланмоқда, дейилади ҳукумат баёнотида.

Сентябрь ойида делегация Боғдодга ташриф буюриши кутилмоқда, дейилади баёнотда. Расмий статистик маълумотларга кўра, Сурия ва Ироқдаги жанговар ҳудудларда 850 Қирғизистон фуқароси, шу жумладан аёллар ва болалар бор.

Шу билан бирга, психологлар, шифокорлар, диний мутахассислар ва терговчилар шу йилда Суриядан қайтган қозоқ аёлларини реабилитация қилиш устида ишламоқдалар.

28-31 май кунлари Қозоғистон ҳукумати Суриядан 67 аёл ва 171 болани эвакуация қилиб,, «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операциясига якун ясади. Эвакуация йил бошидан бери учинчиси бўлди. Операция давомида жами 524 қозоқ фуқароси – 137 аёл, 357 бола ва 30 эркак ватанга қайтарилган.

30 май куни Ўзбекистон ҳукумати 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан 106 нафар ёш бола ва 48 аёлни ватанига қайтариш бўйича «Меҳр» инсонпарварлик операцияси ўтказилганини эълон қилди. Операция доирасида икки нафар эркак ҳам олиб келинган.

Бу орада, Тожикистон ҳукумати 1 август куни Сурия ва Ироқда ҳибсга олинган 48 нафар тожик аёлини ватанига қайтариш бўйича комиссия тузилгани ҳақида маълум қилган, деб хабар беради Азия-плюс.

Аввалроқ, тожик ҳукумати 30 апрель куни Ироқдан 84 нафар тожикистонлик болани ватанига қайтарган. Уларнинг оналари қамоқда ёхуд маҳкама жараёнини кутаётган бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500