Карвонсарой
Сайловлар

Марказий Осиёликлар Кремлнинг ҳукмрон партиясига қарши овоз берган москвалик сайловчиларни қўллаб-қувватламоқда

Канат Алтинбаев

Мухолифат етакчиларига кўра, 8 сентябрь куни россиялик ижтимоий соҳа ходимлари сайлов жараёнини назорат қилганлар ва «Единая Россия» партияси фойдасига овозларни сохталаштиришганлар. Аммо шунга қарамай, ҳукмрон партия мағлубиятга учраган. (Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний бош қароргоҳи)

Мухолифат етакчиларига кўра, 8 сентябрь куни россиялик ижтимоий соҳа ходимлари сайлов жараёнини назорат қилганлар ва «Единая Россия» партияси фойдасига овозларни сохталаштиришганлар. Аммо шунга қарамай, ҳукмрон партия мағлубиятга учраган. (Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний бош қароргоҳи)

ОЛМАОТА – Марказий Осиёликлар шу ой бошида Россия президенти Владимир Путин партиясининг Москва сайловларидаги шармандали мағлубиятини мамнунлик билан қарши олдилар. Айни шу палла мамлакат ичи ва минтақа бўйлаб унинг режими таъсирига қаршилик ортиб бораётганини акс эттирмоқда.

8 сентябрь куни бутун Россия бўйлаб маҳаллий ва ҳудудий сайловлар бўлиб ўтди.

Москвадаги намойишлар ёз ойларида таниқли мухолифат вакилларига сайловда иштирок этиш тақиқланганидан кейин бошланган. Ҳукуматнинг кескин жавоб чораларидан сўнг, намойишлар кўлами ҳам ортди.

Ҳукмрон «Единая Россия» партиясининг Кремль қўлловидаги номзодлари Москва кенгашидаги 45 ўриндан 38 тасини эгаллаган эди, аммо сайловлардан кейин бу рақам 25 тага камайган.

Россия хавфсизлик кучлари Москва марказида адолатли сайловлар талабида ўтказилган намойиш иштирокчиларини қўлга олмоқда, 2019 йил 3 август куни олинган сурат. Шаҳар кенгаши сайловларида машҳур мухолифат номзодларининг иштирок этишига рухсат берилмаганидан сўнг бир қатор намойишлар бўлиб ўтган. (Александр Неменов/AFP)

Россия хавфсизлик кучлари Москва марказида адолатли сайловлар талабида ўтказилган намойиш иштирокчиларини қўлга олмоқда, 2019 йил 3 август куни олинган сурат. Шаҳар кенгаши сайловларида машҳур мухолифат номзодларининг иштирок этишига рухсат берилмаганидан сўнг бир қатор намойишлар бўлиб ўтган. (Александр Неменов/AFP)

Қозоғистонлик фаоллардан бири Асем Жапишева Олмаотадаги тинч намойишда иштирок этмоқда, 30 август куни олинган сурат. (Юна Коростелева)

Қозоғистонлик фаоллардан бири Асем Жапишева Олмаотадаги тинч намойишда иштирок этмоқда, 30 август куни олинган сурат. (Юна Коростелева)

2003 йил Кремль томонидан тузилган «Единая Россия» партиясининг айни дамдаги ишонч рейтинги энг қуйи поғонада. Партия номзодлари унинг номи билан боғлиқ бўлмаслик учун сайловда мустақил равишда иштирок этганлар.

Иттифоқчиларининг овоз бериш жараёнида иштирок этиши тақиқланганидан сўнг намойишлар ўтказишга чақирган мухолифат етакчиси Алексей Навальний Кремлнинг мағлубиятини ўзининг «ақлли овоз бериш» режаси билан изоҳлади.

Унинг кампанияси москваликларни қайси иттифоққа тегишли бўлишидан қатъий назар, кремлпараст номзодни мағлуб қила оладиган сиёсатчини қўллаб-қувватлашга чақирган, шунингдек, сайловчиларга бу айнан қайси сиёсатчи бўлиши ҳақида хабар берувчи веб-сайт ҳам ишга туширилган эди.

Авторитаризмдан узоқлашиш

Бишкеклик ҳуқуқшунос Мирбек Касимовнинг сўзларига кўра, Москва шаҳар думасига сайловлар натижалари Кремлнинг авторитар сиёсатига нисбатан пойтахтдаги фаол жамоатчиликнинг кайфиятини акс эттиради.

«Россиянинг қолган ҳудудларида маъмурий ресурс ҳамон ўз кучини йўқотмаган», деди у ҳукуматнинг мухолифат номзодларини мағлуб этишдаги таъсир чораларини назарда тутиб. «Шу сабабли у ерларда ҳукмрон партия ғалаба қозонди, аммо Москвада «ақлли овоз бериш» технологиясидан фойдаланилди ва бу ҳақиқий қўллаб-қувватлаш даражасини фош этди.»

«Россия полициясининг ўта шафқатсизлиги ва намойишда иштирок этганларга қарши ниҳоятда қатъий жазо белгиланиши иккиланганларнинг фикрини мухолифат тарафига ўзгартирди», дейди олмаоталик Қозоғистон ёшлари мухолифат ҳаракати етакчиларидан бири Асем Жапишева.

«Москвалик сайловчилар ғазабга тушдилар. Мухолифат ажойиб сайлов кампаниясини ўтказди», деди у.

Россияда ўзгаришлар вақти келди, ҳокимият жуда узоқ муддат бир кишининг бошқарувида қолиб кетди, бу ерда демократия тамойиллари эътиборсиз қолдирилмоқда, дейди Парижда жойлашган Халқаро инсон ҳуқуқлари федерацияси (FIDH) президенти, бишкеклик Толекан Исмаилова.

«Россия тинч намойиш ва норозиликларга қарши хавфсизлик кучларини ишга солмоқда. Сайловдан кейинги Москвада инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ шафқатсиз ва фожиали вазиятни кўриб турибмиз», деди у.

Қирғизистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) каби Россия томонидан мувофиқлаштириладиган интеграцион лойиҳалардаги иштироки туфайли сўнгги йилларда унинг эркинлик рейтингларидаги ўрни пасаймоқда, деди Исмаилова.

«Россияда даҳшатли қонунлар чиқиб», Қирғизистонга етиб келмоқда ва бу ҳукуматнинг фуқаролик жамиятини сиқувга олувчи саъй-ҳаракатларида акс этмоқда, деб қўшимча қилди у.

Босимдан қочиб

Россия сайловларига муносабат Марказий Осиё давлатлари суверенитети ва мустақиллигининг мустаҳкамланишига олиб борувчи жорий воқеа-ҳодисалар ва кайфиятни акс эттирмоқда.

«Россия билан таққослаганда, Ўзбекистонда вазият яхшиланмоқда, панжара ортида жазо муддатини ўтаётган сиёсий маҳбуслар озод қилинмоқда, фуқаролик жамияти ташкилотлари эса муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда расмийлар билан ҳамкорлик қилмоқдалар», дейди Исмоилова.

Қўшни Қозоғистон ҳам фуқаролик ташаббусларига нисбатан ўз сиёсатини юмшатган.

Сентябрь ойида Олмаотада жойлашган «КазФем» феминистик ҳаракати Олмаота шаҳар ҳокимиятидан митинг ўтказишга рухсат олган.

«Бизга 28 сентябрь куни митинг ўтказишга рухсат беришди. Умумий мавзу – «Аёллар ҳуқуқлари», деб ёзади олмаоталик «КазФем» фаоли Вероника Фонова Facebook саҳифасида.

Қирғизистон Россиянинг таъсири билан боғлиқ муаммоларга тўқнаш келиши мумкин, дейди Исмоилова. Шундай бўлса-да, март ойида Бишкекда феминистлар ва ЛГБТ ҳамжамиятининг тинч намойиши бўлиб ўтган, деб қайд этди Қосимов.

Унинг иштирокчилари аёллар ва жинсий озчиликлар ҳуқуқларини ифода этувчи шиорлар ва плакатлар кўтариб, шаҳар марказидан ўтишган. Бу Қирғизистон пойтахтида гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтган тўртинчи юриш бўлди.

«Конституцияга мувофиқ, ҳеч ким жинси, ирқи, тили, миллати, дини, ёши, сиёсий қарашлари, этник келиб чиқиши, мулкий ёки бошқа мақоми ёхуд бошқа ҳолатлар бўйича камситилиши мумкин эмас», деди Бишкек ҳокими Азиз Суракматов ЛГБТ ҳамжамиятига қаршиларнинг Бишкек маъмуриятини намойиш ўтказишга рухсат бергани учун танқид қилганига жавобан.

Суракматов «Тинч намойишлар тўғрисида»ги қонунга ҳам ишора қилган, унга кўра «давлат органлари ва маҳаллий ҳокимият идоралари тинч намойишлар ўтказиш эркинлиги ҳуқуқини ҳурмат қилишлари ва таъминлашлари шарт».

Юриш иштирокчилари «тадбирнинг яхши ташкиллаштирилганини қайд этиб, шаҳар маъмурияти ва ички ишлар идораларини хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаганликлари учун мақтаганлар», деб хабар беради 24.kg нашри.

«Москвада шундай бўлишини тасаввур қила олармидингиз? Албатта, йўқ», деди Қосимов, Россия полицияси одатда ЛГБТ фаолларига қарши зўравонлик ишлатишини таъкидлар экан.

Мустақиллик ҳисси ва суверенитетнинг мустаҳкамланиши минтақавий хавфсизликка ҳам таъсир ўтказди. Бу яқинда ўтказилган бир қатор минтақавий жанговар машғулотлар ҳамда «Ислом давлати» жангарилари ва уларнинг оила аъзоларини Сурия ва Ироқдан қайтариш билан боғлиқ ишларда давлат раҳбарлари кўрсатган саъй-ҳаракатларда ҳам ўз аксини топган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Муаллиф Канат Aлтинбаев деганлари бутун Марказий Осиёликлар номидан қандай қилиб гапириши мумкин?! Ўзи хурсандчилик билан кутиб олган бўлса ҳам, у Марказий Осиё эмас. Бурнини керак бўлмаган жойга суқяпти. Россияликларга усиз ҳаммасини яхши тушунишади. Ягона Россия муваффақиятсизликка учраган бўлса нима бўпти? Марказий Осиёликлар номидан гапириш яхши эмас. Ҳаммадан сўраб чиққан эканми? Мендан сўрамади. Бирор нарса ёзишдан олдин яхшилаб ўрганиш керак, тўғри келганини ёзиш ярамайди. Айримлар хурсанд бўлган бўлса, бу ҳамма шундай бўлди дегани эмас. У фоизни кўрсатиши керак еди. Шахсан менга барибир. Давлат уларники, ўзлари ҳал қилиб олишади.

Жавоб бериш

Энди Россия ҳақида ҳам ёмон гапиришимиз ортиқча, ахир Россия бизнинг ва ядровий қуролланишдан воз кечиб, дунёга ўзининг нақадар яхши эканлигини кўз-кўз қилган бошқа МДҲ давлатларининг ядровий кафолатчиси-ку. Путинга ҳужум қилишни бас қилинг. У Россия учун кўп нарса қилиб берган яхши президент (тириклигида унга ҳайкал қўйишмаяпти, кўчалар унинг исми билан номланмаяпти, Путин китоб ёзмаяпти, у ўзининг ишини бажармоқда). Биз унинг қандайлигини биламиз. Навальний ва унга ўхшаганлар ким экан, улар ҳаётида нималарга эришибди? Кўчада намойиш қилаётганлар ким? Хорижий давлатларнинг ишига бурун суқишдан бошқа қиладиган ишлари йўқ эканми? Кўчага чиқиб ҳавони беҳудага сарфламай ўз давлатлари ҳақида қайғуришсин ва давлатларига фойда келтиришсин. Сиёсат ҳақида тушунчага эга бўлмаган одам сиёсатга аралашмагани маъқул. Aслида буларнинг барчаси халқнинг қўли билан ҳокимият учун кураш.

Жавоб бериш

Оҳ, оҳ, ёлғон

Жавоб бериш

Бу гапларни ўқиш жонга тегди, «Единая Россия»дан бошқа кимдир ғалаба қозонсин. Миясиз туғилганмисизлар ёки кейин қуриб қолганми? Навалный ва унга ўхшаганлар бунга муқобил нима таклиф қилишмоқда ва унга қандай эришмоқчи? Америкосларни ҳукумат тепасига ўтқазиб, давлатни сотворишними?

Жавоб бериш