БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ – Россия ва Хитой пайшанба (19 сентябрь) куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясига вето қўйди. Суриянинг Идлиб вилоятида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи ҳужжатни кенгашга аъзо 15 давлатдан 12 таси қўллаб-қувватлаган.
Резолюцияга овоз беришда етакчилардан бўлган Германия, Бельгия ва Қувайт тўрт ой аввал ҳукумат кучлари ҳужум бошлаганидан бери Идлибда ярим миллион суриялик кўчирилганини маълум қилганлар.
Улар агар уруш адвом этса, ушбу можаро асрнинг энг оғир гуманитар инқирозига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, Россияни «соф гуманитар» чорага қарши вето қўймасликка чақирганлар.
Аммо икки ҳафталик музокаралардан сўнг, «аксилтеррор операциялар» учун истисно киритиш ҳаракатлари зое кетгач, Россия ҳужжат матнини рад этди.
![Исёнчилар назоратида бўлган Идлиб шаҳридаги бино вайроналари олдида юрган одамлар, 16 сентябрь, Сурия. Ўтган йили Москва ва Анқара эришилган келишув Суриянинг Идлиб вилоятидаги хунрезликларга барҳам беришга қаратилган эди, аммо апрель охиридан бери ҳужумлар натижасидаги қурбон бўлганлар сони ошган. [Зайн Ал-Рифоий / AFP]](/cnmi_ca/images/2019/09/20/20026-000_1kc0kx-585_329.jpg)
Исёнчилар назоратида бўлган Идлиб шаҳридаги бино вайроналари олдида юрган одамлар, 16 сентябрь, Сурия. Ўтган йили Москва ва Анқара эришилган келишув Суриянинг Идлиб вилоятидаги хунрезликларга барҳам беришга қаратилган эди, аммо апрель охиридан бери ҳужумлар натижасидаги қурбон бўлганлар сони ошган. [Зайн Ал-Рифоий / AFP]
Муваффақиятсизликка учраган резолюцияга кўра, томонлар Идлибдаги «жуда ёмон ҳолатдаги гуманитар вазиятнинг янада оғирлашувига йўл қўймаслик мақсадида 21 сентябрь куни Дамашқ вақти билан кундузги соат 12 дан бошлаб жанговар ҳаракатларни тўхтатишлари керак» эди.
Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя ҳар сафар Россия қўлловидаги Сурия режими ўз ҳудудини қайтариб олганида, Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари «гуманитар фаолликни авж олдириши» қоралаган.
«Резолюция аввал-бошдан муваффақиятсизликка маҳкум эди», деди у.
Ҳалокатли ҳужум
Россия ва Хитой муқобил резолюцияни таклиф қилди, аммо у пайшанба кунги мажлисда рад этилди.
Унда «оташкесим террорчи гуруҳларга алоқадор шахслар, гуруҳлар ва ташкилотларга қарши ҳарбий операцияларга тегишли бўлмаслиги» белгиланган эди.
Ғарб мамлакатлари резолюцияни бу кўринишда қабул қилиб бўлмаслигини айтиб, уни исталганча талқин қилиш мумкинлиги ва у тинч аҳолига қарши бомба ҳужумларини тўхтата олмаслигини таъкидлаганлар.
«Шифохоналар, мактаб ва аҳоли объектларига қарши ҳаво ҳужуми уюштириш террорчиларга қарши курашишга ёрдам бермайди», деди БМТдаги Бельгия вакили Марк Пекстин.
Россия Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятини исёнчи кучлардан тортиб олиш ҳаракатида тўрт ой давомида қонли ҳужум олиб борган Башар ал-Асад кучларини қўллаб-қувватламоқда.
Ўтган йили Россия ва Туркия эришган битимга кўра, Идлибда қон тўкилиши тўхтатилиши керак эди, аммо апрель охиридан яна бомба ҳужумлари бошланган.
Ўшандан бери ҳаво зарбалари ва ҳужумлар туфайли 1000 га яқин фуқаро ҳалок бўлган, деб хабар берган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси.
«Гуманитар вазият хавотирли бўлиб қолмоқда», деди БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бош котибининг ёрдамчиси Урсула Мюллер.
Чоршанба (18 сентябрь) куни БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ва Халқаро қизил хоч қўмитаси раҳбари Питер Мауер Идлибдаги ҳаво ҳужумлари ва отишмаларнинг тинч аҳолига зарарли таъсирини таъкидлаб, уларнинг тўхтатилишини талаб қилдилар.
Сурияни ҳимоя қилиш
2011 йилда Сурия можароси юзага келганидан бери, Россия пайшанба кунги овоз бериш жараёнида БМТ резолюциясига қарши 13-марта вето қўллади.
Июнь ойида ўз иттифоқчиси бўлмиш Сурияни халқаро терговдан ҳимоя қилишга уринар экан, Россия БМТ хавфсизлик кенгашининг Идлибдаги Сурия ҳарбий кампаниясини танқид қилувчи баёнотини ҳам блоклаган.
Май ойида Россия Идлибдаги кенг кўламли ҳужумлар туфайли гуманитар ҳалокат келиб чиқиши ҳақида огоҳлантирувчи алоҳида баёнотга ҳам қарши бўлганди.
AFPга кўра, ҳужжат матнида «Сурия шимоли-ғарбида кенг кўламли ҳарбий операция олиб борилган тақдирда гуманитар ҳалокат юзага келиши мумкинлиги» ҳақида огоҳлантирилган.
Москва таклиф этилган баёнотни «тўлалигича» рад этди, деган эди ўшанда Россия элчиси ўринбосари Дмитрий Полянский.
16 май куни Москва Хавфсизлик кенгашига резолюция лойиҳасини тақдим этиб, унда БМТнинг кимёвий қуроллар бўйича назоратчи органини «сиёсийлашганликда» айблаган эди. Ушбу воқеа анчадан бери кимёвий қурол ишлатишда айбланиб келадиган Сурия режимининг кимёвий ҳужумларини тергов қилиш бошланишига яқин юз берган.
Кимёвий қуроллар бўйича назоратчи орган – Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) кимёвий қуролдан фойдаланганларни аниқлайдиган механизмни ишлаб чиқишга рози бўлган, бу эса Россия ва Суриянинг қатъий қаршилигига учраган эди.
Уруш бор жойда даромад бор. Россия, бошқача қилиб айтганда, иккинчи Гитлер (Путиннинг суратига қаранг; юзига мўйлов чизилса Гитлерга ўхшаб қолади), фойда учун инсониятни йўқ қилишга тайёр.
Жавоб беришФикрлар 21
Россия ваҳшийликларини қачон тўхтатади?
Жавоб беришФикрлар 21
Ҳамма ОАВга ишониб бўладими ўзи? Хоҳлаганини ёзиб ётибди, маъсулият ноль.
Жавоб беришФикрлар 21
Россиянинг Суриядаги жиноятлари тергов қилиниши лозим
Жавоб беришФикрлар 21
Кремль Суриядаги тинч аҳолини ўлдиришга ҳомийлик қилмоқда
Жавоб беришФикрлар 21
Россия – сахий қалб (Россиядаги машҳур эски рекламадан)
Жавоб беришФикрлар 21
Ҳеч нима ўзгармаган. Қонга ташна Россия қўллаб-қувватловчи Асад сурияликларни қатлиом қилмоқда. Худди СССР шармандаларча думини қисиб Афғонистондан чиқиб кетгани каби, улар ҳам мағлуб бўдишади.
Жавоб беришФикрлар 21
Россия ҳақиқатан ҳам террорчи
Жавоб беришФикрлар 21
Оқ дубулғалилар одам ўлдиришяпти ва АҚШ рухсати билан уларнинг органларини йиғишяпти
Жавоб беришФикрлар 21
Россия Сурия фуқароларини қатлиом қилмоқда. Ваҳшийларнинг қўлидан фақат шундай иш келади.
Жавоб беришФикрлар 21
Менимча, Россия шиалар тарафида ва суннийлар сонини камайтирмоқда.
Жавоб беришЖуда тор ўйлайсиз. Икки йил аввал суриялик сунний аёл билан гаплашган эдим ва у менга Асадни буткул қўллаб-қувватлашини айтган. Уларга ким сунний, шиа ёки насроний эканлиги барибир. Уларга Суриялик эканлиги муҳим.
Жавоб беришТранслит билан ёзадиганларни ҳатто сурияликлар ҳам ёмон кўришади.
Жавоб беришФикрлар 21
Ҳаммаси ёлғон ва провокация. «Оқ дубулғалилар» АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатлари томонидан саҳналаштирилган спектакль актёрларидир.
Жавоб беришФикрлар 21
Мақола кимнинг нуқтаи назари билан ёзилган!
Жавоб беришРоссиянинг эмас, ҳақиқат нуқтайи назаридан
Жавоб беришФикрлар 21
Чунки Россия Суриянинг тинч аҳолисини ўлдирмоқда
Жавоб беришҲайвонсан ҳамманг. Тўғри қиляпти (Россия).
Жавоб беришАмерика Россиянинг адабини бериб тўғри қиляпти.
Жавоб беришҚрим эса Украинага тегишли.
Украинани АҚШ билан бирга қўшиб адабини беришяпти
Жавоб беришҲозирча Россиянинг абжағи чиқяпти
Жавоб беришФикрлар 21