Карвонсарой
Хавфсизлик

Cурияда навбатдаги кимёвий ҳужумдан сўнг Россиянинг сохта компаниясига нисбатан санкция жорий этилди

Карвонсарой ва AFP

Суриянинг Тартус ҳарбий-денгиз базасидаги суриялик (олдинда) ва россиялик аскарлар, 26 сентябрь. Россия армиясининг қўллови Сурия режимига сўнгги йилларда бир қатор кимёвий ҳужумларни амалга оширишга имкон берган. [Максим Попов/AFP]

Суриянинг Тартус ҳарбий-денгиз базасидаги суриялик (олдинда) ва россиялик аскарлар, 26 сентябрь. Россия армиясининг қўллови Сурия режимига сўнгги йилларда бир қатор кимёвий ҳужумларни амалга оширишга имкон берган. [Максим Попов/AFP]

НЬЮ-ЙОРК – Сурия президенти Башар Асад кучлари томонидан яна бир кимёвий ҳужум уюштирилгани тасдиқлангач, пайшанба (26 сентябрь) куни Америка Қўшма Штатлари Сурияда Россиянинг контрабанда операциясига қарши янги санкцияларни эълон қилган.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёнот беришича, Асад режими 19 май куни Латакия провинциясида Идлибдаги исёнчиларнинг сўнгги йирик истеҳкомини қайтариб олишга қаратилган ҳужум пайтида хлорин ишлатган.

«Америка Қўшма Штатлари бу ҳужумларни жавобсиз қолдирмайди ва биз бу ваҳшийликни яширмоқчи бўлаётганларга тоқат қилмаймиз», деб айтган Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеясида иштирок этган Помпео журналистларга.

«Суриянинг тинч аҳолисига қаратилган зўравонликни тўхтатиши ва БМТ бошчилигидаги сиёсий жараёнда иштирок этиши учун маккор Асад режимига босим ўтказиш давом этади», деди у.

Россия қўлловидаги Сурия режимининг ҳаво ҳужумлари 30 август куни Алеппо жанубидаги ушбу тиббиёт муассасасини вайрон қилган. Бу суриялик минглаб тинч фуқароларни сиқиб чиқариш учун Россия ва Сурия самолётлари томонидан тиббий ва гуманитар объектларга қарши амалга оширилган кўп сонли ҳужумлардан биридир. [Оқ дубулғалилар]

Россия қўлловидаги Сурия режимининг ҳаво ҳужумлари 30 август куни Алеппо жанубидаги ушбу тиббиёт муассасасини вайрон қилган. Бу суриялик минглаб тинч фуқароларни сиқиб чиқариш учун Россия ва Сурия самолётлари томонидан тиббий ва гуманитар объектларга қарши амалга оширилган кўп сонли ҳужумлардан биридир. [Оқ дубулғалилар]

Кейинроқ у Франция, Германия, Саудия Арабистони, Иордания ва мисрлик ҳамкасблари билан Сурия масаласида музокара ўтказди. Улар қўшма баёнотларида «Сурияда ҳеч қандай кимёвий қуролнинг қўлланишига тоқат қилиб бўлмаслиги»ни таъкидлаганлар.

Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидан уюштирилган ҳужум борасида мустақил тергов олиб борилмаган. Ҳуқуқбонларга кўра, ҳукумат кучлари апрель ойида ушбу ҳудудни бомбардимон қилишни бошлаганидан бери 1000 дан ортиқ одам ўлдирилган ва 400 минг киши қочқинга айланган.

Америка Қўшма Штатлари ва Франция аввалроқ ҳам кимёвий ҳужум ҳақидаги гумонларини билдирган, аммо қўшимча текширувлар зарурлигини айтиб, расмий қарор қабул қилишни кейинга қолдирган эдилар.

Халқаро терговчиларга кўра, Асад 370 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган фуқаролар урушида ғолиб бўлиш мақсадида, авваллари ҳам фуқаролик объектларига қарата бир неча бор кимёвий қурол қўллаган.

АҚШ ҳарбийлари 2017 йил апрель ойида исёнчилар назоратида бўлган Идлибдаги Хон-Шайхун шаҳрига ташланган зарин газли бомба ҳужумига жавобан 59 та қанотли ракета зарбалари билан жавоб қайтарган.

Москвадаги сохта компания

Пайшанба куни АҚШ Молия вазирлиги уч шахс, бешта юк кемаси ва Москвада жойлашган сохта компанияга нисбатан, Асад режимини қўллаб-қувватлаган Россия кучларига пул ва ёқилғи етказиб бериш режасида иштирок этгани учун санкциялар эълон қилди.

«Асаднинг мустабид тузуми кимёвий қурол ишлатгани ва бегуноҳ сурияликларга қарши хунрезликларни амалга оширгани сабабли халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида турибди. Улар ҳокимият тепасида қолиш учун шу каби ноқонуний тармоқларга таянадилар», деб баёнот берган АҚШ молия вазирининг терроризм ва молиявий разведка масалалари бўйича ўринбосари Сигал Манделькер.

АҚШ Федерал қидирув бюроси Москвадаги «Maritime Assistance» МЧЖ Россиянинг «Совфрахт-Совмортранс Груп» транспорт компанияси учун сохта компания бўлганини аниқлади, АҚШ 2016 йил сентябрь ойида унга нисбатан санкциялар жорий қилган.

«Совфрахт» қора рўйхатга киритилганидан сўнг, «Maritime Assistance» 2016 ва 2017 йилларда Россия ҳарбий самолётлари учун Суриянинг Баниас шаҳрига авиация ёқилғисини сотиш ва жўнатиш билан шуғулланиб, унинг номидан иш юритган.

«Асад режимининг Россия томонидан қўллаб-қувватланиши унга бомба ҳужумларини давом эттиришга имкон берди, кўплаб касалхоналар, мактаблар ва жамоат жойлари вайрон қилинди, бунинг натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлди», дейилади баёнотда.

Пайшанба куни АҚШ Молия вазирлиги «Maritime Assistance» билан бирга, «Совфрахт»нинг уч нафар бошқарувчисини ҳам жиноий схемадаги эҳтимолий иштироки учун қора рўйхатга киритган. Булар: «Maritime Assistance» директори Иван Окороков, унинг ўринбосари Карен Степанян ва бош директорнинг юридик кўмак бўйича ўринбосари Иля Логиновлардир.

Бу ишга алоқадор деб гумон қилинган беш кема ҳам вазирлик рўйхатига тушган.

Ушбу чора АҚШ банкларига компаниялар ва жисмоний шахслар номидан пул ўтказишни тақиқлайди ва уларни жаҳон молия тизимининг кўплаб имкониятларидан маҳрум қилади. Шунингдек, уларга Америкадаги ҳар қандай активлардан фойдаланиш тақиқланади.

Давомли обструкционизм

Ушбу ҳодисалар Россия ва Хитойнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши резоциясига вето қўйишиортидан юз берди. Урушлар туфайли вайрон бўлган Идлиб вилоятида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи баёнот кенгашга аъзо 15 мамлакатнинг 12 таси томонидан қўллаб-қувватланган.

2011 йилда Сурия можароси бошланганидан бери Россия БМТ резолюцияларига 13 марта вето қўйган.

Германия, Бельгия ва Кувайт ушбу резолюцияни қабул қилишни қатъиян талаб қилганлар, уларнинг таъкидлашича, бундан тўрт ой муқаддам ҳукумат кучлари ҳужум бошлаганидан бери ярим миллион суриялик Идлибдан сиқиб чиқарилган.

Улар агар жанговар ҳаракатлар давом этадиган бўлса, можаро асрнинг энг ёмон гуманитар инқирозига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, Россияни «соф гуманитар» тадбирга вето қўймасликка чақирганлар.

Аммо, икки ҳафта давом этган музокаралардан сўнг, 19 сентябрь куни Россия «аксилтеррор операциялар» учун истисно киритишни талаб қилиб, резолюция матнини рад этган.

Муваффақиятсизликка учраган резолюцияга кўра, барча томонлар «Идлиб вилоятидаги фожиали гуманитар вазиятнинг янада оғирлашувига йўл қўймаслик мақсадида» 21 сентябрь куни Дамашқ вақти билан кундузги соат 12 дан бошлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишлари керак эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 11

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Рус ватниклари мавжуд бўлишга ҳам ҳақли бўлмаган чириндилар

Жавоб бериш

Қанийди бизда ҳам сиздаги каби муаммолар бўлса. Ўзимизда ҳаммаси зўрми? Курсни текширдим, бир рубль аллақачон 6 га тенг. Рублни қўйинг, қирғиз сўми ҳам олтига яқинлашмоқда. 90-йилларда [Совет Иттифоқи] парчаланганида, энг бой ҳудудга эга бўлгандик, 38 йил ичида яланғоч кетдан бошқа нарса қолмади. Қозоқлар гўшт ейишмаяпти. Бир йил ичида гўшт нархи икки баравар ошди. Парранда гўшти эса уч баравар қиммат. Бу ерда Россия, Путин ва бошқалар ҳақида гапиряпсизлар. 2014 йилда Россияда машина сотиб олгандим; бир доллар 65 рублга тенг эди. Ҳозир ҳам шундай. Вайсақилар. Жонга тегдинглар.

Жавоб бериш

Ёлғон гапирма Ванька, 2014 йилда Россияда бакс 33 рубль эди, Қримдан кейин 65 бўлди. Қозоғистондан эса русларни қашшоқ Россияга тепиб ҳам ҳайдай олмайсан. Ана шунақа гаплар...

Жавоб бериш

Қрим Украинага тегишли!

Жавоб бериш

Руслар жуда кўп геноцидларни содир этишган

Жавоб бериш

Россия террорчи ва махлуқлар мамлакати

Жавоб бериш

Эҳтимол, Россияга ҳужум қилиш учун кимёвий қурол ишлатилиши керакдир, токи ўз дориларини ўзлари ҳам татиб кўрсинлар.

Жавоб бериш

Томингиз кетганми? Руслар ўз қўшинларини олиб кетсинлар, кейин сиз пендосларингиз билан бирга хоҳлаганингизча жинсий алоқа қилаверасизлар…

Жавоб бериш

Руслар ақлдан озишни бошладилар, чунки уларнинг Сурия халқига қарши жиноятлари ҳақидаги ҳақиқат ошкор бўлди. Россия мусулмонлари, кўтарилинглар!

Жавоб бериш

Нималар деб валдираяпти бу ахлатсарой

Жавоб бериш

Биз қозоқлар Чеченистон, Беслан, Суриядаги ўлдирилган болаларнинг ўчини оламиз. Путлерни чўчқатумшуқ зўравон Будановнинг тақдири кутмоқда. (Полковник Юрий Буданов 2000 йилда Чеченистондаги хизмат вақтида 18 ёшли чечен қизи Эльза Кунгаевани ўғирлаган ва зўрлаб ўлдирган. Буданов унинг жангари снайпер бўлганини айтган. У судланган, ишдан бўшатилган ва ўн йиллик қамоқ жазосидан саккиз йилини ўтириб чиққан. Қотиллар 2010 йилда Москвада Будановни отиб ташлаган; «Путлер» - бу Путиннинг лақаби, «Гитлер»ни эслатади.

Жавоб бериш