Карвонсарой
Транспорт

Қозоғистон Хитой молиялаштирган енгил темир йўл лойиҳасидаги узилишни тергов қилмоқда

Карвонсарой ва AFP

Қозоғистон Нур-Султонда Хитой томонидан молиялаштирилган енгил темирйўл қурилишидаги кечикишларни тергов қилмоқда. [Pexels]

Қозоғистон Нур-Султонда Хитой томонидан молиялаштирилган енгил темирйўл қурилишидаги кечикишларни тергов қилмоқда. [Pexels]

НУР-СУЛТОН – Сешанба (8 октябр) куни Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тўқаев Хитой томонидан молиялаштирилган 1,9 миллиард долларлик (740,6 миллиард тенге) муаммоли енгил темирйўл лойиҳасидаги кечикишларни текширишга чақирди.

Енгил темир йўл тизими пойтахт Нур-Султонда йўл ҳаракатани осонлаштириши керак эди, аммо лойиҳа Хитой молиялаштиришни кечиктиргандан кейин тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги апрель ойида хабар берган.

Лойиҳа раҳбари қидирувда

Июль ойида қинғирликлар ҳақидаги хабар тарқалиши ортидан Қозоғистон ҳукумати лойиҳани бошқарган давлат компанияси собиқ раҳбари Талгат Арданни ҳибсга олишга буйруқ берган. У ҳамон эркинликда бўлиб, хорижга қочганликда гумон қилинмоқда.

Сешанба куни вазирлар маҳкамаси йиғилишида Тўқаев коррупцияга қарши кураш идорасига лойиҳа билан боғлиқ қонунбузарликлар терговини кучайтиришга буйруқ бериб, ҳукуматдан енгил темирйўл қурилишини қайта йўлга қўйиш ва лойиҳанинг биринчи босқичи тугалланиши учун аниқ муддат белгилашни талаб қилди.

Тўқаев темирйўлга оид шартномаларнинг имзоланишини назорат қилган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишга чақирган.

Тўқаев «энг маъюс қўшиқ» деб номлаган лойиҳа келгуси йил ўз ниҳоясига етказилиши кутилган эди.

Собиқ Совет иттифоқи даврида Марказий Осиёда энг йирик иқтисодиётга эга бўлган нефтга бой Қозоғистон ўзини Хитойга тегишли «Бир камар – бир йўл» ташаббусининг «тугуни» сифатида кўрмоқда – қиймати триллион долларга тенг мазкур савдо ва инфратузилма лойиҳаси Пекиннинг ташқи савдосини ҳажмини оширишга қаратилган.

Хитой коррупциянинг авж олишига сабаб бўлмоқда

Аммо Хитойнинг минтақага киритган сармоялари, одатда, коррупция кенг тарқалган мамлакатларда ушбу иллатнинг янада авж олишига сабаб бўлгани учун тез-тез танқид остига олинади.

Қозоғистонга қўшни Қирғизистонда Хитой кредити кўмагида модернизация қилинган электр станцияси 2018 йилнинг январида совуқ ҳарорат оқибатида қулаб тушиши ортидан икки собиқ бош вазир ва бошқа амалдорлар коррупцияда айбланиб жавобгарликка тортилган.

Аксар кузатувчиларга кўра, Пекиннинг Марказий Осиёда нафақат иқтисодий соҳада, балки хавфсизликни таъминлашдаги таъсирининг ортиб бораётгани – ўтмишда минтақа хавфсизлигининг кафолати бўлган Москва билан ихтилофларни келтириб чиқармоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500