https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/10/14/feature-01
Россиянинг Сурия ҳудуди бўйлаб юришлари аҳоли томонидан совуқ қарши олинмоқда
| Терроризм

ИД етакчисининг ворис танлаши ғалаёнларга сабаб бўлди

Холид ал-Таий

image

Жорий йил бошида ИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий гуруҳга тегишли видеолавҳада кўриниш берган. Кўпчилик унинг саломатлиги ёмонлашиб бораётганини тахмин қилмоқда.

«Ислом давлати» (ИД) етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий август ойи бошида эҳтимолий ворисни эълон қилганидан кейин гуруҳ ичида тушунмовчиликлар ва ихтилофлар янада кучайди.

8 август кунги ИД баёнотига кўра, ал-Бағдодий ИД мансабдорларидан бири Ҳожи Абдуллоҳ номи билан танилган ироқлиқ Абу Абдуллоҳ Қардошни ўз вориси деб эълон қилган.

Ироқ ва Арабистон оммавий ахборот воситалари ҳам худди шу исмни тилга олганлар, сал аввалроқ эса қўлган олинган ИД етакчиларидан бири Зайд ал-Ироқий Қардошни Бағдодийнинг эҳтимолий вориси сифатида эътироф этган.

Ал-Бағдодий ўз насабини пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом авлодига мансуб «қурайшийлардан» эканлигини таъкидлаган ва унинг асли туркманистонлик Қардошни эҳтимолий тайинлаши ноодатий ҳолатдир, дейди кузатувчилар.

image

Шу йил аввалида эълон қилинган видеолавҳа кадрларида коалиция ҳаво зарбалари вақтида панага беркинган ИД аъзолари акс этган. Гуруҳ март ойида тор-мор этилди ва шундан бери минтақа бўйлаб тарқоқ ҳолда ҳаракатланмоқда. (Файл)

Агар амалиётга риоя этилса, ал-Бағдодийнинг вориси тайинланишдан кўра, ИД етакчиларидан иборат шариат органи томонидан тасдиқланиши керак бўлади.

Шу билан бирга, ал-Бағдодийнинг саломатлиги ёмонлашаётгани ва хорижий гуруҳ аъзолари, айниқса тунисликлар унга қарши чиқишга ҳаракат қилганликлари сабабли гуруҳда ички низо кучайгани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Вориснинг тайинлангани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқат бўлса, ал-Бағдодий Қардошни фақат унга бўлган содиқлиги туфайли танлаган, дейди ҳарбий таҳлилчи Сафо ал-Аъсам.

Бу ҳаракат ИД етакчисини танлашда «гуруҳда белгиланган шартлар эътиборга олинмаётганини» акс эттиради, деди у. Ал-Бағдодийнинг қарори бу танловни шубҳа остига олиши мумкин бўлган қўмондонларининг ишончига путур етказади, деб қўшимча қилди у.

Бу тайинлов ИД гуруҳи ичида низога сабаб бўлади, деди ал-Аъсам. «Гуруҳда марказий қўмондонлик йўқлиги сабаб, у гуруҳдаги тартибсизликлардан дарак берувчи аниқ белгидир.»

Гуруҳнинг ҳарбий мағлубиятидан сўнг, ИДнинг сўнгги жангарилари яширинган ёки тарқоқ ҳолатда, деди у. Ал-Бағдодийнинг шахсидан қатъий назар ворисни тайинлаши эса «гуруҳ тақдирини ўзгартирмайди», деб таъкидлади у.

Бу қарор тартибсизликларни келиб чиқариши мумкин

Ал-Бағдодийнинг ўз ворисини эълон қилиши, хусусан, уларнинг иккови орасидаги муносабатга асосланган бўлиши мумкин, деди сиёсатшунос Иссам ал-Файлий.

«Деярли ўн беш йил аввал икковлон ҳибсда бўлган вақтдан бери, Қардош ал-Бағдодийнинг доимий ҳамкори бўлиб келган», деб айтган у Diyaruna нашрига.

Аммо ал-Бағдодийнинг «Қардошни тайинлагани унга қимматга тушиши мумкин, сабаби бу хатти-ҳаракати билан ИД етакчиси ўз қўмондонларига ишонмаслигини кўрсатган», деди у.

Шу билан бирга, Қардошнинг ироқлик экани «ИДнинг бошқа хорижлик қўмондонлари орасида бегоналаш ва камситиш ҳиссини кучайтириши» мумкин, деди у.

Бу эса гуруҳ сафидаги ихтилофларни кучайтириб, «исён ва ғалаёнга сабаб бўлиши» мумкин, деди ал-Файлий.

Ал-Бағдодий гуруҳ бошқарув тизимида ўз таъсирини йўқотган ва Қардошнинг тайинланиши унинг имкониятлари чекланганига ишора қилмоқда, деди хавфсизлик мутахассиси Саид ал-Жайаший Diyaruna нашрига.

Бундан ташқари, «ИДнинг юқори раҳбариятидаги парчаланиш» ҳам ал-Бағдодийни шундай қарор қабул қилишга ундаган бўлиши мумкин, деди у.

ИДнинг қувғиндаги етакчиси «бу тасдиқлов олдидан ҳеч қандай баёнот бермаган, у ўзи ва гуруҳни муқаррар ўлим ёки ҳибсдан сақлаб қоладиган аниқ режа ёки тасаввурга эга эмас», деди у.

Гуруҳ инқироз ҳолатида, у жангарилар ва ресурсларга оид йўқотишларини компенсация қила олмайди, деди ал-Жайаший.

У ўз жангариларини руҳлантиришга қодир эмас ва ОАВ машинаси йўқ қилингани туфайли миш-мишларга қарши кураша олмаяпти, деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?
12
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha