Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг Суриядаги тиббий муассасаларни қасддан бомбалагани янги далиллар билан тасдиқланди

Карвонсарой ва AFP

Жанубий Идлиб вилоятида жойлашган Кафр Набл қишлоғидаги шифохонанинг кириш қисми ҳаво зарбаси туфайли вайрон бўлган. 2019 йилнинг 4 июль куни олинган сурат. (Умар Ҳаж Кадур/AFP)

Жанубий Идлиб вилоятида жойлашган Кафр Набл қишлоғидаги шифохонанинг кириш қисми ҳаво зарбаси туфайли вайрон бўлган. 2019 йилнинг 4 июль куни олинган сурат. (Умар Ҳаж Кадур/AFP)

Россия ҳарбий самолётлари шу йил бошида Сурия бўйлаб 12 соат ичида тўртта шифохонага зарба берган. Бу ҳақда якшанба (13 октябрь) куни «The New York Times» нашри хабар қилди.

Нашр Россия радиостанциялари, парвоз кузатувчилари ва гувоҳларга асосланиб хабар берган, май ойида амалга оширилган ҳаво зарбалари Сурия президенти Башар ал-Асадни қўллаб-қувватловчи кучлар томонидан мамлакатнинг вайрон бўлишига сабаб бўлаётган уруш давомида нишонга олинган кўплаб шифохоналарнинг бир нечтаси холос.

Юқорида тилга олинган 5 май кунги 12 соатли ҳужум давомида ҳаво зарбалари остида қолиб кетган «Набад ал Ҳаёт» жарроҳлик шифохонасини ходимлар зарбадан 3 кун аввал тарк этгандилар, дейилади Таймс нашрининг мақоласида.

Русларнинг қуруқликдаги диспетчери шифохонанинг аниқ жойлашуви ҳақида учувчига хабар берган, бир неча дақиқадан, учувчи уни кўриб турганини айтган, деб ёзади нашр.

Россия самолётлари ҳарбий машқларни бажармоқда, сентябрь ойи. (Россия мудофаа вазирлиги)

Россия самолётлари ҳарбий машқларни бажармоқда, сентябрь ойи. (Россия мудофаа вазирлиги)

Суратда: Идлибдаги тинч аҳоли яшайдиган ҳудуднинг Россия ҳаво зарбаларидан кейинги ҳолати акс этган, май ойи, Сурия. (Файл)

Суратда: Идлибдаги тинч аҳоли яшайдиган ҳудуднинг Россия ҳаво зарбаларидан кейинги ҳолати акс этган, май ойи, Сурия. (Файл)

Диспетчер ҳужумга ўтишга рухсат бериши билан бир вақтда, тинч аҳолига яқинлашиб келаётган ҳаво зарбалари ҳақида огоҳлантирувчи одам бу ҳудудда Россия самолёти кўрингани ҳақида гувоҳлик берган.

Шундан сўнг учувчи бомба ташлаганини айтган, шифохонани тасвирга олаётган маҳаллий журналистлар бинога учта бомба келиб тушгани ҳақида хабар берганлар.

Ундан бир неча километр узоқликда бўлган «Кафр Набл» жарроҳлик шифохонаси ҳам кўп ўтмай зарба остида қолган.

Аввалги зарбаларда бўлгани каби бу ҳужумда ҳам ҳавода Москвага тегишли самолётлар қайд этилган, шу билан бирга, Россия ҳаво кучларига тегишли ёзувларда учувчи нишонни мўлжалга олганини айтиб, уч марта зарба берган, бу ҳақда «Таймс» нашрига воқеага гувоҳ бўлган шифокорлардан бири хабар берган.

«Кафр Зита ғори» ва «Ал Амал» ортопедик шифохоналари ҳам ушбу 12 соат ичида Россия самолётлари томонидан бомбардимон қилинган. Бу иншоотларнинг барчаси зарба берилмайдиган объектлар рўйхатига кириш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) ўз жойлашуви ҳақида хабар берган.

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ўтган ойда ўз жойлашуви ҳақида хабар берган Сурия шифохоналарига ҳужум борасида ички тергов олиб бориш режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтган.

Жорий йилда БМТга алоқадор ўнлаб тиббий муассасалар бомбалардан зарар кўрган ёки вайрон бўлган. Россия фуқаролик иншоотларини қасддан бомбалаганини рад этмоқда.

Россия мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков мақолага муносабат билдирар экан, «Нью-Йорк Таймс» нашри «террорчилар ва Британия хавфсизлик хизматларининг ҳийла-найранги қурбони бўлганини» айтган.

«New York Times» мақоласини қўйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Россиянинг террор кампанияси

Айни вақтда Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) Россия режимини 2015 йилдан бери Сурияда олиб борган ҳарбий операциялари давомида «юзлаб ҳарбий жиноятлар» содир этганликда айблади.

Москванинг Сурия можаросига ҳарбий аралашувининг тўрт йиллиги муносабати билан инсон ҳуқуқлари гуруҳи томонидан 30 сентябрь куни эълон қилинган 40 саҳифалик ҳисоботда таъкидланишича, Россиянинг ҳарбий операциялари натижасида 6500 дан ортиқ тинч фуқаролар ҳалок бўлган.

Россия ушбу ҳалокатлар учун узр ҳам сўрамаган, қурбонлардан бирортасининг оиласига товон пули ҳам тўламаган, дейилади ҳисоботда. У касалхоналар, фуқаролик мудофааси иншоотлари ва турар-жой мавзеларини бомбалаётганини инкор қилишда давом этмоқда.

Суриялик фаоллар томонидан жойларда тўпланган далилларга кўра, сўнгги тўрт йил ичида Россия кучлари томонидан 6686 тинч фуқаро, жумладан 1928 нафар бола ва 908 аёл ўлдирилган.

Россиянинг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар орасида тиббиёт ва ОАВ ходимлари ҳам бор – 107 нафар тиббиёт ва 21 нафар ОАВ ходими ҳаётдан кўз юмган.

Ҳисоботга кўра, Россия кучлари уруш даврида халқаро конвенциялар ҳимоясида бўлган камида 1083 та муҳим объектни, жумладан 201 та мактаб ва 190 та тиббий муассасани бомбардимон қилганлар.

Инсон ҳуқуқларига оид ушбу ҳисобот Сурия президенти Башар Асад кучлари томонидан яна бир кимёвий ҳужум уюштирилгани тасдиқлангач, 26 сентябрь куни АҚШ Россиянинг Суриядаги контрабанда операциясига қарши янги санкциялар жорий қилиши ортидан эълон қилинган.

Асад режими 19 май куни Латакия вилоятида Идлибдаги исёнчиларнинг сўнгги йирик истеҳкомини қайтариб олишга қаратилган ҳужум пайтида хлорин газини ишга солган.

Америка Қўшма Штатлари ва Франция аввалроқ ҳам кимёвий ҳужум ҳақидаги гумонларини билдирган, аммо қўшимча текширувлар зарурлигини айтиб, расмий қарор қабул қилишни кейинга қолдирган эдилар.

Халқаро терговчиларга кўра, Асад 370 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган фуқаролар урушида ғолиб бўлиш мақсадида, авваллари ҳам фуқаролик объектларига қарата бир неча бор кимёвий қурол қўллаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кремль у ерда террорчилик билан шуғулланаётганига ҳеч ким шубҳа қилмаганди.

Жавоб бериш