Карвонсарой
Терроризм

Сўнгги инсонпарварлик операцияси давомида 64 бола Ироқдан Ўзбекистонга қайтарилди

AFP

«Меҳр» инсонпарварлик операция давомида Суриядан Ўзбекистонга олиб келинган аёллар ва болалар, Тошкент аэропорти, 30 май. (Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати)

«Меҳр» инсонпарварлик операция давомида Суриядан Ўзбекистонга олиб келинган аёллар ва болалар, Тошкент аэропорти, 30 май. (Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати)

ТОШКEНТ – Ўзбекистон ҳукумати ўтган жума (11 октябрь) куни Ироқдан 64 нафар бола олиб келингани ҳақида эълон қилди. Улар «террорчи ташкилотлар аъзолари» сифатида қамоқ жазоси ўтаётган аёлларнинг фарзандларидир.

Болалар Ироқ ва Ўзбекистон расмийларининг ўзаро келишуви ҳамда ЮНИСEФнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли пайшанба (10 октябрь) куни кечқурун самолётда мамлакатга олиб келинди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Бу болалар, жумладан уч ёшга тўлмаган 14 нафар бола ҳам, «тўғри йўлдан адашган» ва жангарилар сафига қўшилган ота-оналарнинг фарзандлари бўлиб, улар маънавий, руҳий ва жисмоний қийинчиликларга дуч келишган, дейилади хабарда.

Болалар барча қулайликларга эга соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиб, уларга «мутахассислар томонидан тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам» кўрсатилади. Болаларни Ўзбекистонга қайтариш учун уларнинг қамоқдаги оналаридан тегишли рухсат олинган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси видеоролигидан олинган кадр –Суриядан Қозоғистонга қайтган аёллар ва болалар Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси видеоролигидан олинган кадр –Суриядан Қозоғистонга қайтган аёллар ва болалар Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида.

Ҳозирга қадар Марказий Осиёнинг уч мамлакати – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон Сурия ва Ироқдан ўз фуқароларини олиб келган. «Ислом давлати» (ИД) ва бошқа жангари гуруҳлар сафига қўшилиш учун аҳолисининг аксари мусулмон бўлган минтақадан минглаб одамлар ушбу мамлакатларга борган эди.

Яқинда Қирғизистон ҳам Ироқдан ўз фуқароларни қайтариш ниятида эканлигини айтганди.

Май ойида 156 нафар фуқаро ватанига қайтарилгач, сентябрь ойида Ташқи ишлар вазирлиги у ердан яна 235 нафар фуқаро, шу жумладан 65 болани Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилганини маълум қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500