НЬЮ-ЙОРК – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик кенгаши чоршанба (16 октябрь) куни бир овоздан қабул қилинган баёнотда Сурияда исёнчи маҳбусларнинг «тарқалиши» ҳавфидан огоҳлантирди.
«Хавфсизлик кенгаши БМТ томонидан террорчи деб эълон қилинган гуруҳлар, жумладан ИД («Ислом давлати») жангариларининг тарқалиши хавфидан чуқур ташвишда», дейилади баёнотда.
Кенгашга аъзо 15 мамлакат «Сурия шимоли-шарқидаги гуманитар вазиятнинг янада ёмонлашувидан» жиддий хавотирда эканлигини билдирган.
Кенгашнинг европалик аъзолари – Бельгия, Буюк Британия, Франция, Германия ва Польша алоҳида қўшма баёнотда исёнчи жангарилар сақланаётган жамлоқларда хавфсизликни таъминлаш зарурлигини таъкидлаганлар.
«Террорчи-жангариларни ҳибсда ушлаб туришдан мақсад, уларнинг террорчи гуруҳлар сафига қўшилишига йўл қўймасдир», дейди улар.
Курд расмийларининг якшанба кунги хабарига кўра, Сурия шимолидаги Айн-Исса шаҳрида жойлашган курдлар назоратидаги жамлоқдан хорижлик жангариларнинг 800 га яқин қариндоши қочиб кетган.
ИД 17 пайшанба (17 октябрь) куни Сурия курдлари томонидан ушлаб турилган аёлларни «озод қилганини» айтар экан, ҳеч қандай рақамлар келтирмаган. Озод қилинганлар ИД аъзоларими ёки жангариларнинг аёллари бўлганми – бу ҳам ноаниқлигича қолган.
Туркия 9 октябрь куни Сурияда ҳарбий амалиётлар бошлади.
Журналистларга мурожаат қилар экан, АҚШнинг БМТдаги элчиси Келли Крафт Вашингтон Туркиядан ҳужумларга чек қўйишни талаб қилаётганини яна бир тасдиқлади.
«Америка Қўшма Штатлари Туркияни ҳужумни тўхтатишга ва зудлик билан оташкесим эълон қилишга чақиради.»
БМТдаги Хитой элчисининг айтишича, исёнчилар сақланаётган жамлоқлар хавфсизлигини таъминлаш «барча давлатларнинг манфаатларига мос келади». Россия элчиси Василий Небензя эса «бу муаммо фақат Сурия ва Ироқники бўлиб кўринмаслиги керак» деб таъкидлаган.