https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/10/18/feature-01
Россиянинг Сурия ҳудуди бўйлаб юришлари аҳоли томонидан совуқ қарши олинмоқда
| Хавфсизлик

Россиянинг дунё бўйлаб тартибсизлик келтириб чиқариш ҳаракатидаги махфий бўлинмаси ҳақидаги маълумотлар юзага чиқди

Карвонсарой

image

Ҳимоя комбинезонидаги Британия ҳарбий мутахассислари асабни фалажловчи модда ёрдамидаги ҳужумга алоқадор транспорт воситасини эвакуация қилмоқда, 2018 йил, Солсбери шаҳри. Ушбу ҳужум билан боғлиқ ҳодиса – Россия махфий бўлинмасининг халқаро миқёсда тартибсизликлар келтириб чиқаришга қаратилган кўп сонли уринишларидан бири экани айтилмоқда. [Адриан Деннис/AFP]

Аввалига Россиянинг махфий жанговар разведка идораси иштирокидаги алоҳида бўлиб кўринган воқеалар энди Европа ва ундан ташқарида Кремлнинг гибрид урушини олиб борувчи муайян гуруҳ билан боғлиқ эканлиги тахмин қилинмоқда.

29155 бўлинмаси деб аталувчи гуруҳ Россия ҳарбий разведка бошқармаси қўмондонлиги остида фаолият юритади. Ушбу агентлик 2010 йилда ўз номини Бош бошқарма (ГУ) деб ўзгартирган бўлса ҳам, ҳалигача ўзининг собиқ ГРУ қисқартмаси билан (Разведка бош бошқармаси) билан машҳур.

Гуруҳ камида ўн йил фаолият юритган, аммо у ҳақда жуда кам нарса маълум, деб ёзган эди «Нью Йорк Таймс» нашри 8 октябрда.

Эндиликда диққат марказига тушган ушбу гуруҳ Молдовада тартибсизликлар келтириб чиқариш кампанияси, Болгариядаги қуролфурушнинг заҳарланиши, Черногориядаги муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришида ва ўтган йили Британиянинг Солсбери шаҳрида россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизига қилинган суиқасдда иштирок этгани тахмин қилинмоқда.

image

Россиянинг Бош разведка бошқармаси (ГРУ) жосуслари деб гумон қилинган 4 шахс, Амстердам, Нидерландия, 2018 йилнинг 10 апрели. Нидерландия ҳукумати уларни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) серверларини бузиб киришга уринганликда гумон қилиб, мамлакатдан чиқариб юборган. [Нидерландия мудофаа вазирлиги]

image

Тергов Солсберидаги иккала гумондор ҳам Россия жосуси бўлганини тасдиқлаган. Чапда: Анатолий Чепиганинг паспортдаги фотосурати (2003 йил). Ўртада: Руслан Бошировнинг паспорти фотосурати (2009 йил). Ўнгда: Руслан Бошировнинг Британия полицияси томонидан чиқарилган фотосурати. [Bellingcat]

«Нью Йорк Таймс» нашрида чоп этилган мақолани ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Сара, лекин «пала-партиш» махсус гуруҳ

29155 махсус бўлинмаси «уюшган ёки индивидуал тарзда – портлашлар, қотилликлар ва бошқаларни» амалга ошириш бўйича «қўпорувчилик» миссияларини тайёрлашга ихтисослашган, деб айтган собиқ ГРУ зобити «Таймс» нашрига.

«У ерда жиддий одамлар хизмат қилган», деди истеъфодаги зобит. «Улар махфий равишда халқаро жосус бўлиб ишлаган ҳарбий зобитлар эди.»

29155 бўлинма зобитлари Россиянинг энг қонли урушлари, жумладан Афғонистон, Чеченистон ва Украинадаги урушларда қатнашган ва кўплаб унвонлар олган фахрийлар эди.

Россиянинг киберҳужумлари ва ахборот урушларида иштирок этувчи бошқа гуруҳлардан фарқли ўлароқ, 29155 бўлинмаси зобитлари ўз операцияларни амалга ошириш учун Европа давлатларига сафар қилганлар, деб ёзади газета.

29155 бўлинмаси энг сара махсус бўлинма эканлигига қарамай, унинг айрим операциялари пала-партиш ва муваффақиятсиз чиққан.

Скрипаль ва унинг қизи, шунингдек, болгариялик қуролфуруш Эмилиан Гебрев суиқасддан омон қолганлар. 2016 йили Черногорияда давлат тўнтаришига уриниш муваффақиятсиз якунланган, воқеадан бир йил ўтиб, мамлакат НАТОга аъзо бўлган эди.

Бу муваффақиятсиз операцияларнинг пала-партишлиги режанинг бир қисми бўлиши ҳам мумкин, дейди Эстония разведкасининг собиқ раҳбари Эерик-Найлс Кросс.

«Бундай разведка операциялари психологик урушларнинг бир қисмига айланган», деди у Таймс нашрига. «Бу уларнинг тажовузкорроқ бўлганини англатмайди. Аммо уларнинг борлиги билиниб туриши керак. Бу ўйиннинг бир қисми.»

Россия разведкасининг яна бир муваффақиятсиз операциясида иккита россиялик «дипломат» Прагадаги Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) серверларига хакерлик ҳужумини уюштиришга уринганида қўлга олинган эди.

Ҳужум учун 2018 йил апрель ойининг танлангани бежиз эмасди, чунки ўшанда Москва КҚТТнинг Дума (Сурия) шаҳрида уюштирилган кимёвий ҳужум ҳудудига киришини атайин кечиктиришда айбланаётган ва бу билан Кремль ҳудуддаги далилларни йўқотишга улгурмоқчи бўлган.

Москва, шунингдек, гибрид уруш тактикасини Сурия фуқаролик мудофаасига (Оқ дубулғалилар) қарши қўллаган ҳамда гуманитар ташкилотларни кимёвий ҳужумларни саҳналаштирганликда айблаган.

КҚТТ ва Оқ дубулғалилар билан боғлиқ ҳодисаларнинг 29155 бўлинмасига алоқадорлиги ноаниқ бўлсада, улар Кремлнинг хориждаги зарарли таъсир чораларига мисол бўла олади.

Рақибларни тушкунликка тушириш ва чалғитиш

29155 бўлинмасининг операциялари Россия президенти Владимир Путиннинг ўзига хос «гибрид уруши» кўринишларидан бўлиб, сиёсий мажбурлов, оддий ва ноанъанавий ҳарбий зиддиятлар, кибер-урушлар ва таъсир чораларини ўз ичига олади.

Москва ушбу гибрид уруш тактикасидан 2014 йилда Қримни Украинадан ноқонуний тортиб олишда ҳам фойдаланган, сўнгра ўз эътиборини Марказий Осиёга қаратиб, минтақадаги ҳарбий мавқеини мустаҳкамлашга киришган эди.

Ўтган йили Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари жанговар тайёргарлигини ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш режалари ҳақида маълум қилган эди.

Россия, шунингдек, 2018 йилнинг март ойида Тожикистон ва Қирғизистонда ўтказилган аксилтеррор машғулотларида ҳам иштирок этди, деди Шойгу 2018 йил апрель ойида Пекинда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мудофаа вазирлари анжуманида.

Россия Афғонистон шимолида жойлашган жангариларнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо Марказий Осиё давлатларига кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида шундай чоралар кўрмоқда, дея таъкидлади у.

Аммо Россиянинг Марказий Осиёдаги фаолияти «дўстларни душмандан ҳимоя қилиш»дан кўра, Москванинг қўлдан бой берилган Совет ҳудудлари устидан назоратни қайта тиклашга уринаётганидан дарак беради, дейди мустақил кузатувчилар.

«Катта эҳтимол билан, Россиянинг ҳарбий базалари ноанъанавий ва гибрид тактика– яширин амалиётлар, саботаж, этник тангликни келтириб чиқариш учун ишлатилади», дейди тбилисилик сиёсатшунос ва Грузия стратегик таҳлил маркази асосчиси Нодар Харшиладзе.

«Ушбу ҳаракатлар Россия ҳудудидан туриб амалга ошириладиган киберҳужумлар ва ахборот хуружлари билан бирга олиб борилади», деди у.

Рақибларни тушкунликка тушириш ва чалғитиш гибрид урушининг асосий мақсадларидир, дейди Тбилисидаги Грузия жамоатчилик билан алоқалар институти профессори Торнике Шарашенидзе.

«Гибрид уруши атамаси яқинда пайдо бўлган, аммо бундай уруш амалиётда анчадан бери қўлланилади.

«Россия ташвиқоти сохта хабарлар тарқатиб, қарши тарафни уларни рад этиш учун куч ва вақт сарфлашга мажбур қилади, натижада муҳим масалаларга эътибор камаяди, улар ўзларини ҳимоя қилиш ва жавоб қайтариш билан машғул бўлиб қоладилар», деди у.

Сизга мақола ёқдими?
46
Йўқ
Фикрлар 9
Сиёсат
Captcha

Россия дунё бўйлаб террор ҳомийси

Жавоб бериш

Нима бўпти шунга? Бу янгилик эмас, қуролфуруш ва жосуснинг ҳаётига суиқасд қилишган эмиш ... муаллиф арзирли ҳеч нарса ёзмаган

Жавоб бериш

Яхшиямки Россия номли ҳожатхона чўкиб боряпти. Аллақачон шундай бўлиши керак эди...

Жавоб бериш

ГРУ ҳеч қачон Давлат разведка бошқармаси деб аталмаган, 1918 йил 21 октябрда ташкил этилганидан бери (байрам билан, айтмоқчи) унинг номи – Бош разведка бошқармаси бўлган. Мақолани ғарблик таҳлилчилар ёзгани шундоққина кўриниб турибди, масалан, Британия давлат код-шифрлаш мактаби (1940 йилда ҳукумат алоқа марказига айлантирилган) ёки АҚШ мудофаа вазирлигининг давлат разведка бошқармаси ва бошқалар бунга мисол. Дарвоқе, ГРУни Лев Троцкий ўзининг сеҳрли концепт ва маросимлари билан тузган.

Жавоб бериш

Россия терроризм ва уруш уруғини сочмоқда. Ундан халос бўлиш вақти келган

Жавоб бериш

Бекорларни ёзибсиз

Жавоб бериш

Россиянинг сайёрамизга ҳеч қандай фойдаси йўқ, фақат террорчилик ҳужумлари. Бўлакларга бўлиб ташлаш керак уни.

Жавоб бериш

Ўзингни бўлакларга бўлиш керак, хомкалла! ))

Жавоб бериш

Қўлингдан келадими, рус чўчқаси ))

Жавоб бериш