https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/10/21/feature-01
Қозоғистон тўлов шартларининг оғирлашиб кетгани сабабли Хитойнинг молиялаштирувидан воз кечди
| Хавфсизлик

Россия Путин кузатувида ядровий урушни машқ қилди

Карвонсарой ва AFP

image

Россия президенти Владимир Путин (ўртада) мудофаа вазири Сергей Шойгу (чапда) ва Россия бош штаби тезкор бошқармаси раҳбари Сергей Рудской билан биргаликда Давлат мудофаа назорати миллий марказига ташрифи чоғида ҳарбий машқларни кузатмоқда, Москва, 2019 йил, 17 октябрь. «Гром - 2019» (Яшин) стратегик машқлари давомида баллистик ва қанотли ракеталар учирилган. (Алексей Дружинин/AFP)

МОСКВА – Россия президенти Владимир Путин ўтган ҳафтада мамлакат қуролли кучларининг «Россия чегарасидаги кескинликнинг кучайиши» билан боғлиқ амалиётни ўз ичига олган машқларда термоядровий ракеталарнинг синовдан ўтказилишини кузатди.

«Гром - 2019» (Яшин-2019) симуляция машқлари чоршанба (16 октябрь) куни бошланган ва унда кемалар, самолётлар ва узоқ масофали, аниқ нишонга олувчи ядровий ракеталар ташувчи сувости кемаларига жойлаштирилган 12 минг нафар аскар иштирок этган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берган.

Хорижий давлатлар қуролли кучлари иштирок этмаган ҳарбий ўйинлар Россия ва Қўшма Штатлар 1987 йилда имзоланган Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш бўйича (INF) шартномасидан чиққанларидан кейин ўтказилмоқда. Бу шартнома 500 дан 5500 километргача учадиган ядровий ва анъанавий ракеталардан фойдаланишни чеклайди.

Қўшма Штатлар ушбу тарихий битимни август ойида расман тарк этар экан, Россиянинг кўп йиллар давомида унинг шартларини бузиб келганини таъкидлаган.

image

Президент Путин ўтган йил декабрь ойида Давлат мудофаа назорати миллий марказида Авангард ракеталарининг учирилишини кузатган. (Кремль)

image

«Гром - 2019» машқлари давомида қитъалараро ракеталар учирилди. (Россия мудофаа вазирлиги)

Машқлар RS-24, RSM-50 ва Sineva қитъалараро баллистик ракета тизимларини синаш мақсадида ўтказилган, деб хабар берган вазирлик. Улар 200 дан ортиқ мосламаларни ишга туширганлар.

17 октябрь куни Путин ракеталар учирилишини жонли видеотрансляция орқали томоша қилиш учун мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамроҳлигида Миллий мудофаа назорат марказига ташриф буюрган.

Ядровий уруш симуляцияси

Қуролли кучлар «қуролли низолар ва ядровий уруш давомидаги вазифалар» симуляциясини ўтказдилар, «аниқ нишонга олувчи ядровий қуроллар ва янги физик тамойилларга жавоб берувчи қуролларни» қўлладилар, деди Шойгу.

Шимолий ва Тинч океан флотининг сув ости кемалари Баренц ва Охота денгизидан қанотли ва баллистик ракеталарни учирди, деб хабар берган мудофаа вазирлиги.

Вазирлик хабарига кўра, сценарий Россия чегарасида унинг суверенитетига таҳдид солувчи тангликнинг кучайгани билан боғлиқ ва фақат мудофаа мақсадларини кўзлайди.

Путин ўзининг ядровий хавфсизлик масаласига нисбатан ҳазиломуз муносабатини ҳеч қачон яширмаган.

Ўтган йил октябрда мамлакат жанубидаги Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мутахассислар форумида чиқиш қилган Путин Россияни эҳтимолий ядро урушининг қурбони ўлароқ таърифлаган эди.

«Тажовузкор томон қасос муқаррар эканини ва у йўқ қилинишини, биз эса тажовуз қурбони, шаҳидлар сифатида жаннатга тушишимизни англаши керак», деди у.

«Улар шунчаки ўлиб кетадилар, чунки уларда тавба қилиб олиш учун вақт бўлмайди», деди у залдан янграган кулгуга жавобан.

Аммо дунё етакчилари Путиннинг ядровий урушга нисбатан енгиллик билан қараши ва INF шартномасининг тугатилганига нисбатан муносабатини ёқламайдилар.

«Шартнома амал қилишдан тўхтаганига Россиянинг якка ўзи жавобгар деб баёнот берган эса НАТО август ойида.

Таниш одат

Россия ўзини тинчликсевар мамлакат деб атаса-да, ракеталар Москва ҳеч қандай далилларсиз «енгилмас» деб мақтанган бир қатор қуролларни синаши билан бир вақтда текширувдан ўтказилди.

Бу синовлар ҳамда Путин даврида Кремлнинг ўз ҳарбий салоҳиятини ривожлантириши Россия халқига қимматга тушмоқда.

8 август куни Северодвинск яқинидаги ядровий ракета синовлари чоғида юз берган портлаш туфайли Россия атом агентлигининг беш ходими ҳалок бўлган ва радиация даражасининг ошгани қайд этилган эди.

5 ва 9 август кунлари Красноярск вилоятининг Ачинск шаҳарчасидаги ўқ-дори омборхонасида портлашлар содир бўлган. Биринчи портлашда бир киши ҳалок бўлган, иккинчисида эса тўққиз киши жароҳат олган.

Июль ойида Баренц денгизида 14 нафар денгизчи, жумладан етти нафар юқори мартабали зобит сувости кемасидаги ёнғин сабабли ҳалок бўлган эди.

27 март куни Қозоғистонда Россия ишлаб чиқарган Ми-8 вертолети ҳалокатга учраб, 13 аскар ҳаётдан кўз юмган. Бу мунтазам равишда содир бўлаётган Россиянинг ҳарбий муваффақиятсизликларига яна бир мисолдир.

Сизга мақола ёқдими?
7
Йўқ
Фикрлар 3
Сиёсат
Captcha

Россиянинг қашшоқлашиб бораётганини кузатиш эса Путин учун қизиқ эмасга ўхшайди )))

Жавоб бериш

Чириган Россия қаерга суқиляпти энди? Ҳар ерга тиқаверадиган тумшуғини чопиб ташлаш керак

Жавоб бериш

Россиянинг барча ядровий ракеталари эски, уларни «пенсионерлар» деса ҳам бўлади. Ғамгин ҳуштак овозлари билан бу сохта буюкликнинг дами чиқиб кетяпти

Жавоб бериш