https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/10/22/feature-03
| Сайловлар

Facebook Россиянинг 2020 йилда АҚШда бўладиган сайловларга аралашув бўйича янги уринишларига тўсиқ қўйди

Карвонсарой ва AFP

image

Бу ҳафтада Facebook компанияси давлат етакчилигидаги таъсир чораларига қарши янги саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган. (Файл)

САН-ФРАНЦИСКО – Душанба (21 октябрь) куни Facebook ижтимоий тармоғи АҚШда 2020 йилда ўтадиган президент сайловларига аралашишга ҳаракат қилган Россияга алоқадор бир қатор аккаунтларни блоклаганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқ «ишончсиз» фаолият олиб бораётган бошқа бир қанча аккаунтларни ҳам ўчиришини айтиб, америкалик сайловчиларга таъсир қилишга уринаётган «давлат назоратидаги» оммавий ахборот воситалари текширувини кучайтиришини таъкидлади.

Facebook ўзининг сўнгги чораларини очиқлар экан, «Графика» таҳлилий компаниясининг ижтимоий тармоқдаги фаолликка оид ҳисоботида Россиядан очилган аккаунтлар АҚШдаги сиёсий номзодлар ва муаммоларни нишонга олгани қайд этилади.

Бу аккаунтлар 2016 йилги президент сайловида АҚШдаги аудиторияни нишонга олган Санкт-Петербургдаги Интернет тадқиқотлари агентлиги (IRA) хабарларидан қайта фойдаланган ва «Facebook таҳлиллари ҳам IRAга алоқадорликни аниқлаган», дейилади ҳисоботда.

Facebook томонидан эълон қилинган янги чоралар келаси ойдан бошлаб давлат назоратидаги оммавий ахборот воситалари хабарларига ёрлиқ қўйишни кўзда тутади.

«Биз бу саҳифалардан юқорироқ шаффофлик стандартларга жавоб беришни талаб қиламиз, чунки улар давлатнинг стратегик қўллаб-қувватлови билан ОАВнинг омма фикрига таъсирини ўзида жамлаган», дейилади Facebook блогида чоп этилган хабарда.

Facebook «қалқиб чиқувчи ойналар» орқали нотўғри маълумот тарқалишининг олдини олишни режалаштираётганини айтган, бундай ойналар ташқи фактлар текширувчилари рад этган Instagram постлари фойдаланувчилар томонидан улашилган вақтда қалқиб чиқади.

Шу билан бирга, «сайловчиларга нисбатан босим қўллаш»га қарши кураш, жумладан сайловчиларни қачон ва қаерда овоз бериш ҳақидаги сохта хабарлардан ҳимоя қилиш чоралари ҳам назарда тутилмоқда.

Техник гигантнинг хабар беришича, Россия ва Эронга алоқадор тўртта алоҳида аккаунт гуруҳлари «мувофиқлашган хатти-ҳаракатлари» учун Facebook ва Instagram тармоқларидан ўчириб ташланган.

Гуруҳларнинг учтаси Эрон ва биттаси Россиядан туриб очилган ва улар Қўшма Штатлар, Шимолий Африка ва Лотин Америкасидаги фойдаланувчиларни нишонга олган.

Россиялик аккаунтлар бир-бирига зид сиёсий қарашдаги фикрларни жойлаш орқали бўлинишни келтириб чиқарган кўринади, дейилади «Графика» таҳлилида.

«Янгиликлар идораси сифатида ҳаракат қилган» Эрон аккаунтлари эса ирқий муносабатлар, АҚШ ва Исроилнинг Эронга нисбатан сиёсати каби мавзуларда хабарлар жойлаб борган.

Мўлжалда: Марказий Осиё

Россия хориждаги сайловларга таъсир қилиш учун интернетдан фойдаланади, деган эди бишкеклик сиёсий таҳлилчи Аскат Дукенбаев 2018 йил сентябрь ойида.

АҚШ ва Европада ирқчиликни авж олдириш, аксил-америка кайфиятини ёйиш ва русийзабон мамлакатларда Россия таъсирини кучайтириш шулар жумласидандир, деди у.

Москва минтақада ўз стратегик мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилар экан, Россиянинг «интернет-троллари» Марказий Осиёдаги фаолиятини кучайтирмоқда, деб огоҳлантиради таҳлилчилар.

Бундай операциялар кўпинча турли аудиториялар олдида иккиюзламачилик қилиб, Россиянинг ижобий имиджини яратишга уринадилар ва Марказий Осиёда унинг сиёсатини илгари суриш билан бир қаторда, Россия телевидениеси ва бошқа ОАВда Марказий Осиёлик мигрантларни қоралайдилар.

Шу йилнинг май ойида ижтимоий тармоқларда турли минтақалар, жумладан Маркаий Осиёга қаратилган зарарли таъсир чоралари давом этар экан, Facebook Россиядан очилган саҳифалар, гуруҳлар ва аккаунтларнинг бир қанчасини ўчириб ташлаган эди.

Facebook ижтимоий тармоғи 2018 йил апрель ойида Россиянинг «троллар фабрикаси»га алоқадор юзлаб Facebook ва Instagram аккаунтларини ёпишини эълон қилди, улар дунё бўйлаб жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринишда айбланган.

Ўшанда компания 70 та Facebook аккаунти, 138 та Facebook саҳифаси ва 65 та Instagram аккаунти ўчирилгани ҳақида баёнот берганди. Уларнинг 95 фоизи рус тилида юритилгани айтилган.

Сизга мақола ёқдими?
8
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha