https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/10/29/feature-01
| Инсон ҳуқуқлари

Россиянинг мигрантларга адоватли муносабати демографик инқирозни янада оғирлаштирмоқда

Канат Алтинбаев

image

Марказий Осиё меҳнаткашлари йирик демографик ва иқтисодий инқироз шароитида россияликларнинг ўзи бажармайдиган асосий иш жойларини тўлдиришига қарамай, яқинда эълон қилинган ҳисоботда муҳожирларга нисбатан адоват ва тоқатсизлик авж олгани ҳақида сўз юритилади. Суратда: Нурсиз коммунал квартирадаги россиялик эркак, Санкт-Петербург, 2018 йил. [Ольга Мальцева/AFP]

ОЛМАОТА – Яқинда Москвадаги «Левада-Центр» илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтказилган тадқиқотига кўра, рус миллатига мансуб аҳоли орасида ксенофобия кайфияти кучайган.

18 сентябрь куни чоп қилинган ҳисоботга кўра, марказ Россия бўйлаб 18 ёшдан ошган 1600 дан зиёд респондентлар орасида сўров ўтказган.

Сўралганларнинг тахминан 23 фоизи мамлакатда мигрантлар ва этник озчиликлар мавжудлигини асосий муаммо деб ҳисоблайди. 2015-2017 йилларда бу кўрсаткич тахминан 17% -18% ни ташкил этган.

Нақ 72 фоиз (2017 йилда 58% бўлган) одам ҳукумат меҳнат мигрантлари сонини чеклаши керак деб ҳисоблайди. Бу фикрга қўшилмайдиган руслар сони эса 2018 йилнинг июль ойидаги 14 фоиздан 9 фоизга камайган.

image

Олмаотада турли вилоятлардан келган қозоқ меҳнат мигрантлари ишлайди. [Канат Алтинбаев]

Россиядаги мигрантлар одатда қурувчилик, таъмирлаш, сотувчилик ва ҳайдовчилик каби «қора» ишлар билан банд. Руслар камдан-кам ҳолларда бундай ишларни қилишади.

Бироқ, қариндошлари мигрантларнинг ишини бажаришга тайёрлигини айтган респондентлар сони 2017 йилдаги 57 фоиздан 64 фоизгача кўтарилган.

Шу билан бирга, Марказий осиёликларнинг мамлакатда бўлиш вақти чекланишини истайдиганлар сони 2017 йилдаги 19% дан 2019 йилда 32% гача ўсган.

Мигрантларга нисбатан адоват

Мигрантлар кўпинча маҳаллий аҳолининг камситувчи муносабати туфайли ўзларини иккинчи даражали одамлар каби ҳис қиладилар, дейди 2018 йил баҳорда Россиядан ватанига қайтган Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Сўқулуқ шаҳрида истиқомат қилувчи Майрамбек Осмонов.

«Руслар бизни турли хил ҳақоратомуз сўзлар билан чақиришни ёқтирадилар ва бу билан биз уларнинг мамлакатида исталмаган меҳмон эканлигимизни кўрсатмоқчи бўладилар», деди Осмонов.

Қирғизистонлик мигрантларга нисбатан ксенофобиянинг кескин авж олиши ортидан Саха республикаси деб аталадиган Якутияда мигрантларга қарши қатъий қонун қабул қилинган эди.

Март ойида Россия шарқидаги Саха республикаси (Якутия) раҳбари Айсен Николаев 2019 йилда асосан марказий осиёликлар ишлайдиган кўплаб соҳаларга мигрантларни ёллашни тақиқловчи қарорга имзо чекди. Бу озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва кийим-кечак ишлаб чиқариш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, йўловчи ва юк ташиш соҳаларини қамраб олган.

Бу чора 17 март куни пойтахт Якутск полицияси сахалик аёлни зўрлаган уч қирғизистон эркакни ҳибсга олиши ортидан қабул қилинган. Қўлга олинганларнинг уччови 11 сентябрь куни суд қилинган.

Шундан сўнг, Якутскда жамоат транспортида ҳайдовчилик қилган, сотувчи ва официант бўлиб ишлаган бир нечта қирғиз фуқаролари калтакланган. Бундан ташқари, Якутск полицияси Қирғизистон фуқароларининг рухсатномалари ва рўйхатга олинишини «текшириш» мақсадида жамоат жойларида тасодифий рейдларни бошлаган.

Николаевнинг фармонидан кейин Сахада қирғизлар учун иш шароитлари анча оғирлашди ва кўпчилик ишсиз қолди, деди «Қирғиз бирдамлиги» минтақалараро жамоатчилик бирлашмаси раиси Абдиғани Шокиров «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида.

Натижада Сахага мустаҳкам ўрнашиб, мослашишга улгурган мигрантлар ва уларнинг оилалари энг кўп жабр кўрди, деди Шакиров.

Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан адоват Саха билан чекланмаган.

Ўтган йили Россиядаги ўзбек ва тожик мигрантларига нисбатан шафқатсиз ҳужумларнинг содир этилиши ксенофобиянинг авж олиши ва «славян бўлмаган» кўринишдагиларга қарши тажовузларнинг кучайиши билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди.

Май ойида Россияда Ўрта осиёлик муҳожирлар билан боғлиқ ҳолатни уларга қарши зўравонлик ва коррупциянинг кучайиши билан тавсифлаш мумкин, деган эди Парижда жойлашган Халқаро инсон ҳуқуқлари федерацияси вице-президенти, бишкеклик Толекан Исмоилова май ойида.

«Айни вақтда Россия ҳукумати мамлакатга иш излаб келганларга нисбатан аксилдемократик қонунларни қабул қилишда давом этмоқда», деди у.

Россия демографик инқироз ёқасида

Сўнгги йилларда мигрантлар кўз ўнгида Россиянинг мезбон давлат сифатидаги жозибадорлиги пасайган.

Қирғизистонлик меҳнат мигрантларининг ишчи кучига барқарор талаб бўлган қўшни Қозоғистонни танлаш эҳтимоли ошиб бормоқда, дейди бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева.

«Бу талаб, айниқса, давлат томонидан имтиёзли ипотека дастурларининг жорий қилиниши билан қайта жонланган қурилиш соҳасига тегишли», деди у.

Қозоғистонда «биродарлар» деб ҳисобланадиган қирғизистонлик меҳнат мигрантлари учун иш шароитлари анча қулайроқ ва нисбатан барқарор иқтисодиёт келажак учун режалар тузишга имкон беради, деди Суранчиева.

2018 йилда Россияга мигрантлар оқими постсовет даврдаги энг паст кўрсаткични қайд этган, деб хабар беради «Российская газета» (РГ) расмий газетаси 19 сентябрь куни. Мигрантлар оқимининг камайиши Россияда меҳнатга лаёқатли аҳолига эҳтиёж кучайган пайтга тўғри келган.

«Россия президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг (РАНХиГС) Ижтимоий таҳлил ва прогнозлаш институти мутахассисларига кўра, 2018 йилда Россияга келганлар сони 2017 йилга нисбатан 4 фоизга камайди, мамлакатни тарк этганлар сони эса 16,9% га ўсди», деб ёзади РГ.

Рўйхатдан ўтган мигрантлар сони учдан бирга, узоқ муддатли яшаш рухсатномаларини олганлар сони эса икки баравар камайди, деб ёзади нашр.

Россияликларнинг Ғарб мамлакатларига кўчиб кетиши натижасида ҳосил бўлган интеллектуал оқимнинг ўрнини тўлдириш учун мамлакатга мигрантлар зарур, деб айтди Москвадаги олий иқтисод мактаби қошидаги Миллий тадқиқот университетининг демография институти раҳбари Анатолий Вишневский РГ нашрига. Яқин келажакда демографик таназзулга учраймиз, деб огоҳлантирди у.

Мигрантлар оқимига (нефть ва газ нархларининг ошиши, Россиянинг Қримни ноқонуний аннексия қилиб олиши натижасида юзага келган халқаро санкциялар оқибатидаги) иқтисодий инқироз, рублнинг қадрсизланиши, аҳоли даромадининг доимий пасайиб бориши таъсир қилмоқда, деб ёзади РГ нашри.

Сизга мақола ёқдими?
9
Йўқ
Фикрлар 11
Сиёсат
Captcha

Фашист ва нацист рус халқи

Жавоб бериш

1-фикр, мақола бошида: «Россиядаги мигрантлар одатда қурувчилик, таъмирлаш, сотувчилик ва ҳайдовчилик каби «қора» ишлар билан банд. Руслар камдан-кам ҳолларда бундай ишларни қилишади.»

2-фикр, мақола охирида: «Россияликларнинг Ғарб мамлакатларига кўчиб кетиши натижасида ҳосил бўлган интеллектуал оқимнинг ўрнини тўлдириш учун мамлакатга мигрантлар зарур.»

Ҳақиқатданми? Кўзини катта очиб туриб ёзганми? Россия олиму, жарроҳларини ғарбга бериб қўяр экану, аммо уларнинг ўрнини босиш учун Марказий Осиёлик қурувчилар ва кўча супурувчиларни олиб келиши керак эканми?

Глобаллашувдан мияси ачиган мантиқлари бу даражада аниқ кўрсатилмаган эди;)

Жавоб бериш

Мигрантларсиз Россия иқтисодиёти инқирозга учрайди. Россиялик Иванлар ҳавони ифлослашдан бошқасини билмайди.

Жавоб бериш

Албатта, инқирозга учрайди. 30 йилдан бери «инқирозда». Россияга келаётганларнинг юртлари инқирозга учраяпти. Агар давлатларингда ҳаммаси яхши бўлса, ўша ерда ишлаларинг. Ўз юртингда ҳам иш топса бўлар.

Жавоб бериш

Чунки Россия СССР даврида энг керакли корхоналарни ўз ҳудудида қурган. Уларни ҳам яҳудийлар, немислар ва украинлар қуришган.

Жавоб бериш

Улар ишчи кучи етарли бўлган Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ва Хабаровскка келишмоқда. Мигрантларнинг кириш-чиқишини кучли назорат қилиш керак ва қатъий танловни жорий этиш керак. Руслар ўз халқига пул тўлагиси келмаяпти. Улар ўз халқига кўпроқ тўлаши ва агар пули етмаса кейин мигрантларни ишга олиши керак.

Жавоб бериш

Ҳа, руслар билан ишлаб бўлмайди. Чунки у рус. Россияда эртами кечми қандайдир фалокат бўлади. Шундай бўлсин.

Жавоб бериш

Ишлама. Демак ўзинг ўзингни шу ўринга қўйгансан. Гап одамнинг рус ёки рус эмаслигида эмас. Ҳамма гап одамда. Ўзингга қара. Подада битта ёмон бузоқ бўлади...

Жавоб бериш

Чунки Россия дунёдаги энг фашист давлат. Уларнинг 80 фоизи нацистлар.

Жавоб бериш

Ўзинг ҳисобладингми ёки кимдир айтиб турдими?..

Жавоб бериш

Амалиётда исботланган

Жавоб бериш