Карвонсарой
Дин

Форумга йиғилган қозоқ имомлари одамларни илм олиш ва ватанпарварликка чақирдилар

Айдар Ашимов

23 октябрь куни Нур-Султонда 500 га яқин қозоқ имомлари иштирокида ўтган форумда фуқаролар «диндор, ватанпарвар, ҳар томонлама билимли, меҳнатсевар, бирдам ва адолатли» бўлиши кераклиги таъкидланди. [ҚМДИ]

23 октябрь куни Нур-Султонда 500 га яқин қозоқ имомлари иштирокида ўтган форумда фуқаролар «диндор, ватанпарвар, ҳар томонлама билимли, меҳнатсевар, бирдам ва адолатли» бўлиши кераклиги таъкидланди. [ҚМДИ]

НУР-СУЛТОН – «Маънавий қадриятлар – жамият бирдамлигининг асосидир» деб номланган миллий форум мамлакатнинг турли бурчакларидан келган Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг (ҚМДИ) 500 имомини Нур-Султонга жамлади.

23 октябрь куни ҚМДИ томонидан ташкил этилган форумда, шунингдек, давлат, жамоат ва дин арбоблари, ҚМДИ уламолар кенгаши аъзолари ва диний мутахассислар иштирок этди.

«Асосий қадриятимиз мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигидир», деди ҚМДИ раиси ва бош муфтий Серикбой қози Ораз форумда.

Президент Қосимжўмарт Тўқаев форум иштирокчиларига табрик йўллар экан, имомлар тарафидан олиб борилаётган «диний-маърифий» ишлар аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Диний маърифатни ёйиш ва экстремизмнинг олдини олиш имомлар учун барча босқичлар – масжидларда, интернетда ва юзма-юз суҳбатларда бажарилиши керак бўлган муҳим вазифадир, дейди форум иштирокчилари. Суратда – Тараздаги масжид, 25 октябрь куни. [Айдар Ашимов]

Диний маърифатни ёйиш ва экстремизмнинг олдини олиш имомлар учун барча босқичлар – масжидларда, интернетда ва юзма-юз суҳбатларда бажарилиши керак бўлган муҳим вазифадир, дейди форум иштирокчилари. Суратда – Тараздаги масжид, 25 октябрь куни. [Айдар Ашимов]

Таълим-тарбия ишларига эътибор

Форум қатнашчиларига мурожаат қилган Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев радикализм ва экстремизмга қарши кураш ишларини тилга олди.

«Ёшларимизни радикал ғоялардан ҳимоя қилишда давом этишимиз керак», деди у. «Бу борадаги асосий камчилигимиз – чекка ҳудудларда иш суст олиб борилаётганидир.»

У оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда маърифий ишларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

«Шаҳарликларнинг мурожаатларига келсак, бош муфтийга савол йўллашга имкон берадиган веб-сайтни ишга туширишни таклиф қиламиз», деди Абаев.

Форум иштирокчилари иккита ҳужжатни қабул қилишди. Улар қозоғистонликларга мурожаатнома ва «Етти маънавий асос»дир.

Муфтият томонидан эълон қилинган видеолавҳага кўра, маънавий асослар дин, ватанпарварлик, таълим, бирлик, меҳнатсеварлик, зиёлилик ва адолатни ўз ичига олади.

«Исломда илм олиш эркаклар ва аёллар учун фарздир», деб таъкидлаган имомлар.

Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлигига кўра, Қозоғистон бундай ҳужжат илк қабул қилинган.

Профилактика ишлари

Қозоғистонлик имомлар ҳукумат билан биргаликда экстремистик даъватга қарши курашда икки босқичли ёндашувни қўлламоқда: бу – экстремистик материалларни йўқ қилиш ва диний масалалар бўйича тўғри маълумот бериш.

Август ойида ҚМДИ талабаларни радикал гуруҳлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилот тузди.

ҚМДИнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ўтган йили юзлаб радикаллашган қозоқлар анъанавий Исломга қайтган.

Радикал мафкурага қарши кураш мақсади умумий эканлигини тушунган Марказий Осиё мамлакатларининг диний идоралари ҳам ўз кучларини бирлаштирмоқдалар.

«Экстремистик ёллов «нишонида» ва хавф гуруҳига кирувчи ёшлар билан ҳукуматнинг тарғибот гуруҳлари ва имомлар ишламоқда», дейди таразлик диний мутахассис Санжар Сулаймонов.

У профилактик ишлар «имомларнинг муҳим вазифаларидан» эканлигини таъкидлади.

«Уларда ёшларнинг онги ва қалбига тўғри ғояларни етказиш учун имкониятлар кўп», дейди Сулаймонов. «Иш ҳамма ерда – масжидларда, интернетда ва юзма-юз суҳбатларда олиб борилиши керак.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қозоғистондан ҳақиқий исломий урф-одатлар, ижтимоий ва диний уйғунликни англайдиган жамият яратиш ва ёш авлод орасида радикаллашув ва экстремизмни йўқ қилишга қаратилган жуда яхши ташаббус. Мен Қозоғистон ҳукумати ва имомларини ушбу ташаббус билан олқишлайман ва умид қиламанки, бу бошқа Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Жанубий Осиёдаги қўшнилар томонидан ҳам қабул қилинади.Буюк минтақалар олимлари ва Қозоғистон ҳукуматига энг самимий тилакларим.

Жавоб бериш