Карвонсарой
Иқтисодиёт

Ўзбекистонликлар Россия бошчилигидаги ЕОИИга аъзоликнинг суверенитетга таҳдиди ҳақида сўзламоқдалар

Максим Енисеев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан, 3 октябрь куни Тошкентда олинган сурат. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан, 3 октябрь куни Тошкентда олинган сурат. (Ўзбекистон президенти матбуот хизмати)

ТОШКЕНТ – Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилган тақдирда, Ўзбекистон Россияга сиёсий ва иқтисодий қарам бўлиб қолиш хавфи остида қолади, деб огоҳлантирмоқда таҳлилчи ва сиёсатшунослар.

Россия федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко 2 октябрь куни Ўзбекистон парламентида мамлакатнинг Россия бошчилигидаги иқтисодий блокка қўшилиш эҳтимоли ҳақидаги нутқ сўзлаши ортидан шиддатли баҳс-мунозаралар бошланиб кетган.

Ўз нутқида Матвиенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ташкилотга қўшилиши ҳақида якуний фикрга келгани борасида қатъий тахминларини билдирган эди.

«Ўзбекистон президенти қарор қабул қилган ва айни дамда Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда», деди у Ўзбекистон парламентида қилган нутқида. «Бу иш амалга ошса, бу жуда улкан воқеа бўлади, чунки интеграцион иқтисодий бирлашув халқаро амалиётга мосдир.»

Олмаотадаги «Becker & K» супермаркети, 29 октябрь кунги сурат. Россияда сўнгги уч йил давомида Қозоғистон компанияси дуч келган адолатсиз ва қимматга тушган маъмурий тўсиқлар Россия бошчилигидаги ЕОИИга аъзо Марказий Осиё мамлакатлари бошдан кечираётган кўплаб қийинчиликлардан бири, холос. (Канат Алтинбаев)

Олмаотадаги «Becker & K» супермаркети, 29 октябрь кунги сурат. Россияда сўнгги уч йил давомида Қозоғистон компанияси дуч келган адолатсиз ва қимматга тушган маъмурий тўсиқлар Россия бошчилигидаги ЕОИИга аъзо Марказий Осиё мамлакатлари бошдан кечираётган кўплаб қийинчиликлардан бири, холос. (Канат Алтинбаев)

«Бу Ўзбекистон президенти томонидан қабул қилинган доно қарор бўлар эди», деб қўшимча қилди у.

Матвиенко «жараён узоққа чўзилмаслигига» ҳамда Россия ва Ўзбекистон «Евроосиё оиласининг бир қисми» сифатида ўзаро ҳамкорлик қилишига умид билдирди.

4 октябрга қадар Матвиенконинг баёнотига изоҳ берилмади, ўша куни сенат раиси Содиқ Сафоев парламентда журналистларнинг саволларига жавоб берган.

У ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмагани ва «Ўзбекистон босим ўтказса бўладиган мамлакат эмаслигини» таъкидлаган.

«Айни дамда ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган, масала кўриб чиқилмоқда, ЕОИИга аъзо барча давлатлар билан маслаҳатлашувлар олиб бориляпти», деб айтган Сафоев.

У жараён уч йилдан бери давом этаётгани, агар бу масалада бирор тўхтамга келинса, ҳукумат албатта бу ҳақда хабар беришини айтиб ўтган.

Президент қарор қабул қилганича йўқ

Матвиенконинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмайди, дейди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Валерий Хон.

«Кун давомида Матвиенконинг баёнотига ўзбекистонлик сиёсатчилар ёки маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирортаси ҳам муносабат билдирмади», деди Хон. «Ўзбек томони ҳайратда қолгани аён ва у нима дейишига қарамай, ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. Афтидан, Матвиенко ҳали Ўзбекистон президенти қабул қилмаган қарор ҳақида сўзлаган.»

Мирзиёев Матвиенконинг сўзларига муносабат билдирмаган.

Аммо йил бошида у мазкур масалани эҳтиёткорлик билан тилга олиб ўтганди. Президент 23 июнь куни парламентдаги чиқишида ЕОИИга аъзо бўлиш хавфлари ҳақида сўзлаган.

«Биз тўғри йўлни топишимиз керак. Ҳаммасини ўрганиб чиқишимиз керак, ўн марта ўлчаб кейин қарор қабул қилишимиз керак», деб айтган Мирзиёев. У Ўзбекистон ташқи савдосининг 70 фоизи Россия ва ЕОИИ давлатлари улушига тўғри келишини қўшимча қилган.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ЕОИИга қўшилишга қарши эди. У 2016 йилда ҳаётдан кўз юмган.

«Улар фақат иқтисодий бозор яратяпмиз, суверенитет ва мустақилликни рад қилмаймиз, дейдилар. Айтингчи, иқтисодий мустақилликсиз сиёсий мустақиллик бўлиши мумкинми?», деган эди у 2014 йилда.

2012 йилда Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини (КХШТ) тарк этган эди. Кремль ҳукмронлик қилган бу ҳарбий иттифоққа Тожикистон ва ЕОИИ давлатлари аъзо.

Ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов ЕОИИга қўшилиш афзалликлари ва камчиликларини таҳлил қилиб, октябрь ойида «Fergana news» сайтида «Россия сиёсатининг асирлари клуби» деб номланган мақоласини эълон қилган.

ЕОИИга аъзолик Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) қўшилиш бўйича 20 йилдан бери олиб бораётган саъй-ҳаракатларини янада оғирлаштиради, деди у. Бу икки ташкилотнинг стандартлари ва мақсадлари турличадир.

2018 йилнинг май ойида АҚШга ташрифи чоғида Мирзиёев ва АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлашига келишиб олган эдилар.

Ушбу жараённинг тикланиши 24 июль куни янгиликка айланди – Ўзбекистон сўнгги 15 йил ичида илк марта ЖСТга талабнома бўйича расмий ҳужжатни тақдим этди.

ЖСТ котибияти бу жараён давомида барча зарурий ёрдам ва қўллаб-қувватловни тақдим этади, деб ваъда берган эди ЖСТ бош директори Роберто Азеведо Ўзбекистон вакилига.

Россия ташқи сиёсатининг «асири»

ЕОИИга қўшилиш Ўзбекистонни Россия сиёсатига қарам қилади, деди Юсупов.

«Ўзбекистон Россия билан нафақат иқтисодий, балки амалда сиёсий иттифоққа ҳам киришга мажбур бўлади ва оқибатда, ўзининг шубҳали ва аввалдан тахмин қилиб бўлмайдиган ташқи сиёсатининг асирига айланади, унинг ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятлари эса кескин чекланади», деди у.

Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши чегараларнинг очилишига, бу эса импорт ҳажмини ошириб, кўплаб ўзбекистонлик компанияларга зарар етказиши мумкинлигидан хавотирда, дейди хавфларни баҳолаш бўйича Қозоғистон таҳлил маркази директори, олмаоталик Досим Сатпаев.

«Тошкент шуни ёдда тутиши керак: Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, у ҳам Қозоғистон сингари доимий равишда Россия ташвиқоти билан курашишга мажбур бўлади, у ерда эса ягона валютани жорий қилиш ёки умумий парламентни тузишга чақириқлар каби ЕОИИнинг бошқа аъзолари суверенитетини шубҳа остида қолдирадиган баёнотлар янграб туради», дейди Сатпаев.

Сиёсий маслаҳатчи сифатида иш олиб бораётган Ўзбекистонлик жамоат арбоби Азиза Умарова ўзининг Facebook саҳифасида ЕОИИга аъзолик масаласида эътирозларини билдирган.

«Ортга йўл йўқ. Ҳеч қандай. Тинч ажралиш бўлмайди. Тинчлик билан хайрлашиш имкони берилмайди. Ҳамма қарорларни фақат битта мамлакат қабул қилади.»

«Аъзолик – бир тарафга чипта. Салом, «Совет Иттифоқи». Менинг авлодим буни умуман орзу қилмаган эди», деб ёзади Умарова.

Марказий Осиё мамлакатлари ишбилармон доираларининг ҳам Россия билан савдо-сотиқ тажрибасидан ҳафсаласи пир бўлган.

Нур-султонлик тадбиркор Бейбит Кебекбаевга кўра, шу сабабли ҳам Тожикистон ва Ўзбекистон ЕОИИга киришга шошилмаяпти.

«Бу бир томонлама ўйин бўлади», деди Кебекбаев.

«Россия ЕОИИга янги аъзоларни жалб қилишни уддалай олса, уларнинг бозорларини эгаллайди», деди у. «Амалда, иттифоқ аъзосига айланган мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари учун янги имкониятлар пайдо бўлмайди, Россия маҳсулотларининг тўлиб-тошиши сабабли эса ички вазият ҳалокатли даражага келиб қолиши мумкин.»

[Олмаотадан Канат Алтинбаев мақолани тайёрлашга кўмаклашди.]

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 27

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Умид қиламанки, ўзбеклар биздан кўра прагматикроқ ва Қозоғистоннинг хатосини такрорлаб, ЕОИИга қўшилмайди! ! !

Жавоб бериш

Ittifoqqa qòwilsa yaxwi akfa gm kabi monopolistlar òliwadi narx tenglawadi deyapsilar togridur qaysi man9da lekin yuqoridagilar un ogirnboladdi xalq un zor boladi deyapsilar buyam toridur qaysidur manoda lekin kelajagimizi oylelik farzandlarizi Mana men fikrimi aytman Biz qoilsez eoii ga Foydamiz Raxbariyat qiynaladi manapol xoram boladi Demokratiya rivojlangandek boladi korinadi u qayerda boladi bir birimizga bolganniwlarda boladi yani siz bn meni irtamizdegi nizOga demokratik xulasa boladi ammoooo orisga qarwi davoda òrs yutadi Xalqqa maaazza bolgandek tuyuladi lekin malum bir vaqtgacha sssr da paxta iwi degan xarom bir siyisiy òyn bogan owa iw yana qaytalanadi nimadur baxona iminno paxta as endi misolda yana topgan tutganimizi tutdek tokvoladi Ziyonimiz Kelajakda farzandlarimizga qullikni meros qib ketamiz Agar qowilmasek qqchandur xozirgi be farosat lar ketadi amal doimiy emas orniga kallalik ziyolik eldi oyledigan ollohni nusrati bn sekin asta keladimi ollohdan umidimiz boru togrimi xozircha qiynalsek xam xalqini oyledigan monapolistalar va amaldorlar keladi powwoga yordamchi bolib mana xar tugul xalqim deydigan powwo keldigu amaldorlar kelmedi deb ayta oladi xech kim ozimizi togirlelik xammasi zor boladi asta asta xullas kalta òylamelik qowilsez qullik saqlanib qoladi Qowilmasez ozodlik saqlanib qoladi qiyinchilikkka moslawib boldik uje bu kunlar otar ketar sabr qilamiz yoruĝ kunlar kelar in wa Olloh

Жавоб бериш

Одамларнинг ҳаёти яхшиланиши ва раҳбарлар халқ ҳақида қайғуриши, халққа хизмат қилиши учун Ўзбекистонда нима воқеа юз бериши керак, билмайман. Аксинча, 27 йилдан бери халқни боқиш ўрнига соғиб келишмоқда.

Жавоб бериш

Аллохим Узингга беадад Шукр.Ота боболаримизни кирган, улдирган махлуклар авлодларига кушилишни хавфини олдини олганинг учун,Россиядек аждахо,каттол юрт билан бирга килмаганинг учун Яратган Роббил а'ламийн Узингга беадад Шукр

Жавоб бериш

Нималар деяпсан? Ҳеч бўлмаса 150 йил олдинги тарихни ўқиб кўр, ўзбек халқи (қабилалар) бир-бирини қандай ўлдирганини билиб оласан. Биргина А. Темурни олайлик – унинг буйруғи билан қанчадан-қанча одамлар ўлдириб юборилган.
Бир нарсадан афсусдаман: агар 19-асрда деярли Афғонистон ҳудудида турган Англия бўлмаганида, Россия Ўрта Осиё томонга қараб юрмас эди (ёки ортга қайтарди), чунки Россиянинг ўзига юришлар бошланган эди. Унда Марказий Осиёдаги ҳаёт ҳозирги Афғонистондаги каби бўларди.
Агар хонликлар ҳақида ўқиган бўлсангиз, у ерда Афғонистонда бўлгани каби ўз қонунларига эга тўдалар бор эди. Сиз тарихни ўқинг, Россияга раҳмат айтасиз ҳали.

Жавоб бериш

Руслар-ку доим фуқаролар урушига киришиб, бир-бирини ўлдирган

Жавоб бериш

Бу янгиликни Ўзбекистонлик тадбиркорлар ёқламайди чунки рақобатга етарли кучи йўқ. Шундоқ хам Россияда 4 млн га яқин ўзбеклар ишламоқда, агар шу ҳамюртларимизнинг хужжатларга кетадиган пули Ўзбекистонга келса бу жудаям яхши. Кейин Ўзбекистон мехнат бозорида рақобат бўлармиди? Чунки чегара очилса ишини яхши билган одамлар Ўзбекистоннинг ойлигига қараб қолишмасди ва керакли кадрлар хич булмаганда яхши ойлик таклиф қилишармиди.

Жавоб бериш

Ҳа, сен ҳақсан. Бундан ташқари, мамлакатимизда ҳозирги нархларда, лекин сифати юқорироқ маҳсулотлар пайдо бўлади. Тадбиркорларимиз қимирлаб қолишади, рақобат нималигини тушуна бошлайдилар. Бутун дунёда энг катта фойда 20% деб тан олиниб турган пайтда улар сотилган ҳар бир маҳсулотдан 200% фойда олишяпти. Бунинг устига олибсотарлик билан ҳам шуғулланишмоқда. СССР вақтида бунақалар «спекулянт» деб аталар ва бунга жиноий жавобгарлик бор эди. Ҳозир эса уларни тадбиркор деб аташади.
Тўғридан-тўғри сармоялар қурилишга эмас, балки оғир саноат соҳасидаги заводларга киритилиши ва жуда кўп иш ўринлари яратилиши мумкиндир балки.
Шунчаки амалдорлар ўз даромад манбаларини йўқотишдан қўрқади; халқни эса ҳеч ким ўйлаётгани йўқ. (

Жавоб бериш

Мана энди санларни аптинг очилвоти америкага ишлаwларинг билинвоти санлар кураолмаёпсан қушилишини фақат ёмон тарафларини гапирвосила

Жавоб бериш

Ўзлаштиришни тўхтатишлари керак, аммо бусиз қандай яшайдилар? Бу уларнинг ташвиши, ватанини ташаб кетаётган одамларнинг эмас.

Жавоб бериш

ЕОИИ қўшилиш ўмаришни тўхтатади деб ўйлайсизми? Энг юқори мансабдагилардан тортиб ҳамма ўғрилик ва коррупцияга ботган давлат билан иттифоқ қилишчи?

Жавоб бериш

ЕОИИ халқ учун фойдали бўлади! Қуриб кетгур монополистларга зарар келтиради. Ҳамма нарсага эга чиқиб ўз қоидаларини ўтказа олмайдилар. Иттифоққа қўшилишга қарши бўлган ҳамманинг манфаати монополистларимиз билан бир деб ўйлайма. Иқтисодимиз эса Krafers, Artel, Imzo, GM, ва ҳоказолардан иборат.

Жавоб бериш

Марҳум биринчи президент Божхона иттифоқига киришга бежиз қарши бўлмаган

Жавоб бериш

Kimgadir buysunish yahshi emas biroq hamkorlik yahshi hammasi barobar bulsa yahshi

Жавоб бериш

Россия дунёда ҳеч ким сотиб олмайдиган, паст сифатли маҳсулотлари билан бозорларимизни тўлдиришни бошлайди.

Жавоб бериш

Худди ҳозир Ўзбекистондаги маҳсулотларнинг сифати юқоридек. Ҳамман нарса Хитойда ёки Хитой эҳтиёт қисмлардан Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқарилган. Ёзишдан олдин яхшилаб ўйлаш керак.

Жавоб бериш

Ўзбекистонда енгил саноат шу заҳоти инқирозга учрайди, автомобилсозликни эса унутворса ҳам бўлади! Қозоғистон Россиядан сут ва тухум ҳам импорт қилади. Кулгилими? Мана Ўзбекистонни нима кутмоқда. Қирғизистон ва Қозоғистон жин ургур бу Иттифоқни тарк этишлари керак! Имкон қадар тезроқ! Хатоларимизни такрорламанг! Бир нарсани тушунинг: руслар худосиз! Ҳа, камида 90 фоизи! Шунинг ўзидан ҳамма нарса маълум! Бу иттифоқдан ва лаънати Россиядан узоқроқда юриш керак!

Жавоб бериш

Мақола Artel, Akfa, GM, Chevrolet ёки Ravon ва бошқа монополистлар, жумладан АҚШ компаниялари манфаатини кўзлайди. Оддий халққа ЕОИИ керак. Монополистларимиз рақобат таъмини тотиб кўришсин.

Жавоб бериш

Манимча кушилса жуда яхши булади халк монополистлардан кутилади ва нарх наво кескин тенглашади .Кискаси хамма нарса арзон булади.Россияда ойлик катта нарх наво арзон ,еб ичишидан ташкари туризмгаям хам етади.

Жавоб бериш

Демак, Россия билан бўлиш ёмон, аммо Американинг кетини ўпиш эса жуда зўр. Америка ИШИДни устимизга олиб келиб, кейин «химоя қилиш учун» аскарларни олиб киради. Ливия, Ироқ, Сурия ва бошқа давлатлардаги каби Америка тартиб ва қонунлари билан яшай бошлаймиз. Америка оёқ босган ҲАР ЕРДА омадсизлик ва вайронагарчилик бор. Уларга керагимиз йўқ. Россияни қамал қилиб, ўзларига мос келмаган ҳамма етакчиларни йўқ қилиш ниятида.

Жавоб бериш

Жуда тугри фикриз дустим у оавлар хаммаси америкага ишлашади узб қушилишини хохламаяпти фақат ёмон тарафларини курсатишвоти энди кимлиги билинвоти буларни

Жавоб бериш

Бу Тайга иттифоқи фақат Россия учун манфаатли. Худди СССР каби аъзо мамлакатларни ўмариш дегани (Тайга - Сибирдаги бир неча минг км ўрмон ҳудудди)

Жавоб бериш

Совет даврида Иттифоққа аъзо давлатларни Москва молиялаштирган

Жавоб бериш

Қолган-қутган чиқитларни пулга сотишар эди

Жавоб бериш

Қозоғистон нима учун яхшилаб ўйлаб олмай ЕОИИга қўшилди? Ўзбекистон иқтисодий ва сиёсий хавфсизлигига эҳтимолий таҳдидларни ўйлаб яхши иш қилмоқда!

Жавоб бериш

Энди нима қилишни ўйлашяпти, даромад олиб келадиган жойлари ёпилиб қолади. Ўғирлашнинг имкони қолмайди.

Жавоб бериш

Қозоғистон бу Иттифоққа қўшилиб, яна бир бор ўзининг аҳмоқлигини англаб етди; энди у худди Қирғизистон каби ЕОИИни тарк эта олмайди! Мана шунақа!

Жавоб бериш