Карвонсарой
Хавфсизлик

Кремль учун хавотирли белги: Сурияда россиялик аскарлар тошбўрон қилинди

Карвонсарой

Суриядаги бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳолининг россиялик аскарларни тошбўрон қилаётгани акс этган видеоёзувлар тарқаган.

Чоршанба (6 ноябрь) куни Суриядаги бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари аҳолининг Россия аскарларини тошбўрон қилаётгани акс эттирилган видеоёзувларни чоп этганлар.

Видеолавҳа ва суратларда Суриянинг Кобани шаҳри аҳолиси бир нечта Россия ҳарбий машиналари карвонига қарата катта тошларни улоқтираётгани акс этган.

«Anha» маҳаллий янгиликлар нашри тарқатган видеоёзувларнинг бирида бир неча ўнлаб фуқаролар Россия зирҳли машинасини тўхтатиб, Россиянинг ҳарбий белгиси туширилган машиналардан бирининг устига чиқиб олганлар.

Буларнинг бари Сурияда Россияга нисбатан норозиликнинг кучайиши ортидан рўй бермоқда.

Суриянинг Кобани шаҳри аҳолиси Россиянинг ҳарбий машиналарини тошбўрон қилмоқда, 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат. (Файл)

Суриянинг Кобани шаҳри аҳолиси Россиянинг ҳарбий машиналарини тошбўрон қилмоқда, 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат. (Файл)

Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи яқинда Россияни 2015 йилдан бери Сурияда олиб борган ҳарбий операциялари давомида «юзлаб ҳарбий жиноятлар» содир этганликда айблаган эди.

Россиянинг ҳарбий операциялари натижасида 6500 дан ортиқ тинч фуқаролар ҳалок бўлган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари гуруҳи 30 сентябрь куни Россиянинг Сурия можаросига ҳарбий аралашувининг тўрт йиллиги муносабати билан эълон қилган 40 саҳифалик ҳисоботда хабар берган.

Янги далилларга кўра, Россия ҳарбий самолётлари Сурия мухолифатига зарар етказиш мақсадида мамлакатдаги шифохоналарга қасддан бомба ташлаган.

2 ноябрнинг ўзида Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб шаҳрида Россия ҳаво ҳужумлари натижасида олти нафар фуқаро, жумладан бир бола ҳаётдан кўз юмган.

Суриядаги Россия истилоси

Яқинда Россия мудофаа вазирининг Сурияга ташрифи чоғида AFP ва бошқа нашрлар журналистлари Москва кучларининг ўз ҳарбий ҳозирлигини мустаҳкамлаётганига гувоҳ бўлган эдилар.

Ҳозирда Суриядаги 3000 га яқин россиялик ҳарбий хизматчилар Тартус ва Хмеймим авиабазаси каби объектларда жойлаштирилган.

Сурия президенти Башар Асад кучлари томонидан яна бир кимёвий ҳужум уюштирилгани тасдиқлангач, 26 сентябрь куни Америка Қўшма Штатлари Россиянинг Суриядаги контрабанда операциясига қарши янги санкцияларни эълон қилган.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёнот беришича, Асад режими 19 май куни Латакия провинциясида Идлибдаги исёнчиларнинг сўнгги асосий истеҳкомини қайтариб олишга қаратилган ҳужум пайтида хлорин ишлатган.

Бу Россия қўлловидаги режим томонидан содир этилгани тасдиқланган кўп сонли кимёвий ҳужумлардан бири бўлди. Жумладан, ўтган йили шу каби ҳужумлар натижасида Думада 80 киши ҳаётдан кўз юмган.

Москва ўз иттифоқчиси бўлмиш Сурияни ҳимоя қилиш мақсадида БМТнинг ушбу низога оид резолюцияларига вето қўйишда давом этди.

19 сентябрь куни Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясига вето қўйган. Суриянинг Идлиб вилоятида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи ҳужжатни кенгашга аъзо 15 давлатдан 12 таси қўллаб-қувватлаган эди.

Резолюцияни илгари сурган Германия, Бельгия ва Қувайт тўрт ой аввал ҳукумат кучлари ҳужум бошлаганидан бери Идлибда ярим миллион суриялик кўчирилганини маълум қилган.

Улар агар жанговар ҳаракатлар давом этадиган бўлса, можаро асрнинг энг оғир гуманитар инқирозига айланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, Россияни «соф инсонпарварлик» тадбирига вето қўймасликка чақирганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 25

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиячи. Ишонмайман

Жавоб бериш

Россияда ватниклар ва империячиларнинг кўплигига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

Жавоб бериш

Тўғри, Рутиния (Россия) шиаларга ёрдам берди, Сурияликларни аксари эса сунний..

Жавоб бериш

Россия байроғи кўринаётгани йўқ! Демак Суриянинг оддий аскарлари бўлиши мумкин...

Жавоб бериш

Ҳар доимгидек жимгина. Видеонинг 9-дақиқасини диққат билан кузат, аскар кийимининг енгида Россия байроғи тикилган.

Жавоб бериш

Оддий террорчилар қуролларини уйда қолдириб тош билан кўчага чиққанга ўхшайди... ҳам хавфсиз, ҳам керакли ОАВ эътиборини торта олишди

Жавоб бериш

Албатта Ғарб ОАВларига пул тўлаб Россияни булғаш осон. Ўзларининг жиноятлари ҳақида эса лом-мим дейишмайди. Америка банклари мижозларга катта пул тўламаслик учн узоқ муддатга қўйилган омонатларга оид маълумотларни атайин йўқ қилишларини биласизми. Бу омонатларнинг пуллари террорчиликни молиялаштириш ва ҳоказолар уучун сенатор ва конгресменларнинг кармонига тушади. Банк мижозлари пулларини қайтиб олиш учун йиллар давомида курашиб келишади, аммо ҳужжат бўлмаганидан кейин депозитлар ҳам йўқ. Тарихий маълумот: Европанинг турли жиноятчилари Америкада қўним топган. Аслида Америка ҳали ҳам жиноятчи ва аблаҳлар юрти. Дональд Трамп эса дунёдаги биринчи рақамли жиноятчи, қаллоб ва қотил.

Жавоб бериш

Нима? Америка банклари ўз мижозларидан пул ўмаряптими, шундайми? У ҳолда нима сабабдан олигархларингиз ҳаммаси Америка банкларида пул сақлайди?

Жавоб бериш

Героин истеъмол қилишни тўхтатинг. Наркоманиянинг бундан ёмонроғи бўлмайди. Ҳисобга пул қўйишда барча ҳужжатлар икки нусхада тайёрланади, аниқки сен бу ишни қилмаган бўласан. Иккинчи нусха омонатчига берилади, нимадир бўлса, судга мурожаат қилиб, 5 дақиқада ишда ютиб чиқиши мумкин. Шундай экан, сафсатани бас қил!

Жавоб бериш

Тош ўрнида бомба бўлиб қолишини умид қилишгандир. Россиялик босқинчиларга қарши нафрат жуда кучли.

Жавоб бериш

Ғарб Асадга қарши урушда мағлуб бўлди. ОАВ ва маҳаллий нодавлат ташкилотлар орқали Телба актёрларни ёллаб Россиянинг номини булғашдан бошқа ишлари қолмади. Телба актёрлар эса тиқилиб ётибди. Олға Россия, Путин!

Жавоб бериш

Бўлмағур ташвиқот! Катталар америкосларнинг машинасини тошбўрон қилганидан кейин, болалар ҳам ҳамма ҳарбий машиналарни шундай қилиш керак экан деб ўйлаб қолишган. Америкосларга хизмат қиладиган ОАВлар эса бундай бўлмағур нарсани бўрттиради. Сталин сенларни нима қилишни билар эди, итнинг болалари!

Жавоб бериш

Ҳозир сенинг телба Сталининг шконка тагида ётар эди. (собиқ Совет колонияларида бошқалар томонидан хўрланган махбусларга алоҳида койка ажратилмаган ва улар кимнингдир каравоти тагида ерда ётган)

Жавоб бериш

Сталиннинг йўқлиги сенинг хулқинг ва сўзлашиш маданиятинг натижасидир

Жавоб бериш

Суриядаги жиноятларга Россия жавоб беради

Жавоб бериш

Нимагадир русларни ҳеч қаерда ёқтиришмайди

Жавоб бериш

Сабаби, худди ер камдек Россия Украинадан Қримни, Грузинянинг бир қисмини, Япониядан Сахалинни, Финландиядан Карелияни аннексия қилиб олган.

Жавоб бериш

Яқинда ДНРни ҳам сотиб олишади. Хохоллар ерлларини сотиш ҳақида қонун қабул қилишади, кейин эса бутун Украинани сотиб олишади. Қонун шундай! Ҳаммаси қонун бўйича бўлади! :)

Жавоб бериш

Грузиянинг бунга нима алоқаси бор? Грузия [Жанубий] Осетияга ҳужум қилди ва қилмишига яраша жазоланди.​

Жавоб бериш

Россия Польшага ҳужум қилгани учун Германия Россияга ҳужум қилган, деган мантиқ бўляптими? Ха-ха

Жавоб бериш

Босқинчиларга нисбатан доим шундай муносабатда бўлишади

Жавоб бериш

Россия Ҳаво кучлари томонидан шифохоналар, мактаблар ва бозорларнинг бомбардимон қилинганидан кейин сурияликларнинг россияликлардан нафратланишига сабаб бор. Афсус «Mолотов коктейли» бўлмаган.

Жавоб бериш

Россия Ҳаво-космик кучлари касалхоналарни бомбалаганини ўз кўзингиз билан кўрдингизми? Ёки аксил-Россия сайтларида ўқидингизми?
Сўнгги 30 йил ичида Россия АҚШдан фарқли ўлароқ бирон бир давлатга ҳужум қилмади. Фикр қилинг.

Жавоб бериш

Грузиячи? Мактабда СССР ҳеч қачон ҳеч кимни босиб олмаган, деб бошимизга қуйишган эди. Аммо, Вермахт билан бирга қўшма ҳарбий парадларни ким ўтказганини биз биламиз. Улар эса ҳали ҳам одамларнинг миясига Россиянинг оппоқ, беайб эканлиги ҳақида сингдиряптилар. «Охирги 30 йилда ҳеч кимга ҳужум қилмаган», ха-ха.

Жавоб бериш

Ит ҳурар, карвон ўтар. Шарқдаги қадимий мақол.

Жавоб бериш