https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/11/11/feature-01
| Хавфсизлик

Тўлиб-тошган камералар: Суриядаги «Ислом давлати» қамоқхонасига назар

AFP

image

ИДга алоқадорликда гумон қилинган маҳбус, 26 октябрь, Суриянинг ал-Ҳасака қамоқхонаси. [Фадель Сенна/AFP]

image

26 октябрь куни ал-Ҳасака қамоқхонасида тўпланган ИД гумондорлари. Сурия шимолида курдларга тегишли қамоқхоналаридаги 12000 га яқин ИД жангариларининг 5 мингтаси шу қамоқхонада сақланади. [Фадель Сенна/AFP]

image

Сурия демократик кучлари соқчиси Сурия шимоли-шарқида ИДга алоқадор гумондорлар сақланадиган қамоқхонани қўриқламоқда. [Фадель Сенна/AFP]

image

Курд расмийларига кўра, улар бошқарувидаги қамоқхоналарда 50 дан ортиқ миллатга мансуб 12 мингдан ортиқ ИД жангари гумондорлари сақланади. [Фадель Сенна/AFP]

Темир эшик ортидаги камеранинг ҳар бир қаричи озғин, дармонсиз, бош-оёқлари чўзилиб ётган норинж кийимдаги маҳбуслар билан тўла.

AFP жамоаси шимоли-шарқий Суриянинг ал-Ҳасака вилоятидаги энг гавжум ҳибсхоналаридан бирига киришга муваффақ бўлди. У ерда «Ислом давлати» (ИД) жангариси деб гумонланган шахслар сақланади.

Экстремистик гуруҳ бир вақтлар ўзи ҳукмронлик қилган Ироқ ва Сурия ҳудудларида кенг миқёсли ваҳшийликлар, жумладан, оммавий қатллар, жинсий зўрлаш, қуллик ва қийноқ амалиётларини олиб боришда айбланган. Бу ҳолатларнинг аксарияти ташвиқот мақсадлари учун видеотасвирга олинган.

Орасида ўсмирлар ҳам бўлган 5000 та маҳбусни ўз ичига олувчи қамоқхонада беш йил аввал ИД тайёрлаган халқаро экстремистлар армиясининг қолдиқлари жойлаштирилган.

image

ИДга аъзоликда гумонланганлар 26 октябрь куни ал-Ҳасакадаги қамоқхонада тўпланмоқда. Курд манбаларининг айтишича, Сурия шимолидаги курдлар қамоқхоналарида ИДнинг 12000 га яқин жангариси, жумладан сурияликлар, ироқликлар ва 54 давлатдан келган чет элликлар сақланмоқда. [Фадель Сенна/AFP]

Хона бўйлаб совуқ полда ҳимоялаш кулранг тўшак ёйиб қўйилган, бурчакда эса оддий пластикдан ишланган ярим очиқ ҳожатхона ўрнатилган.

Яқин орада жойлашган тиббиёт бўлимидаги ҳидга чидаб бўлмайди, ташрифчиларга кираверишда жарроҳлик ниқоблари берилади.

Маҳбуслар якшанба (27 октябрь) куни АҚШ президенти Дональд Трамп шимоли-шарқий Сурияда америкаликлар олиб борган рейд давомида ИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганини эълон қилганидан бехабар.

«Улар ташқи дунёдан буткул узилиб қолганлар», дейди қамоқхона раҳбари. Ўзини Серҳат деб таништирар экан, у қамоқхонанинг аниқ жойлашувини ошкор қилмасликни сўради.

Маҳбусларнинг пушаймонлари

Маҳбусларнинг кўпчилиги жуда озиб кетган, баъзиларининг тана қисмлари кесиб ташлангани ва боғланган жароҳатларни кўриш мумкин.

Қамоқхона клиникаси ҳам бошқа ҳибсхоналар каби тўлиб-тошган.

Оғир жароҳатлар март ойида ИДнинг Сурия демократик кучлари (СДК) билан мағлубиятли тўқнашуви қанчалик шиддатли бўлганидан далолат беради.

Шунингдек, улар жанубдан 200 км узоқликда жойлашган Боғуздаги ИД «халифалиги» сўнгги қавмининг яшаш шароитлари қанчалик оғир бўлганини ҳам яққол кўрсатиб турибди.

Ал-Ҳасакада ва курдлар назорати остидаги ҳудудда жойлашган бошқа олти қамоқхонадаги эркакларнинг аксарияти бир неча ой олдин очлик ва жароҳатлардан оқсоқланиб таслим бўлганлар эди.

«Қамоқхонадан чиқиб, оилам бағрига қайтишни хоҳлайман», дейди 22 яшар Асил Матан. У 17 ёшида Уэльсдан собиқ ИД қароргоҳи жойлашган Ироқдаги акаси олдига келган.

Акаси ўлдирилганидан кейин Сурия чегарасидан ўтиб, айни дамда тор-мор этилган экстремистлар давлатининг асосий нуқталаридан бўлган ал-Раққага етиб борган.

«Британияга қайтгим келяпти», деди Матан 2014 йилда ал-Бағдодий чақириғига жавоб берганидан афсусланиб.

Қочувдаги экстремистлар

Курд расмийларига кўра, уларнинг назоратидаги қамоқхоналарда 50 дан ортиқ миллатга мансуб 12 мингдан зиёд ИД гумондорлари сақлаб келинмоқда.

Аммо ҳудудда жойлашган яширин ИД бўлинмалари алоҳида ҳужумлар уюуштиришда давом этмоқдалар.

Бошқарувчи Серҳатнинг сўзларига кўра, баъзи кунларда қочқин экстремистлар «ҳамон шу ерда эканликларини маҳбусларга билдирмоқчи бўлгандек, қамоқхона олдига келиб отишма бошлайдилар».

Бир ой олдин бир нечта маҳбус овқат тарқатиш вақтида ғалаён кўтаришга уринган, улардан бири бетоблигини баҳона қилиб, алдаб соқчини чақириб олган ва унга ҳужум қилган.

AFP мухбирларини қамоқхона йўлаги бўйлаб бошлаб бораркан, соқчи камера эшигини очишга иккиланди.

«Мана булар жуда хавфли», деди у.

Йўлак бўйлаб жойлашган ҳибсхоналардан бири ИД ташвиқотининг «халифалик ёшларига» ажратилган, бунда болалар жангарилар сифатида ёлланиб, тайёргарликдан ўтган.

Айрим болалар ватанларига қайтарилган, аммо кўпчилик эркакларнинг тақдири номаълум.

Хасталик ва надомат

Қамоқхона соҳибларининг деярли учдан бири гепатит ва ОИТС каби касалликлар ҳамда жароҳатларга дучор бўлган ва даволанишга муҳтож.

Улардан 300 тасигина тиббий қисмда бир кеча тунаши мумкин. Улардан бири – 24 яшар бельгиялик Абаллоҳ Нуъмон кийимини кўтариб очиқ жароҳатини кўрсатди.

«Ички органларим тўкилиб тушяпти», дейди у. Экстремист сафдоши қуролини тозалаш вақтида уни бехосдан отиб қўйган.

42 яшар Дания фуқароси, мисрлик Бассим Абдул Азим ҳаво ҳужумида жароҳат олган ва ўнг оёғини ишламай қолган.

У аёлини Туркияда дам олишга олиб кетишни баҳона қилиб, «халифаликка» олиб келганини ёдга олди.

«Мен унга ростини айтмаганман, қўрқитишни хоҳламаганман», дейди Абдул Азим. У ҳозир аёли ва беш нафар фарзанди қаерда эканини билмайди.

«Уни кўришни истайман. Кейин осишса ҳам майли. Уруш бўлаётган жойга олиб келганимдан афсусда эканлигимни айтишни хоҳлайман, холос.»

Сизга мақола ёқдими?
6
Йўқ
Фикрлар 4
Сиёсат
Captcha

Хаммасини отувга хукм килиш керак уларни саклаш курук харажат, шуларни кулида канча бегунох инсонлар халок булган

Жавоб бериш

«42 яшар Дания фуқароси, мисрлик Бассим Абдул Азим ҳаво ҳужумида жароҳат олган ва ўнг оёғи ишламай қолган. У аёлини Туркияда дам олишга олиб кетишни баҳона қилиб, «халифаликка» олиб келганини ёдга олди.»

АБЛАҲ

Жавоб бериш

Улар бунга лойиқ; одам эмас, махлуқлар. Тинч аҳолига бундан баттар муомалар қилишган.

Жавоб бериш

Махбусларинг ҳаммаси қатл қилинсин. Уларга ёрдам берилмасин; одамгарчилик қилинмасин. Аблаҳлар инсоний муомала қилишга лойиқ эмас. Ёш болалар ва бегуноҳ одамларни ўлдираётганда нима ўйлаган эдилар? Дунёга тарқалиб кетмасидан олдин аблаҳларни жойида ўлдириш керак. Бу урушга бошлаб келганларни Худо жазоласин.

Жавоб бериш