https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/11/14/feature-02
| Аёллар ҳуқуқлари

50 нафар афғон аёли Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таҳсил олади

Карвонсарой

image

Афғонистонлик талабалардан бири, санасиз сурат. Eвропа Иттифоқи 50 нафар афғонистонлик талаба ва аспирантнинг Ўзбекистон ва Қозоғистонда таҳсил олиши учун маблағ ажратади. [ЕИ]

БРЮССЕЛЬ, Бельгия – Сешанба (12 ноябрь) куни Брюсселда Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида афғон аёллари учун мўлжалланган ўқув дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Казинформ.

Июль ойида Европа Иттифоқи (ЕИ) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) билан қўшма лойиҳани амалга ошириш учун 2 миллион евро ажратган эди. Бу 50 нафар афғон аёлининг Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таҳсил олишига имкон беради.

Тадбирда Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Роман Василенко, Афғонистон ва Ўзбекистон дипломатлари, ЕИ ва БМТ расмийлари, журналистлар ва минтақавий мутахассислар иштирок этди.

Маросимда сўзлаган Василенконинг айтишича, 2010 йилда Қозоғистоннинг ўша вақтдаги президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан «умумий қиймати 50 миллион долларлик 1000 нафар афғон фуқаросини ўқитиш дастури ишга туширилган эди.»

У илк саъй-ҳаракатлар муваффақиятли бўлганини таъкидлар экан, жумладан шундай деди: «Афғон талабаларининг ҳаммаси таълимни якунлаб, ўз мамлакатига қайтди. Уларнинг 75 фоизи ватанига қайтиши билан иш топди. Европа томони (ЕИ) бу тажрибага қизиқиш билдириб, ғояни қўллаб-қувватлади.»

Саховатли кўмак

Казинформнинг хабар беришича, Қозоғистон шу кунгача Афғонистонга ёрдам тариқасида 80 миллион, жумладан, тиббий марказлар ва мактаблар қуриш, йўллар ва кўприклар барпо этиш учун 3,5 миллион АҚШ доллари ажратган.

Мамлакатга келаётган афғон аёллари Сатбаев университети, Қозоғистон-Британия техника университети, Сакен Сейфуллин номидаги Қозоқ агротехника университети ва Олмаота менежмент университетлари каби олий таълим муассасаларида таҳсил олади. Таълим инглиз тилида олиб борилади.

Казинформ дастурда иштирок этадиган Ўзбекистон олий ўқув юртларига аниқлик киритмаган. 2018 йил январь ойидан бери Афғонистон билан чегарадош Термиз шаҳрида афғонистонлик талабаларига таълим бериш маркази фаолият кўрсатмоқда ва уларга 17 йўналиш, жумладан, ўзбек ва инглиз тиллари, физика ва кимё бўйича олий ва ўрта махсус таълимни таклиф қилмоқда.

Гендер тенгсизлиги афғон аёллари учун жиддий муаммо ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурига кўра, афғон аёлларининг атиги 11 фоизи ўрта мактабни битирган ва 19,5 фоизигина уйдан ташқарида ишлайди. Эркаклар статистикаси эса мос равишда 37% ва 87% ни ташкил қилади. 2016-2017 йилларда Афғонистон аҳолисининг ярмидан кўпи қашшоқлик чегараси ортида кун кўрган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Чунки Қозоғистон ва Ўзбекистон Афғонистонда барқарорлик бўлишини истайди. Россияга эса уруш бўлгани яхши.​

Жавоб бериш