https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/11/18/feature-02
| Терроризм

Россия ҳаво зарбалари натижасида 9 суриялик ҳалок бўлди. Маҳаллий аҳоли Молотов коктейллари билан жавоб қайтарган

Карвонсарой ва AFP

18 ноябрь куни ижтимоий тармоқларга юкланган видеолавҳа кадри – сурияликлар Кремль эгаллаб олишга уринаётган ҳудудларни назорат қилаётган Россия ҳарбий машиналарга қарата ёнувчи аралашмалар ва тошлар улоқтирмоқда.

БАЙРУТ, Ливан – Якшанба (17 ноябрь) куни Суриянинг Идлиб вилоятида Россия ҳаво ҳужумлари натижасида тўққиз нафар фуқаро ҳалок бўлди, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса Кремлнинг юриши шиддатли қаршиликка учрамоқда.

Ҳалок бўлганлардан бештаси жанубий Идлибдаги Ал-Малажа қишлоғидан бўлиб, қолган тўрт нафари шарқдаги Сарақиб шаҳарчасида олиб борган рейдлар чоғида ўлган, деб хабар беради Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси.

Бир гуруҳ кишилар яраланган, айримларнинг жароҳати жиддий бўлган, деб айтган гуруҳ раҳбари Рами Абдул Раҳмон AFP нашрига. Жароҳатланганлар сонига аниқлик киритилмаган.

Уч миллионга яқин, жумладан Сурияда саккиз йилга чўзилган урушда кўчиб келган фуқароларга ватан бўлиб ҳизмат қилган Идлиб вилояти Сурия президенти Башар ал-Асадга мухолиф кучларнинг сўнгги қўрғонларидан бири.

image

18 ноябрь куни ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеоёзув кадрларида сурияликларнинг Россия ҳарбий машиналарига қарата Молотов коктейллари улоқтираётгани акс этган. [Файл]

image

«Оқ дубулғалилар» номи билан ҳам танилган Сурия фуқаролик мудофааси аъзолари 17 ноябрь куни Сурия шимоли-ғарбидаги Ал-Малажа қишлоғида Россия ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган одамнинг жасадини олиб кетишмоқда. [Абдулазиз Кетаз/AFP]

Россия томонидан эълон қилинган оташкесимга август ойидан бери амалда эди.

Бироқ, обсерватория хабарига кўра, ноябрь бошидан бери Россия ҳаво ҳужумлари натижасида 48 фуқаро, жумладан 16 нафар ёш бола ҳалок бўлган.

2011 йилдан бери Асадга қарши намойишларнинг бостирилиши туфайли келиб чиққан Сурия низосида 370 минг одам ҳалок бўлган, бир неча миллион одам бошпанасиз қолган.

Сурияликлар Россияга қарши

Россия ҳарбий операциялари натижасида 6500 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган, деб хабар беради Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия тармоғи ўзининг 40 саҳифалик баёнотида. Ҳужжат Россиянинг Сурия низосига аралашувининг тўрт йиллиги арафасида 30 сентябрь куни эълон қилинган эди.

Кремлнинг Сурияда Россия экспансияси қамровини кенгайтиришга қаратилган ҳалокатли операциялари маҳаллий аҳолининг шиддатли ва ғазабнок қаршилигига дучор бўлган.

Душанба (18 ноябрь) куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув маҳаллий аҳоли орасида норозилик кучайиб бораётганини кўрсатди – сурияликлар Кремль эгаллаб олишга уринаётган ҳудудларни назорат қилаётган Россия ҳарбий машиналарга қарата ёнувчи аралашмалар ва тошларни улоқтирганлар.

6 ноябрь куни Суриядаги бир қатор маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Россия ҳарбийларининг аҳоли томонидан тошбўрон қилинаётгани акс этган видеоёзувларни интернетга жойлаганлар.

Суратлар ва видеоёзувларда Суриядаги Кобане шаҳрининг дарғазаб аҳолиси Россия автомашиналари карвонига қарата катта тошларни улоқтираётгани акс этган.

Anha маҳаллий янгиликлар нашри чоп этган видеоёзувдан маълум бўлишича, ўнлаб фуқаролар Россия ҳарбий полициясининг белгиси туширилган машиналардан бири тўхтатганлар ва айримлар унинг устига чиқиб олганлар.

Ўшандан бери 8 ноябрь куни ал-Муаббада шаҳарчасида маҳаллий аҳоли вакилларининг Россия ҳарбий техникасига ҳужуми каби бошқа воқеалар ҳам содир бўлди.

Бу орада Россия ҳарбий самолётлари Сурия мухолифатига зарба бериш мақсадида мамлакатдаги касалхоналарни қасддан бомбалагани ҳақида янги далиллар пайдо бўлган.

Айни вақтда Ғарб давлатлари Россия ва Сурияни тинч аҳолига қарши ҳужумларини тўхтатишга чақириб келмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
6
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Суриялик кўнгилли аскарлар аллақачон Россиялик қотил ва босқинчилардан нафратланади

Жавоб бериш