https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/11/19/feature-02
| Терроризм

Судланган қирғиз аёли омма олдида экстремистик мафкурадан воз кечди

Карвонсарой

image

Ёзнинг қуёшли кунида Бишкек марказида хордиқ чиқараётган қирғизистонлик хотин-қизлар, 31 август. Таҳлилчиларга кўра, Қирғизистонда кўпинча турмуш қурмаган аёллар интернетдаги экстремист-ёлловчиларнинг нишонига айланмоқда. [Мелисовский]

БИШКEК – Хориждаги қуролли можароларда ва террорчиларни тайёрлаш жараёнида иштирок этгани учун учун судланган қирғизистонлик аёл ихтиёрий равишда экстремистик мафкурадан воз кечди, дея хабар беради 24.kg душанба (18 ноябрь) куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига (ГКНБ) таяниб.

Ўш вилоятида туғилган Т.Д. исмли аёл «қилмишига пушаймон бўлиб, хато йўлга кирганини тан олар экан, мамлакат аҳолисини диний экстремистик ташкилотлардан ҳазир бўлишга ва уларга қўшилмасликка чақирди», дейилади ГКНБ баёнотида.

Аёллар кўпинча Интернетда экстремист-ёлловчилар нишонига айланадилар, дейди Бишкекдаги нодавлат ташкилот – Интернет сиёсати бўйича жамоатчилик ташаббуси мутахассиси Марат Торобеков.

Одатда, улар турмуш қурмаган аёллардир, деди у.

«Ёлғиз аёлларга эр ваъда қилинади», деди Торобеков. «Улар (ёлловчилар) «ассалому алайкум, синглим», деб гап бошлайдилар, кейинроқ суҳбат асносида уларга Аллоҳ йўлида турмуш қуриш таклиф қилинади.»

Доимий таҳдид

Экстремизм Қирғизистон ёшлари орасида таҳдидлигича қолар экан, мамлакат қамоқхоналарида терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятларда айбланган 400 дан ортиқ маҳбуслар жазо муддатини ўтамоқда..

Қирғизистон хавфсизлик идоралари Жазони ижро этиш давлат хизмати билан биргаликда жазони ўташ муассасаларидаги террористик ва экстремистик ташкилотлар аъзоларини фаол равишда дерадикализация қилишда давом этмоқдалар.

Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идоралари шубҳали интернет-сайтларга қарши курашмоқда, сабаби экстремистик ташкилотлар ёллаш учун интернетдан фойдаланиб келмоқдалар.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилда Қирғизистонда 64 та веб-сайт, 233 та фойдаланувчи ҳисоби ва видеоканалларга кириш блокланган ёки чекланган.

Интернетда айрим ташкилотлар, шунингдек, давлат ҳокимиятининг дунёвий институтларини куч билан йўқ қилишга қаратилган қуролли гуруҳларнинг террорчилик ва экстремистик фаолиятини тарғиб қилувчи ахборот материалларини тарқатадиган манбаларга нисбатан шундай чоралар кўрилди», дейилади Бош прокуратуранинг 23 октябрь кунги хабарида.

Хабарда айтилишича, «Интернетда одамларни диний, миллий, ирқий ва жинсий мансублигига қараб ажратиш билан бирга, жангариликка ёллаш, хусусан вояга етмаганларни жиноий фаолиятга жалб қилиш ҳолатлари кучайиб бормоқда».

Сизга мақола ёқдими?
4
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha