Карвонсарой
Терроризм

Халқаро семинарда радикаллашган қозоқларни реабилитация қилишга оид қўлланмалар тақдим этилди

Карвонсарой

Суриядан Манғистов вилоятида эвакуация қилинган қозоқ фуқаролари билан ишлаётган маҳаллий мутахассис, МҲҚ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан Манғистов вилоятида эвакуация қилинган қозоқ фуқаролари билан ишлаётган маҳаллий мутахассис, МҲҚ видеолавҳасидан олинган кадр.

НУР-СУЛТОН – Жума (22 ноябр) куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) томонидан Нур-Султонда ўтказилган семинарда хориждаги қуролли можаролар ҳудудларидан қайтган радикал қозоқларини реабилитация қилишга оид қўлланмалар тақдим этилди.

Қўлланмалар ЕХҲТ, «Халқаро қамоқхона ислоҳоти» (PRI) ташкилотининг Марказий Осиёдаги идораси ва Бирлашган Қироллик ҳукумати кўмагида ишлаб чиқилган.

Миллий хавфсизлик қўмитасининг (МХҚ) Аксилтеррор маркази ҳамда Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 30 га яқин ходими қайтиб келганларни реабилитация қилиш усуллари ва амалиётларини муҳокама қилишди.

Тадбирда уруш ҳудудларидан қайтарилган аёллар ва болалар билан ишлашда эҳтиёж ва хавфларни баҳолаш методлари, шунингдек, хорижлик жангарилари ва уларнинг оилаларини реабилитация қилиш дастурлари муҳокама қилинди.

Семинар ЕХҲТ томонидан жанговар экстремизм ва радикаллашувга қарши кураш лойиҳаларини узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш чоралари доирасида ташкил этилди.

МХҚ маълумотларига кўра, «Жусан» (Аччиқ шувоқ) ва бошқа инсонпарварлик операциялари доирасида «Ислом давлати» (ИД) қулаганидан бери жами 57 та эркак, 220 та аёл ва 547 нафар вояга етмаган бола уйига қайтган.

Қайтиб келганлардан 44 нафари, жумладан 10 нафар аёл террорчилик ташкилотига аъзолик, хориждаги қуролли можароларда иштирок этиш, терроризмни тарғиб қилиш, жангариликка ёллаш ва бошқа террорчилик ҳаракатларида айбланиб, 1 йилдан 11 йилгача бўлган турли муддатларга ҳукм қилинган.

7-8 октябр кунлари АҚШ Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш бўйича координатори ва элчи Натан А. Сейлс Нур-Султонда юқори мартабали мансабдорлар билан учрашар экан, «Қозоғистоннинг қайтганларни реабилитация қилиш ва жамиятга мослаш чоралари ҳамда «C5+1» формати ва бошқа кўп томонлама форумларда ўз тажрибасини ўртоқлашиш бўйича конструктив саъй-ҳаракатларига» юқори баҳо берган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500