Карвонсарой
Бизнес

Қозоғистонлик тадбиркорлар ва раҳбарлар Россиянинг протекционизм сиёсатини қораламоқда

Канат Алтинбаев

Москванинг Преображенский бозоридаги сут маҳсулотлари сотувчиси, 26 февраль. Россиянинг қишлоқ хўжалигини назорат қилиш ташкилоти бўлган Россельхознадзор Қозоғистондан импорт қилинадиган сут маҳсулотлари ва музлатилган ярим фабрикантларни бир неча марта тақиқлаган. (Юрий Кадобнов/AFP)

Москванинг Преображенский бозоридаги сут маҳсулотлари сотувчиси, 26 февраль. Россиянинг қишлоқ хўжалигини назорат қилиш ташкилоти бўлган Россельхознадзор Қозоғистондан импорт қилинадиган сут маҳсулотлари ва музлатилган ярим фабрикантларни бир неча марта тақиқлаган. (Юрий Кадобнов/AFP)

НУР-СУЛТОН – Россия Қозоғистон тадбиркорларини ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўз бозорига киритишга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда «Атамекен» Қозоғистон миллий тадбиркорлар палатаси хабар берди.

Натижада, Москва ўзи бошчилик қиладиган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) асосий тамойилларига қарши бормоқда.

«Россиянинг чегараолди ҳудудларидаги чакана савдо дўконларига Қозоғистон маҳсулотлари киритилмаслиги ҳақида оғзаки кўрсатмалар борлигини тан олишимиз керак», деб хабар берган 18 ноябрь куни Lsm.kz бизнес нашри Нур-Султондаги ҳамкорларга асосланиб.

Қозоғистон маҳсулотларига нисбатан такрорий чекловлар

Россия томонидан қўйилган тўсиқлар ва чекловларни «ҳужжатлаштириш» мушкул, аммо аниқ исботлар мавжуд.

Олмаота супермаркетида «Рахат» ширинликларини танлаётган болалар, 28 март. (Канат Алтинбаев)

Олмаота супермаркетида «Рахат» ширинликларини танлаётган болалар, 28 март. (Канат Алтинбаев)

Биринчидан, палата аъзоларига кўра, Россия давлат харидларини амалга оширишда қозоғистонлик тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан чеклайди.

«Атамекен»га кўра, ҳукумат идоралари россиялик ишлаб чиқарувчиларига асоссиз равишда устунлик берадилар.

Масалан, Россиянинг қишлоқ хўжалигини назорат қилувчи ташкилоти бўлмиш Россельхознадзор Қозоғистондан импорт қилинаётган сут маҳсулотлари ва музлатилган ярим фабрикантларни бир неча бор тақиқлаган.

Бундан ташқари, Россия ҳукумати бу чекловларни ишончли тарзда асосламаган ва айрим ҳолларда ўз ҳатти-ҳаракатларини асоссиз даъволар билан оқлаган, дейди «Атамекен».

«Россельхознадзор Қозоғистондан келтирилган сутда гўёки E. coli топганини даъво қилган», дейди «Атамекен». «Аммо, Қозоғистон ва ҳатто Россиянинг Омск шаҳридаги лабораторияларда ўтказилган таҳлиллар натижасида бундай нарса аниқланмаган.»

Россия чегарасидан 170 км масофадаги Қустанай вилоятида яшовчи тадбиркор Асет Нуртаевнинг сўзларига кўра, Россия божхоначилари турли сабаблар билан у олиб кирмоқчи бўлган сут маҳсулотларини мунтазам равишда чегарадан ўтказмайдилар.

«Улар стандарт ҳужжатлар билан бирга, маҳсулотнинг келиб чиқишига оид алоҳида сертификатни талаб қиладилар. Тез бузиладиган маҳсулот бўлгани сабабли, бундай сертификатни олиш имкони бўлмайди», деди Нуртаев. «Бордию ўша ҳужжатни кўрсатганимда ҳам, улар яна қандайдир бошқа сабабни рўкач қилишар эди.»

Россиянинг протекционизм сиёсати

Бир неча бор такрорланган ҳодисалар Россиянинг протекционизм сиёсати қай даражада тизимли эканлигига мисол бўла олади.

Қозоғистоннинг «Информбюро» янгиликлар сайти сентябрь ойида тарқатган хабарига кўра, Россельхознадор Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигига «Becker & K» компанияси Москва шаҳрига етказиб берган гўшт маҳсулотларида «номаълум ДНК белгилари» мавжудлиги ҳақида мактуб йўллаган.

ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги низоларни ҳал қилувчи ташкилот – Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) аъзолари билан учрашувда «Becker & K» бош директори Алмаз Турбеков унинг компанияси техник талабларга жавоб берса-да, ўтган уч йил давомида Россияда маъмурий тўсиқларга учраб келаётганини таъкидлаган.

Россия ҳукумати «ЕОИИ мамлакатларидан келаётган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам чегарада, ҳам дўконлардаги текширувлар вақтида ниҳоятда қатъий назорат қилади», дейди у.

«Биз Россельхознадзор томонидан протекционизмни ҳис қилмоқдамиз», деди у.

Февраль ойида Олмаотада Қозоғистоннинг етакчи қандолат ишлаб чиқарувчиси – «Рахат» компанияси раҳбари Константин Федорец мухбирларга Россия компаниялари «Рахат»ни тўхтовсиз равишда юридик можароларга тортаётгани ва тартибга солувчи органлар компания маҳсулотларини мунтазам мусодара қилишини айтган эди.

«Россия ҳамма ерда куч ишлатишни маъқул кўради, шу жумладан чакана савдода ҳам», деб таъкидлади у.

Яқинда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев шахсан Россиянинг савдо ҳамкорларига нисбатан «нодўстона» сиёсати муаммосини тилга олган эди.

«Россиянинг ўз ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш истаги туфайли минтақавий даражадаги турли экспертизалар, қўшимча талаблар, норасмий буйруқлар ва бошқалар жорий этилмоқда», деган эди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 1 октябрь куни Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий олий кенгаши учрашуви давомида.

«Бундай амалиёт номақбул ва интеграциялашувимиз тамойилларига зид», деди у.

Тадбиркорлар ЕОИИнинг фаолиятини сўроқ остига қўймоқдалар

Москва жавобгарликка тортилмайди, чунки Қозоғистоннинг маҳсулотларини киритмаслик ҳақидаги қарорлар вилоят ҳокимиятларидан чиқмоқда, деди Қозоғистон савдо корхоналари уюшмаси вице президенти Жибек Ажибаева.

«Ҳокимликлар бундай қарорларни чиқаришда давом этар экан, ЕОИИнинг келажакдаги фаолияти шубҳа остида қолади», деди у.

«Бошида тадбиркорларимиз ЕОИИга қўшилишдан хавотирда эдилар», деди у.

«Россия ЕОИИни бошқаради ва биз натижаларни кўриб турибмиз», деди Ажибаева. «ЕОИИда ака-укалар бўлиши керак эмас, унда ҳамма тенг ҳуқуққа эга ҳамкор бўлиши керак.»

Унинг сўзларига кўра, Россельхознадзор жорий этаётган барча техник стандартлар ва лаборатория синовлари усулларини янгилаш керак.

Аммо шунга қарамай, бу қадамлар ҳам муаммони ҳал қила олмаслиги мумкин.

Қозоғистон савдо ва интеграция вазирлиги ҳамда бизнес уюшмалар ЕОИКга чекловларни бартараф этиш таклифи билан чиққанларида «Россия уларни эътиборсиз қолдиради ёки ўз манфаатларига мос қилиб изоҳлайди», деб хабар берган Lsm.kz нашри 18 ноябрь куни.

Атамекен ЕОИКнинг Россия томонидаги тўсиқларни бартараф этишга доир қарорларининг блоклангани ёки тўлиқ бажарилмаганидан шикоят қилган, деб ёзади Lsm.kz.

«Қандай тирик қолиш мумкин?»

Қозоғистон Россия товарларининг киришига тўсқинлик қилмайди, буни маҳаллий чакана савдо тармоғида Россия маҳсулотларининг кўплиги ҳам тасдиқлаб турибди, деди сут ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркор Нуртаев.

«Биз, қозоқистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам рақобатлаша олмайдиган қийин аҳволга тушиб қолдик, чунки улар бизни Россия бозорига киритмайдилар, Қозоғистонда эса ўз маҳсулотларини атайин арзон сотадилар», дейди у. «Бундай шароитда қандай тирик қолишимиз мумкин?»

Қозоғистон ҳукумати учун ички бозор ва ундаги ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида шимолдаги қўшнига нисбатан жавоб чораларини қўллаш вақти келди, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 15

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ҳукуматимиз заиф. Улар ўз манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эмас.

Жавоб бериш

Россия товарларига ҳам худди шундай тақиқ жорий қилинг. Шахсан мен учун бизнинг маҳсулотларимиздан яхшиси йўқ.

Жавоб бериш

Қозоқ тадбиркорларига қарши юритаётган экспорт-импорт сиёсатини Россиянинг ўзига нисбатан қўллаш керак.

Жавоб бериш

Россия ўзиникидан икки баравар арзонроқ Қозоғистон бензинини ҳам киритмаяпти. Россиялик ҳайдовчилар машинага ёқилғи қуйиш учун Қозоғистонга киришади. Чегарага яқин ёқилғи қуйиш шохобчаларида фақат Россия автомобиллари туради!

Жавоб бериш

Бало тўсатдан келди

Жавоб бериш

Импорт товарлар учун бож ва йиғимларни қайта тиклаш керак

Жавоб бериш

ЕОИИ ўрнига туркий давлатларнинг ягона савдо иттифоқини яратиш керак. Бунинг фойдаси кўпроқ, бозор ҳам каттароқ бўлади.

Жавоб бериш

Тўппа-тўғри, туркий мамлакатлар ҳарбий иттифоқини ҳам тузиш керак

Жавоб бериш

Жавоб чораларни қўллаш керак! Токи ҳамма учун тенг савдо қоидалари қабул қилинсин​

Жавоб бериш

Қозоқлар уларда имтиёзлар бўлиши керак деб ҳисоблайди ... :))) Талабчанликка эса протекционизм сифатида қарайдилар :))) маҳсулотларингиз бизга керак эмас, дўконлар шундоқ ҳам «Рахат» билан тўлган, ҳеч ким сотиб олмаяпти. Шунчаки «қозоқлар» сўзидан жирканиш борлиги учун. Бу сиздаги «Назарбоевчилик» натижаси [Назарбоевнинг қозоқпарастлик фаворитизми]. Руслар ҳаммасини яхши эслайди ... Яна бир нарса ... Путин нега Қозоғистонда КАМАЗ эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарадиган завод қурмоқда? Нега ишимиз ва пулимизни биздан тортиб оляпти?

Жавоб бериш

Эй аҳмоқ, руслардан бутун дунёда жирканишади. Тушунмайман, бизга бунақанги қаллоб шерикнинг нима кераги бор? Россия кўча қонун-қоидалари билан яшайди; У ердаги одамларнинг 80 фоизи ҳайвонсифатлар ва фақат куч ишлатишни тушунади.

Жавоб бериш

Жанубий қўшнимиз Қирғизистон билан муаммоларимиз бир хил. Қозоғистонда қирғиз маҳсулотларини топиш мушкул. Дўконларимиздаги сархил ва қуритилган мевалар Тожикистондан келтирилган бўлса-да, Тожикистон ЁОИИ аъзоси эмас. Ҳукумат бу нарсани бир маромига келтириши керак.

Жавоб бериш

Чунки Аша Қозоғистонни кўп танқид қилган эди.

Жавоб бериш

Қозоғистонга Россия маҳсулотлари киришига йўл қўймаслигимиз керак. Шундоқ ҳам етарлича кўп. Бу иқтисодиётимиз ва компанияларимизга ёрдам беради. Россия бир неча баравар кўп йўқотади.

Жавоб бериш

Қўшиламан. Россия товарларини киритмаслигимиз керак; қарши чоралар зарур. Бошқа вариант йўқ ва бўлмайди ҳам

Жавоб бериш