Карвонсарой
Терроризм

Тожикистон Глобал терроризм индексида 24 поғона пастлади

Карвонсарой

27 октябрь куни Тожикистонда ўтган тинчликпарварлик машқларида Қозоғистоннинг қуруқлик ва ҳаво кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.

27 октябрь куни Тожикистонда ўтган тинчликпарварлик машқларида Қозоғистоннинг қуруқлик ва ҳаво кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.

ДУШАНБE – Тожикистон 2019 йилги Глобал терроризм индексида (GTI) 24 поғона пастлади. У 163 мамлакат ичида 50-ўринни эгаллаган. Афғонистон биринчи ўринда қайд этилди, у 2018 йилда терроризмдан энг кўп жабрланган мамлакат бўлди.

Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган Иқтисодиёт ва тинчлик институти (IEP) чоршанба (20 ноябрь) куни Глобал терроризм индексини (GTI) эълон қилди.

Янги ҳисоботда Тожикистоннинг ҳолати ўтган йилдагига нисбатан ёмонлашган бўлса-да, у терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар сафида қайд этилган.

Ҳисоботда Тожикистон рейтингининг пасайиши 2018 йил ноябрда Хўжанддаги қамоқхонада камида 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган ғалаён билан изоҳланган. ИДга қарашли «Амак» ташвиқот идорасининг тасдиқланмаган хабарига кўра, ғалаённи «Ислом давлати»га (ИД) алоқадор маҳбуслардан бири ташкиллаштирган.

Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) вакиллари 27 август куни Хатлон вилоятининг Ҳамадоний туманида маҳаллий фаоллар билан учрашди. Ҳамадоний – Тожикистонда экстремизм хавфи олдидаги энг заиф туманларидан бири. [IWPR]

Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) вакиллари 27 август куни Хатлон вилоятининг Ҳамадоний туманида маҳаллий фаоллар билан учрашди. Ҳамадоний – Тожикистонда экстремизм хавфи олдидаги энг заиф туманларидан бири. [IWPR]

ИД, шунингдек 2018 йил июль ойида Данғара туманида тўрт нафар хорижлик велосайёҳнинг ўлдирилиши билан боғлиқ жавобгарликни ҳам ўз зиммасига олган.

Шу ой бошида, 6 ноябрь куни Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон билан чегарадаги постга қилинган ҳужум чоғида 15 нафар «ИД» аъзоси ўлдирилгани ва бештаси қўлга олингани маълум қилган.

Рейтингда пастлаган ягона постсовет мамлакат

Бу йилги GTI ҳисоботи еттинчиси ҳисобланади. Унда 1970 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда терроризмга оид тенденциялар таҳлил қилинган.

Россия ва Евросиёдаги 12 давлатдан тўққизтаси ГТИдаги рейтингини яхшилаган. Икки мамлакат ўз ўрнини сақлаб қолди. Фақат Тожикистон рейтингдаги мавқеини бой берган.

Бундан фарқли ўлароқ, Қозоғистонда икки йил давомида бирорта ҳам террорчилик ҳодисаси қайд этилмаган.

GTIга кўра, терроризм туфайли ўлим ҳолатлари тўрт йилдан бери камайиб келмоқда. Бу кўрсаткич 2014 йилда энг юқори нуқтасига – 33555 кишига етган, 2018 йилда 15952 га тушиб кетган.

Радикализмга қарши кураш

Ўз хавфсизлигига нисбатан таҳдидларни яхши англаган Тожикистон Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ва нодавлат ташкилотлар ёрдамида экстремизмга қарши курашиб келмоқда.

Октябрь ойида Тожикистонда қозоқ ва тожик аскарлари иштирокида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар сценарийсига кўра, уюшган контрабандачи гуруҳлар шартли равишда афғон-тожик чегасини кесиб ўтиб, чегара қўшинлари билан жангга киришганлар.

Шу билан бир вақтда, Лондонда жойлашган Уруш ва тинчликни ёритиш институти Тожикистонда террорчилар сафига қўшилиш хавфи остида бўлган одамлар, хусусан, ёшлар билан ишлашда маҳаллий фаолларга кўмаклашиш мақсадида тренинг ўтказмоқда. «Марказий Осиёда очиқ мулоқот орқали барқарорлик» лойиҳаси 2018 йил август ойида бошланган бўлиб, 2020 йил мартгача давом этиши кўзда тутилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500