Карвонсарой
Терроризм

«Ислом давлати» марказлашмаган молиялаштириш тизимига ўтиши мумкин

AFP

Ироқ ва Суриядаги ҳудудларни бой беришидан аввал ИДнинг пул бирлиги – динор бўлган. Мутахассисларга кўра, гуруҳ етакчиси ал-Бағдодийнинг ўлимидан кейин гуруҳнинг молиявий ҳолати янада заифлашади. (Файл)

Ироқ ва Суриядаги ҳудудларни бой беришидан аввал ИДнинг пул бирлиги – динор бўлган. Мутахассисларга кўра, гуруҳ етакчиси ал-Бағдодийнинг ўлимидан кейин гуруҳнинг молиявий ҳолати янада заифлашади. (Файл)

«Ислом давлати» (ИД) етакчиси йўқ қилинганидан кейин гуруҳнинг молиялаштириш модели Ироқ ва Сурияда марказлашган кўринишдан яккаланган усулга ўтиши мумкин.

«Уларда ҳали ҳам миллионлаб доллар бор», деди АҚШ молия вазирининг терроризмни молиялаштиришга оид масалалар бўйича ёрдамчиси Маршалл Биллингсли 20 ноябрь куни Люксембургда ИДга қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилишдан сўнг.

Унинг айтишича, гуруҳнинг молиявий операциялари «Ироқ ва Суриядаги марказлашган моделдан минтақавийроқ ёндашувга» ўтиши кутилмоқда, чунки гуруҳ Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлимидан кейинги вазиятга мослашмоқда.

Ал-Бағдодий 26 октябрь куни Сурия шимоли-ғарбидаги махфий бошпанасига АҚШ махсус кучларининг рейди чоғида ўлдирилган , у бир вақтлар Сурия ва Ироқнинг шимолий қисмини қамраб олиган «халифалик» тор-мор этилганидан сўнг яширинган эди.

Биллингслининг тахминига кўра, ИД «молиявий тарафдан ўз-ўзини таъминлай олиши учун турли минтақавий идораларига» таянади. Бунга, хусусан, одам ўғирлаш орқали пул талаб қилиш, товламачилик ва ҳатто Нигерияда мавжуд бўлган сигир ўғирлаш амалиётлари орқали эришилиши мумкин.

Люксембург учрашуви «Counter IS Finance Group» байроғи остида ИДни молия тизимига қарши кураш учун тузилган коалиция таркибига кирган мамлакатлар вакилларини тўплади.

АҚШ, Италия ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция икки янги аъзо – Малайзия ва Таиландни қабул қилди. Улар йилига икки марта турли жойларда йиғилиш ўтказадилар, йиғилиш ҳақида аввалдан хабар берилмайди.

18 ноябрь куни АҚШ Молия вазирлиги Туркия, Сурия, Форс кўрфази ва Европадаги ИДга молиявий ёрдам кўрсатган саккизта компания ва шахсни санкциялар рўйхатига киритган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500