Карвонсарой
Терроризм

Тадқиқотлар Марказий Осиёда радикаллашув ва экстремизм хавфи сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда

Айдар Ашимов

Афғонистондан Қозоғистонга экстрадиция қилинган жангари Дамир Зналиев, 2017 йилнинг март ойида Атирау аэропортида олинган сурат. (КНБ)

Афғонистондан Қозоғистонга экстрадиция қилинган жангари Дамир Зналиев, 2017 йилнинг март ойида Атирау аэропортида олинган сурат. (КНБ)

НУР-СУЛТОН – Яқинда Марказий осиёлик тадқиқотчилар минтақадаги радикаллашув ва жанговар экстремизм муаммосига бағишланган иккита тадқиқот натижаларини эълон қилдилар.

Июль ойида чоп этилган тадқиқотлар Европа Иттифоқининг «Марказий Осиёда медиасаводхонликни ошириш, хабардорлик ва минтақавий ҳамкорликни кучайтириш орқали барқарорлик ва тинчликка ҳисса қўшиш» лойиҳаси томонидан қўллаб-қувватланган, деб хабар беради 18 ноябрь куни Internews ташкилотининг Қозоғистондаги идораси.

«Ахборот оқимлари ва Марказий Осиёда экстремизмга етакловчи радикаллашув» деб номланган тадқиқот «Search for Common Ground» ҳалқаро нодавлат ташкилоти томонидан ўтказилган.

Тадқиқотдан мақсад, экстремизмга хайрихоҳлик, тегишли ахборот оқимлари ва ишончли ахборот манбаларининг маҳаллий ҳаракатлантирувчи кучларини аниқлаш ва таҳлил қилишдир.

12 ноябрь куни Нур-Султонда Internews жамоаси Марказий Осиёда радикаллашув ва жанговар экстремизмга оид иккита тадқиқотни тақдим этди. (Internews)

12 ноябрь куни Нур-Султонда Internews жамоаси Марказий Осиёда радикаллашув ва жанговар экстремизмга оид иккита тадқиқотни тақдим этди. (Internews)

Тадқиқот бир неча босқичда олиб борилди.

Тадқиқотчилар даставвал мавжуд ва очиқ ҳужжатлар, ҳисоботлар ва ОАВ материалларидан фойдаландилар. Улар умумий ҳисобда икки юздан ортиқ суҳбатлар ўтказдилар. Улардан 46 таси мутахассислар ва 155 таси асосан ёшлар, аёллар ва ишчи мигрантлардан иборат оддий аҳоли вакилларидан олинган. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам қатор тадқиқотлар олиб борилган.

«Сурия ва Ироқдаги жанговар ҳаракатлар учун энг кўп ёлланма жангчилар «етиштириб берган» Марказий Осиё радикаллашув, экстремизм ва террорчилик таҳдиди мавжуд бўлган минтақага айланди», дейилади тадқиқотда.

Унда айтилишича, «жангариларни ўзи туғилган минтақаларга қайтариш, одамларни радикаллаштириш ва янги гуруҳларнинг фаоллашуви минтақа учун жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда».

Тадқиқот муаллифлари Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича тадқиқот олиб бориш қийинлигини эътироф этиб, бу борада «фақат чекланган даражада тавсиялар бера олишларини» айтганлар.

Тадқиқот экстремизмга хайрихоҳликнинг учта асосий омилини аниқлаган: булар сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий омиллардир.

Сиёсий омиллар сирасига давлат идораларининг адолатсизлиги, этник дискриминация ва репрессив тузумлар киради.

Иқтисодий сабаблар ишсизлик, қарздорлик, ночорлик ва тез бойиб кетиш истагини ўз ичига олади.

Замонавий қадриятлардан норозилик, мутлоқ адолатли ва солиҳ ҳаётга интилиш ҳамда нариги дунёдаги мукофот кабилар эса мафкуравий сабаблар жумласидандир.

Марказий Осиёда жанговар экстремизм

Марказий Осиёдаги жанговар экстремизмга бағишланган иккинчи тадқиқот эса Канаданинг The SecDev Group ташкилоти ва Қирғизистоннинг «Интернет сиёсати бўйича фуқаролик ташаббуси» жамоат фонди томонидан олиб борилди.

Тадқиқот муаллифлари террорчи гуруҳлар, Марказий Осиё мамлакатлари қонунчилиги ва интернетда жанговар экстремизмга қарши кураш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилганлар.

«Марказий Осиё мамлакатларида терроризм ва экстремизм билан боғлиқ ишларда судларнинг шаффофлиги паст. Экстремизмга оид жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш, маҳкамалар ва суд қарорлари тўғрисидаги статистик маълумотларни олиш кўпинча имконсиз», дейилади тадқиқотда.

Тадқиқотда айтилишича, назоратнинг кучайтирилишига жавобан экстремистик гуруҳлар ижтимоий тармоқлардаги тактикаларини ўзгартирмоқда.

«Очиқдан очиқ жанговар экстремизмни тарғиб қилувчи саҳифалар жуда кам», дейилади унда.

«Аниқланган аккаунтлар ва саҳифалардаги информацион-мафкуравий кўрсатмалар фаол равишда мусулмонларнинг зулмга учраётгани ва одатда, Телеграм каби ёпиқ ижтимоий тармоқлардаги шифрланган чатлар ва каналларга эътибор қаратади.»

Аниқ таклифлар

«Бир неча ой давом этган кенг қамровли тадқиқотлар ўтказилди. Бу улкан иш бўлиб, унинг натижалари Internews ташкилотнинг келажакдаги лойиҳалари учун ҳам, Марказий Осиё мамлакатлари давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари фаолияти учун ҳам фойдали бўлади», дейди чимкентлик диний мутахассис Мурат Аргимбаев.

Унинг таъкидлашича, тадқиқот хулосалари радикаллашув ва жанговар экстремизмга қарши кураш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган бўлиб, улар муҳим аҳамиятга эга.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, журналистларга дин билан боғлиқ нозик мавзулардаги билимларини ошириш тавсия этилган, деди у.

«Давлат идораларига профилактика ишларини олиб боришда мақсадли гуруҳларни тўғри аниқлаш ва медиа-саводхонлик бўйича тренинглар ўтказиш каби тавсиялар берилган», деди Аргимбаев.

«Унда тадқиқотчилар ва донорлик ташкилотлари учун бир қанча фойдали кўрсатмалар бор. Жанговар экстремизмга қарши кураш соҳасида ишлайдиган ҳар бир одам ушбу тадқиқотларни ўрганиб чиқиши ва тегишли хулосалар чиқариши керак», деди у.

«Шунингдек, олиб борилган тадқиқотлар қонунга хилоф материалларнинг тарқалишига қарши курашни кучайтириш, жойларда лойиҳаларни амалга оширишга жамоатчиликни жалб қилиш ва аҳолининг тегишли билимларини ошириш зарурлигини кўрсатмоқда», деди Аргимбаев.

«Ҳамкорликда амалга ошириладиган бу чоралар барқарор ижобий натижаларга олиб келади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу каби умумий гаплар ва силлиқ хулосаларнинг бари амалга оширилаётган лойиҳанинг грант маблағларига ўтириб олган хонаки қозоқ ва қирғиз «мутахассислари»нинг ғарблик содда ва гўл бойваччалар учун мўлжалланган эски догма ва эртакларидан бошқа нарса эмас. «Аҳолининг қашшоқлиги», «этник зулм», «ҳукуматнинг адолатсизлиги» ва бошқалар – ҳаммаси сийқаси чиққан догмалар; улар деярли самарасиз ва фойдасиз. Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида бўлаётгани каби био-рақамли технологияларни жорий қилиш, психотрон миноралар, туну-кун узлуксиз видеокузатув, чиплаштириш ва ҳ.к. – тарғиботнинг янги концепти шундай. Ҳарқалай, бу хонадонма-хонадон юриб, одамларни масжидга жума намозига боришга даъват қилган вақтда улар айтадиган гап бу. Айнан «рақамли қуллик»ни жорий қилиш ва «ахборот концентрация лагерлари»ни яратиш жараёни Марказий Осиё мамлакатларида этносиёсий ва диний барқарорликни вайрон қилишга қодир ҳумкрон экстремистик доктринага айланадиган кўринади.

Жавоб бериш

Гапларингизга тўлиқ қўшиламан

Жавоб бериш