МАЪАРРАТ АЛ-НУЪМОН, Сурия – Душанба (2 декабрь) куни Россия ва Суриянинг ҳаво ҳужумлари натижасида мухолифатнинг сўнгги йирик истеҳкомида камида 19 нафар тинч фуқаро қурбон бўлган. Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси хабар қилди.
Сурия режимининг Идлиб вилоятидаги Маъаррат ал-Нуъмон бозорини ҳаводан ўққа тутиши оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда қароргоҳи Британияда жойлашган урушни кузатувчи ташкилот хабар берган.
AFP мухбири қутқарувчилар замбилда жароҳатланган кишини олиб кетаётгани, яна бир жасад ҳар тарафга сочилган мева-сабзавотлар орасида ҳаракатсиз ётганига гувоҳ бўлган.
Бозордаги сотувчилардан бири 35 яшар Моҳир Муҳаммаднинг сўзларига кўра, бу йиллар давомида у кўрган энг даҳшатли ҳужум бўлган.
«Бозорнинг ярмини бомбардимон қилишди», деди беш фарзанднинг отаси AFP нашрига. «Дўкон ичига қочиб кириб, ерга ётиб олдик.»
Идлибнинг бошқа ҳудудларига қарата Россия ва Сурия ҳукумати биргаликда амалга оширган ҳужумларда яна олти киши ҳалок бўлган, бу ерлар асосан собиқ Ал-Қоида шўъбаси бошқарувидаги гуруҳ назорати остида, дейди обсерватория.
Уруш авжига чиқмоқда
Обсерваторияга кўра, Россия талаби билан август ойидан оташкесим кучга кирган 30 ноябрдан бери Идлиб вилоятининг чекка ҳудудларида энг қонли жанглар кетмоқда.
Шанбадан бери эллик тўрт нафар ҳукумат аскари, уларга қарши курашаётганлардан эса 47 киши, жумладан 33 жангари ўлган.
Сурия президенти Башар Асад ҳукумат якунда Туркия билан чегарадош шимоли-ғарбий ҳудудларни ўз назоратига олишини анчадан бери айтиб келарди.
Бир неча ойлар давомида Россия қўллаб-қувватлаган ҳукумат ҳужумлари натижасида 1000 га яқин тинч аҳоли вакилининг ўлиши ва юз минглаб одамлар уй-жойсиз қолиши ортидан август ойи охирида оташкесим кучга кирган эди.
Аммо тўқнашувлар бот-бот юз бериб турди, Россия ва ҳукуматнинг жангарилар қалъасини бомбалаши натижасида 179 та тинч фуқаро, жумладан 45 та ёш бола ҳалок бўлди.
Анқара ва курд расмийлари билан алоҳида келишувлар асосида октябрь ойида бошланган трансчегаравий операциядан сўнг, Россия ва ҳукумат кучлари шимоли-шарқий Суриянинг бир неча қисмига жойлашган.
Операция бошланганидан кейин икки ой ичида Туркия курд жангчиларини чегара бўйлаб жойлашган 120 км узунликдаги «хавфсиз ҳудуддан» чиқариб юборди. У ерга суриялик қочқинлар жойлаштирилиши айтилган эди.
Қўшимча ҳужумлар юз бериши мумкинлиги фонида Сурия демократик кучлари (СДК) қўмондони, генерал Мазлум Абдий Россия ҳарбийларининг Амуда, Тал Тамр ва Айн-Иссада жойлашишига рози бўлган.
Душанба куни обсерватория Россия кучлари Амудага ва шаҳардан бир километр ғарбдаги ҳудудга киргани ҳақида хабар берди.
Ҳужум белгилари
Ғарб давлатлари Москва ва Дамашқни тинч аҳолига қарши ҳужумларни тўхтатишга чақириб келмоқда.
8 ноябрь куни АҚШ давлат департаменти икки кун аввал шимоли-ғарбий ҳудуд узра амалга оширилган ҳужум натижасида мактаб ва туғруқхонага зарба берилгани ва унда 12 киши ҳалок бўлганини маълум қилди
«Юз берган сўнгги ҳодисалар Россия ва Сурия кучлари томонидан тинч аҳоли ва инфратузилмага қарши пухта ўйланган ҳужумлар режаси борлигидан дарак беради», деган эди ўшанда Давлат департаменти вакили Морган Ортагус.
«Биз Россия ва Асад режимини ушбу можарони БМТ кўмагидаги сиёсий жараён орқали ҳал этишга ва тинч ҳудудларда урушни тўхтатишга чақирамиз», деди у.
2015 йилдан бери Россиянинг ҳарбий операциялари натижасида 6686 фуқаро ҳалок бўлган, дейилади Россиянинг Сурия можаросига ҳарбий аралашувига тўрт йил тўлиши муносабати билан эълон қилинган Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғининг 30 сентябрь кунги ҳисоботда.
Суриялик фаоллар томонидан тўпланган далилларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 1928 нафар ёш бола ва 908 та аёл бор.
Ҳисоботда, шунингдек, Россия ҳарбийларининг халқаро миқёсда тақиқланган кассетали бомбалардан фойдаланиши билан боғлиқ 236 та, шунингдек, ёндирувчи қурол қўллаш билан боғлиқ 125 та ҳолат қайд этилган.
Ҳисоботга кўра, ушбу хулосалар Россия ҳукумати ёки унинг номидан берилган ёлғон баёнотлар ва ОАВ хабарларидаги «Россия фақат террорчиларни йўқ қилиш ва Сурия халқига ёрдам бериш билан шуғулланмоқда», деган маълумотларга зид.
Бу орада май ойида Россия ҳарбий самолётлари Сурия мухолифатига зарба бериш мақсадида мамлакатдаги касалхоналарни қасддан бомбалагани ҳақида янги далиллар пайдо бўлган. Москва фуқаролик иншоотларини қасддан бомбалаганини рад этмоқда.
Кимёвий қуроллар тергови
Сурияда тинч аҳолига қаратилган бир нечта ҳужумларда кимёвий қурол ишга солинган.
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг (КҚТТ) март ойидаги ҳисоботида айтилишича, 2018 йилнинг 7 апрелида исёнчилар қўлида бўлган Дума шаҳрига қарши ҳужумларда хлорин гази қўллангани тасдиқланган. Бунинг оқибатида, гувоҳларга кўра, 43 киши ҳалок бўлган.
Халқаро ҳамжамиятнинг аксар қисми бу ҳодисада Асад режимини айблаб, жавоб тариқасида ҳарбий иншоотларни ҳаводан ўққа тутган эди.
Кимёвий қурол қўллангани билан боғлиқ ҳолатни яширишга уринган Кремль КҚТТ ҳисоботини рад этиб, бу ваҳшийликлар «Оқ дубулғалилар» номи билан танилган суриялик қутқарувчи-кўнгиллилар томонидан «саҳналаштирилгани»ни иддао қилган.
28 ноябрь куни Кремль Суриядаги кимёвий ҳужум айбдорларини аниқлайдиган янги тергов гуруҳи (IIT) бюджетини блоклашга уринди, аммо бу уриниш муваффақиятсиз якунланди. КҚТТга аъзо давлатлар кўпчилик овоз билан янги бюджетни маъқулладилар.
Москва ва унинг иттифоқчилари янги тергов гуруҳи учун маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлса, ташкилотнинг келгуси йилги бюджетига вето қўйишга уриндилар. Бу чора ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин эди.
Аммо, пайшанба куни ташкилотга аъзо 106 давлат янги бюджетни ёқлаб овоз берди ва кимёвий қуролларни назорат қилувчи халқаро ташкилотни қўллаб-қувватлашини намоён этди. Унга фақат 19 мамлакат, жумладан Россия ва Сурия қарши овоз берган.
Ўтган йили 99 мамлакат бюджетни ёқлаб овоз берган, 27 таси қарши чиққанди.
КҚТТнинг 2020 йил учун умумий бюджети қарийб 71 миллион еврони (76 миллион АҚШ доллари) ташкил этади. Бу 2019 йилга нисбатан 1,8 фоизга кўпроқ бўлиб, КҚТТ ҳужжатларига мувофиқ IITни молиялаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Аввалроқ, КҚТТга аъзо 193 давлат иштирокида ташкилотнинг Ҳаагадаги бош қароргоҳи яқинида ўтган ҳар йилги учрашувида Америка Қўшма Штатлари Кремлни Дамашқ томонидан кимёвий қурол ишлатилгани билан боғлиқ ҳолатни яширишда айблаган эди.
«Суриянинг қилмишини яшириб бўлмайди, чунки халқаро ҳамжамият ўз қатъиятида собитдир. Афсуски, Россия бу ҳаракатларни яширишда асосий ролни ўйнади», деди АҚШнинг КҚТТдаги элчиси Кеннет Уорд.
«Россия ва Сурия сафимизда бўлиши мумкин эди, лекин улар биздан бутунлай айро ҳолатда турибди», деди у. «Улар кимёвий қуролни қўллашда давом этмоқдалар.»
Россия – буткул фашист давлат
Жавоб беришФикрлар 15
Central Asia (Карвансарой демоқчи) америкапараст манба, қандайдир сафсаталарни ёзади. Ҳаммаёқни портлатадиган ва дунёни барбод қиладиганлар – америкаликлар. Уларнинг қаерга қадами етган бўлса, ўша ерда вайронагарчилик ва урушлар.
Жавоб беришФикрлар 15
Mутлақо дезинформация.
Жавоб беришФикрлар 15
Ҳаммасига ҳезалак америкослар айбдор. Ироқ, Ливия, Афғонистонни вайрон қилишди. Энди Суриянинг дабдаласини чиқаряпти. Она Россия ўз иттифоқчиларини ёрдамсиз қолдирмайди!!!
Жавоб беришФикрлар 15
Қўшма Штатлар ва Англия тезроқ бу вата маразларини йўқ қилсин.
Жавоб беришФикрлар 15
Тўғри қилишади! Сен ҳайвонларни, айниқса руслардан нафратланадиганларни йўқ қилиш керак.
Жавоб беришФикрлар 15
Саҳналаштирилган деб ўйлайман! Руслар эмас, америкаликлар тинч аҳолини бомбардимон қиляпти! Ташвиқот!
Жавоб беришБу руслар доим тинч аҳолига қарши курашган. Бу Қўшма Штатларда катта шов-шувга сабаб бўлади.
Жавоб беришФикрлар 15
Ўз ерида ҳалок бўлганлар ачинарли
Жавоб беришФикрлар 15
Россиянинг жиноий хатти-ҳаракатлари жавобсиз қолмайди
Жавоб беришФикрлар 15
Руслар ҳали ҳаммасига жавоб беради, разиллар.
Жавоб беришФикрлар 15
Руслар дунёдаги барча террорчиларни қўллаб-қувватлайди.
Жавоб беришУларнинг ўзлари террорчилар
Жавоб беришФикрлар 15
Москаллар ҳайвондан баттар
Жавоб беришФикрлар 15
Саҳналаштирилган жирканч воқеа.
Жавоб беришФикрлар 15