Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистон ва АҚШ расмийлари Вашингтонда стратегик шериклик масаласини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашиқбаев (ўнгда) ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс (чапда) АҚШ - Қозоғистон кенгайтирилган стратегик шериклик комиссиясининг (КСШК) мажлиси чоғида. 4 декабрь, Вашингтон. [Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги]

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашиқбаев (ўнгда) ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс (чапда) АҚШ - Қозоғистон кенгайтирилган стратегик шериклик комиссиясининг (КСШК) мажлиси чоғида. 4 декабрь, Вашингтон. [Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги]

ВАШИНГТОН, Колумбия округи – Чоршанба (4 декабрь) куни Қозоғистон ва АҚШ расмийлари Вашингтонда йиғилиб, икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган стратегик шерикликни муҳокама қилдилар, дейилади ҳукуматларнинг расмий баёнотида.

АҚШ Давлат департаментига кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ержан Ашикбаев ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс АҚШ - Қозоғистон кенгайтирилган стратегик шериклик комиссияси (КСШК) доирасида музокара ўтказдилар.

Икки йил олдин ташкил этилган КСШК ҳар йили икки мамлакат ўртасида турли масалаларга оид ҳамкорликни муҳокама қилиш учун йиғилади.

«Жусан» операциясининг муваффақияти

АҚШ Давлат департаменти Қозоғистоннинг терроризмга қарши кураш ва «600 га яқин қозоқ фуқаросини Суриядан ватанига қайтариш ва жамиятга қайта мослаш» бўйича эришган ютуқларини қайд этиб, «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операциясини юқори баҳолаган.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари радикаллашган қозоқ фуқароларини 2019 йил давомида бир нечта рейслар орқали ватанига қайтарган.

Уларнинг аксарияти – асосан аёллар ва болалар – бутун Қозоғистон бўйлаб реабилитациядан ўтказилмоқда, қайтганлардан 15 нафари жавобгарликка тортилган, яна 14 киши «Ислом давлати»га (ИД) га аъзоликда айбланиб судланмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш бўйича координатори ва элчи Натан А. Сейлс октябрь ойида Нур-Султонга ташрифи чоғида Қозоғистонда «қайтарилганларни тўғри йўлга бошлаш ва жамиятга қайта мослаштириш» йўлида олиб борилган ишларни юқори баҳолади.

Сейлс ватанига қайтарилган қозоқларни Сурияда олган жароҳатлардан халос қилишда тиббиёт ходимлари ва руҳшуносларнинг ролини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Биз буни дунёнинг қолган мамлакатлари учун намуна бўла оладиган яхлит ёндашув эканлигини кўрмоқдамиз», деган эди ўшанда Сейлз.

4 декабрь куни делегациялар гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш ва кибер-хавфсизликни таъминлаш, шунингдек радикаллашган қозоқ фуқароларини Ироқдан ватанига қайтариш масаласини муҳокама қилдилар («Жусан» операцияси фақатгина Сурияга тааллуқли бўлган).

Кўп қиррали ҳамкорлик

Ҳукуматлар берган баёнотга кўра, Вашингтонга йиғилган расмийлар авиация, савдо, маданий алмашувлар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилганлар.

Учрашув иштирокчилари Қозоғистон иқтисодиётини диверсификация қилиш йўлида икки мамлакат компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Қозоғистон ва Қўшма Штатлар ҳамкорлиги турли соҳаларни қамраб олган.

Июнь ойида Қозоғистон «Дашт Бургути - 2019» операциясига мезбонлик қилган эди. Бу кўп миллатли ҳарбий машқларда Буюк Британия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қўшма Штатлардан келган ҳарбийлар иштирок этишди. «Дашт Бургути» 2003 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

2013 йили Львов шаҳрида яшадим. Осиёдан эканимни билиб қолиб, бунақа «ҳашаротлар» билан қандай яшаш мумкин, деб сўрашарди...ва шунга ўхшаш бошқа гаплар. Энди эса юмшоқ ва момиқ бўлиб қолишган.

Жавоб бериш