Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Вашингтонда минтақавий хавфсизлик масаласини муҳокама қилади

Карвонсарой

2018 йилги «Дашт бургути» машқлари чоғида қозоқ аскарлари шартли душманнинг ҳужумига жавобан ўт очмоқда. (Аризона миллий гвардияси)

2018 йилги «Дашт бургути» машқлари чоғида қозоқ аскарлари шартли душманнинг ҳужумига жавобан ўт очмоқда. (Аризона миллий гвардияси)

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди пайшанба-жума (12-13 декабрь) кунлари Вашингтонга ташриф буюриб, АҚШ давлат котиби Майк Помпео, АҚШ Конгресси ва Жаҳон банки вакиллари билан минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

Қозоғистон ТИВ вакили Айбек Смадяровга кўра, музокараларда асосий эътибор икки томонлама ва минтақавий даражадаги кенг кўламли масалаларга қаратилади, деб хабар беради Казинформ душанба (9 декабрь) куни.

Вашингтондаги учрашувлардан сўнг, 15-16 декабрь кунлари Тлеуберди Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Европа (АСЕМ) ташқи ишлар вазирларининг 14-йиғилишида иштирок этади, деди Смадяров.

«Осиё ва Европа: самарали ва кўп қиррали ҳамкорлик» деб номланган форумда Осиё ва Европадаги 51 мамлакат ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСEАН) вакиллари иштирок этиши кутилмоқда, деб қўшимча қилди у.

"Форумда халқаро кун тартибидаги кўп қиррали масалалар, жумладан, Осиё ва Европа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, ядро қуролини тарқатмаслик ва киберхавфсизлик, шунингдек, Сурия ва Афғонистондаги вазият муҳокама этилади, деди Смадяров.

Америка Қўшма Штатлари ва Қозоғистон тинчликпарварлик, терроризмга қарши кураш, чегаралар хавфсизлиги ва минтақавий хавфсизликка оид ҳамкорликни кенгайтириш устида ишламоқда.

2019 йилда хавфсизлик учун пойдевор

Икки мамлакат 2019 йил давомида учрашувлар ва қўшма машқлар ўтказиш учун замин ҳозирлади.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ержан Ашикбаев ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс икки мамлакат ўртасида мустаҳкамланиб бораётган стратегик шерикликни муҳокама қилиш учун 5 декабрь куни Вашингтонда учрашув ўтказдилар.

Учрашувда АҚШ Давлат департаменти «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операциясини тилга олиб, Қозоғистоннинг терроризмга қарши кураш ва «600 га яқин қозоқ фуқаросини Суриядан ватанига қайтариш ва жамиятга қайта мослаштириш» бўйича ютуқларини олқишлаган.

Октябрь ойида Нур-Султонга қилган ташрифи давомида АҚШ Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш бўйича координатори, элчи Натан А. Сейлс Қозоғистон ҳукуматининг «қайтганларни реабилитация қилиш ва жамиятга мослаш йўлидаги ишларини» ижобий баҳолади.

Июнь ойида Қозоғистонда «Дашт Бургути - 2019» операцияси ўтказилди. Бу кўп миллатли ҳарбий машқларда Буюк Британия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон ва Қўшма Штатлардан келган ҳарбийлар иштирок этишди. «Дашт Бургути» 2003 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500