НУР-СУЛТОН – Қозоғистондаги 3500 дан ортиқ таълим, маданий ва тиббий бинолар эҳтимолий террор хуружларидан зарур даражада ҳимояланмаган, деб хабар беради Vlast.kz чоршанба (11 декабр) куни.
Парламент қуйи палатаси (Мажилис) спикери Нурлан Нигматулин Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) хулосаларини баён қилар экан, шундай баёнот билан чиққан.
Маблағ етишмовчи сабабли хавфсизлик суст даражада қолмоқда, деб айтган Нигматулин Vlast.kz хабарига кўра.
Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида, 1 январдан бошлаб, Қозоғистондаги маҳаллий ҳокимликларга объектларни ҳимоя қилиш учун ажратилган маблағларни бошқа мақсадлар учун йўналтириш тақиқланади, деди бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва молия вазири Алихон Смаилов.
Терроризмга қарши курашга оид миллий қонунга кўра, полиция мамлакатдаги объектларнинг потенциал террор таҳдидларидан қай даражада ҳимояланганини баҳолаш учун уларни ҳар йили камида бир марта текширувдан ўтказади, дея хабар берган эди Карвонсарой.