Карвонсарой
Дипломатия

Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон минтақавий ҳамкорлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказди

Карвонсарой

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 8-бор ўтказилган «Осиё юраги» анжуманида нутқ сўзламоқда, Истанбул, 8 декабр. (Афғонистон президентининг расмий сайти)

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 8-бор ўтказилган «Осиё юраги» анжуманида нутқ сўзламоқда, Истанбул, 8 декабр. (Афғонистон президентининг расмий сайти)

ИСТАНБУЛ – Душанба (9 декабр) куни Ўзбекистон, Афғонистон ва Америка делегацияси «Осиё юраги» Истанбул жараёнининг 8-вазирлар анжумани доирасида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.

«Осиё юраги» Афғонистонга ёрдам бериш бўйича кўп миллатли платформа бўлиб, унга 2011 йилда асос солинган.

Исматулла Эргашев (Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили), Жанубий ва Марказий Осиё бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс ва Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Идрис Замон ўз мамлакатлари делегацияларига раҳбарлик қилдилар.

Мулоқот чоғида Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳажмини кенгайтириш, Афғонистонни тиклаш йўлидаги ҳамкорлик ва минтақавий интеграция жараёнида Афғонистоннинг иштироки каби мавзулар муҳокама этилди.

Делегациялар Ўзбекистон ва Афғонистон алоқаларини мустаҳкамлаш учун мунтазам равишда уч томонлама маслаҳат учрашувларини ўтказиб туришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон узоқ йиллардан бери Афғонистонга ёрдам бериб келмоқда – Афғонистоннинг биринчи халқаро темир йўли қурилиши, Ўзбекистонда афғонистонлик талабаларга таълим бериш ва Ўзбекистондан Афғонистонга электр узатиш линиясининг барпо этилиши шулар жумласидандир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500