Карвонсарой
Иқтисодиёт

Қозоғистондаги меҳнат шароитларининг яхшиланаётгани мигрантларни Россияни тарк этишга ундамоқда

Канат Алтинбаев

Олмаотадаги қурилиш майдони, 11 декабр. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Қозоғистонда мигрантлар учун яратилган меҳнат шароитлари Россиядагидан яхшироқ. (Канат Алтинбаев)

Олмаотадаги қурилиш майдони, 11 декабр. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Қозоғистонда мигрантлар учун яратилган меҳнат шароитлари Россиядагидан яхшироқ. (Канат Алтинбаев)

ОЛМАОТА – Ишлаш учун Қозоғистонга келаётган Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари кўпайиб бормоқда, зеро бу мамлакатда ишга жойлашиш учун имкониятлар кўпроқ бўлиб, ҳукумат минтақанинг мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга ва «биродарлик» муҳити яратишга уринмоқда.

Бу Россиядаги вазият – маошларнинг пасайгани, меҳнат мигрантларининг мунтазам равишда ирқчилик ва ксенофобияга, давлат хизматчилари ва полицияси томонидан эса таъмагирликка дуч келаётгани боғлиқ ҳолатлардан кескин фарқ қилади.

«Фарғона Ньюс» нашрининг 2 декабр кунги хабарига кўра, Қозоғистон мигрантлар учун қоидаларни янада соддалаштирмоқчи. Ташқи ишлар вазирлигининг мулоқот гуруҳи Қозоғистон билан визасиз режимга эга мамлакатлардан келган мигрантларга ишлаш учун рухсат олиш талабини бекор қилиш таклифини билдирган. Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари Қозоғистон билан визасиз режимга эга.

Кичик бизнесга кўмак

Таклиф этилаётган ислоҳот кичик бизнесда иш қидираётган мигрантларга нисбатан қўлланилади.

Суратда: Олмаотадаги қурилиш майдони, 11 декабр. (Канат Алтинбаев)

Суратда: Олмаотадаги қурилиш майдони, 11 декабр. (Канат Алтинбаев)

Бу таклиф бошланғич босқичда бўлиб, унинг тарафдорлари меҳнат мигрантларининг оқимига оид қандай қоидалар рухсат олиш талабининг ўрнини боса олишига аниқлик киритмаганлар.

Олмаотадаги «Халқаро ҳуқуқий ташаббус» (ХҲТ) ҳуқуқбон нодавлат ташкилоти бу ғояни қўллаб-қувватламоқда.

«Ҳозирги вақтда меҳнат мигрантларини рухсат олмасдан фақат уй ишчилари сифатида ёллаш мумкин. Бошқа ҳолларда иш берувчи йиллик ишчилар квотаси доирасида чет эллик ишчиларини ёллаш учун рухсатнома олиши керак», деб ёзади Fergana News ХҲТ вакили Айна Шорманбаевадан иқтибос келтириб.

«Натижада кўпчилик шартномасиз ишлайди, шартнома йўқ экан, ҳеч қандай ҳуқуқлар ҳам бўлмайди», деди у.

Шорманбаеванинг айтишича, жамғарма Қозоғистонда меҳнат мигрантларини иш билан таъминлашни соддалаштиришни тавсия қилган ва Ички ишлар вазирлигининг миграция хизмати қўмитасининг ишонтиришича, «ушбу тавсиялар деярли бажарилган».

«Агар парламент ИИВ таклифларини қабул қилса, мамлакатда кичик бизнес корхоналари Ўзбекистон ёки Тожикистон фуқароларини қонуний равишда ёллаши мумкин», дейди у.

«Бу меҳнат мигрантлари ҳуқуқларининг бузилишига оид ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради, шунингдек бюджетига солиқ тушумини кўпайтиради. Биз парламент аъзоларини бу ўзгартиришларни қўллаб-қувватлашга ва миллионлаб одамларга қонуний ишлаш имкониятини беришга чақирамиз», деди Шорманбаева.

Россия ўрнига Қозоғистон

Қозоғистондаги ўзгаришлар Россиядаги меҳнат миграцияси кўламининг пасайиши билан бир вақтга тўғри келмоқда.

UzAnalytics сайтининг статистик маълумотларига кўра, Россияга ишлаш учун борган ўзбекистонликлар сони 2014 йилдаги 1 миллиондан 2018 йилда 852 мингга тушган.

Шу билан бирга, 2016 йилда 468441 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонга келган, 2018 йилда эса бу рақам 3 миллиондан ошган.

Қозоғистон келган ўзбекистонликларнинг ҳаммаси ҳам иш излаб келмаган бўлса-да, Қозоғистондан Ўзбекистонга юборилган маблағ миқдори 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 28 фоизга ошган.

Қозоғистонда мигрант ишчилар асосан қурилишда, таъмирлаш ишларида, хизматлар, дўконлар ва қишлоқ хўжалигида ишлашади. Кўпчилик норасмий меҳнат қилганлиги сабаб, аниқ рақамлар мавжуд эмас.

Қозоғистонга иш излаб йўл олган Марказий Осиёликлар ичида нафақат ўзбекистонликлардир.

Қирғизистонлик меҳнат мигрантлари ҳам сўнгги йилларда Қозоғистонни танламоқдалар, дейди бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева. Унинг таъкидлашича, Қозоғистонда меҳнат кучига талаб барқарор тарзда ошиб бормоқда.

«Бу талаб, айниқса, давлат томонидан имтиёзли ипотека дастурларининг жорий этилиши билан қайта жонланган қурилиш соҳасига тегишли», деб қўшимча қилди у.

Қозоғистонда «биродар» деб ҳисобланадиган қирғизистонлик меҳнат мигрантлари учун иш шароитлари анча қулайроқ ва нисбатан барқарор иқтисодиёт келажак учун режалар тузишга имкон беради, деди у.

Россияга оид статистик маълумотлар Россияга келаётган ишчи мигрантлар сони камайганини тасдиқлайди.

19 сентябрь куни «Российская газета» (РГ) расмий нашри 2018 йилда Россияга мигрантлар оқими постсовет даврдаги энг паст кўрсаткични қайд этгани ҳақида хабар берган эди. Аммо ўша пайтда меҳнат кучига эҳтиёж юқори бўлган.

«Россия президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академиясининг (РАНХиГС) Ижтимоий таҳлил ва прогнозлаш институти мутахассисларига кўра, 2018 йилда Россияга келганлар сони 2017 йилга нисбатан 4 фоизга камайди, мамлакатни тарк этганлар сони эса 16,9% га ўсди», деб ёзган РГ.

Рўйхатдан ўтган мигрантлар сони учдан бирига, берилган рухсатномалар сони эса деярли икки мартага камайган, деб қўшимча қилган Российская газета 2017 йил кўрсаткичларини 2018 йил рақамлари билан солиштириб.

Коррупция, товламачилик, ксенофобия

Меҳнат мигрантлари кўз ўнгида Россия нуфузининг пасайишига турғунлашган иқтисодиёт, рублнинг қадрсизланиши ва бунинг ортидан маошларнинг пасайгани сабаб бўлмоқда.

Яна бир муҳим сабаб – россияликлар орасида Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан ксенофобик кайфиятнинг мавжудлиги.

Россиядаги мигрантлар нафақат полициядан, балки миграция агентлиги ва ҳаётлари билан боғлиқ барча давлат идоралари томонидан таъмагирликка дуч келмоқдалар.

Самарқандлик 34 яшар Умид Маҳмудов Олмаотага икки йил олдин келган ва бу ерда қурувчи бўлиб ишлайди. У бир йилга яқин Россияда ишлагач, Қозоғистонга келишга қарор қилганини айтади.

«Маҳаллий полиция мени таъқиб қиларди», деди Маҳмудов. «Улар мендан пора олиш учун доим ҳужжатларимни текширар эдилар.»

У Россиядан кўра Қозоғистонда ўзини қулайроқ ҳис қилиши ва бу ерда деярли Москвадагидек пул топишини айтди.

Меҳнат миграцияси коррупциялашган давлат хизматчиларининг бойиши учун кенг йўл очади, деган эди «Миграция XXI аср» нодавлат ташкилоти раҳбари Вячеслав Поставнин сентябрь ойида Deutsche Welle билан суҳбатда.

«Россия ички ишлар вазирлиги тизимида ички хавфсизлик бўйича алоҳида бўлим бор, у Россиянинг меҳнат миграциясига алоқадор идораларидаги коррупция ҳолатларига қарши курашади», деди Поставнин.

Бу идоралардаги коррупция «ҳамон мавжуд ва юқори даражада», деди у. «Жиноий ишларнинг кети узилмайди.»

Россия ҳукумати Ўзбекистонга берган ваъдасида турмаяпти, деб қўшимча қилди Россия Федерацияси миграция хизмати директорининг собиқ ўринбосари.

Кремль Ўзбекистон билан меҳнат мигрантларини қабул қилиш бўйича битим имзолаган бўлса-да, «мигрантлар билан ишлаш механизмини яратиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган», деди Поставнин.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу ерга келинглар, ўзбек ва қирғиз биродарлар, келсангиз қозоқлар хурсанд бўлишади. Биз ака-укалармиз..!

Жавоб бериш

Пул Қозоғистондан оқиб чиқиб кетишда давом этяпти. Нимага қозоғистонликларга пул ишлашга имконият беришмайди? Нимага бизга яхши иш шароитларини яратишмайди? Жин урсин, эски тос эски хаммом.

Жавоб бериш

Мен маошлар ва мигрантлар сони ҳақидаги фикрга қўшила олмайман. Биринчидан, аҳолига яшаш учун шароит қилиб беришингиз керак, ана ундан кейин мигрант ишчилар келиши имкониятларини ўрганиш керак.

Жавоб бериш

Жин ургур Россиянинг яхши таклифлари тугаган, алвидо.

Жавоб бериш

Тўғри.

Жавоб бериш

Қўшиламан. Россияда маошларимиз миқдори камайиб кетди; олдингидек эмас. Кўпроқ ишлашимизни ҳохлашади, аммо пул тўлагилари келмаяпти; одамлар камбағаллашиб кетяпти.

Жавоб бериш

Веб-сайтингизда чоп этилганидан ҳам ахмоқонароқ нарса ўқимаганман!!!! Сотқинлар

Жавоб бериш

Аҳоли жон бошига мигрантлар сони бўйича Қозоғистон МДҲда биринчи ўринда. Иқтисодий инқироз, нацизм, скинхедлар ва ваҳшийликлар сабабли Россия ёмонлашиб боряпти

Жавоб бериш

Улуғворлик даражаси керагидан ортиқ, санкциялар кучаймоқда, лекин Қрим бизники ))

Жавоб бериш