Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистонда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ пулларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича тренинг ўтказилди

Карвонсарой

Беларуслик эксперт машғулот иштирокчилари гуруҳини мувофиқлаштириш бўйича ўз тавсияларини бермоқда, Олмаота, 10 декабр. (ЕХҲТ)

Беларуслик эксперт машғулот иштирокчилари гуруҳини мувофиқлаштириш бўйича ўз тавсияларини бермоқда, Олмаота, 10 декабр. (ЕХҲТ)

ОЛМАОТА – 13 декабрь куни Олмаотада гиёҳванд моддалар савдосидан олинган пулларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича бир ҳафталик машғулотлар якунланди, деб хабар берди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ўз баёнотида.

Симуляция машқлари Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланмасига қарши кураш бўйича минтақавий ахборот-мувофиқлаштириш марказида (CARICC) ўтказилди.

Иштирокчилар орасида жанубий вилоятлардан келган 20 га яқин ички ишлар, прокуратура ва Қозоғистон молиявий мониторинг қўмитаси ходимлари, шунингдек хусусий сектор вакиллари бор эди.

Реал вақт режимида ўтказилган жонли симуляция машқлари гиёҳванд моддалар савдосидан олинган пулларни легаллаштиришга оид ишларни тергов қиладиган ва жиноий жавобгарликка тортадиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари учун мўлжалланган.

Жамбил вилоятидаги «Кўкнори» операцияси чоғида гиёҳванд моддалар излаётган исковуч итлар. 2017 йил 15 июнь. (Жамбил вилоят полицияси)

Жамбил вилоятидаги «Кўкнори» операцияси чоғида гиёҳванд моддалар излаётган исковуч итлар. 2017 йил 15 июнь. (Жамбил вилоят полицияси)

Иштирокчилар онлайн-воситалари ноқонуний фаолиятни яширишда қўлланиши мумкин бўлган хусусий сектор субъектлари билан ҳамкорликнинг ўзига хосликлари билан ҳам танишдилар.

Террорчилар ва уларнинг ҳамтовоқлари мунтазам равишда гиёҳванд моддалар савдоси ва пул ювиш амалиётларидан фойдаланиши ҳеч кимга сир эмас.

Иштирокчилар наркобизнес билан шуғулланувчи трансмиллий гуруҳ аъзолари ролини ижро этган профессионал актёрлар иштирокидаги видеолавҳани таҳлил қилдилар.

Халқаро даражадаги мураббийлар

Иштирокчиларнинг ўқув машқлари давомидаги иши машғулотни ишлаб чиқишда қатнашган Беларусь ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бюроси мутахассислари томонидан баҳоланди.

ЕХҲТ тадбири АҚШнинг Нур-Султондаги элчихонаси, Бош прокуратура ҳузуридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва CARICC билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тренинг ЕХҲТнинг «самарали бошқарувни қўллаб-қувватлаш, пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш, шунингдек, онлайн воситалардан фойдаланган ҳолда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва савдосига қарши курашиш» бўйича бир неча йилга мўлжалланган чоралари доирасида ўтказилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500