Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Қозоғистонда одам савдоси муаммосига бағишланган ЕХҲТ семинар-тренинги ўтказилди

Карвонсарой

Фоҳишалар ролини ижро этаётган актрисалар, Оқмола вилоятининг Коши қишлоғида ЕХҲТ томонидан ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича семинар-тренинг, 2018 йил 27 сентябрь. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва таҳлилчиларга кўра, одамфурушлар маҳбусларни калтаклаб, уларни гиёҳванд моддаларга ўргатадилар. (Айдар Ашимов)

Фоҳишалар ролини ижро этаётган актрисалар, Оқмола вилоятининг Коши қишлоғида ЕХҲТ томонидан ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича семинар-тренинг, 2018 йил 27 сентябрь. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва таҳлилчиларга кўра, одамфурушлар маҳбусларни калтаклаб, уларни гиёҳванд моддаларга ўргатадилар. (Айдар Ашимов)

ОЛМАОТА – Қозоғистон расмийлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кўмагида ўтказилган одам савдосига қарши кураш бўйича икки кунлик семинарда иштирок этдилар, деб хабар берди ЕХҲТ сешанба (17 декабр) кунги баёнотида.

«Ислом давлати» (ИД) каби террорчилик ташкилоти одам савдосидан ўз манфаатларини молиялаштириш ва ёллаш қуроли сифатида фойдаланган. Масалан, янги жангариларни жалб этиш учун ИД Ироқда язидий хотин-қизларни ўғирлаб, улардан жангари гуруҳга қўшилган эркаклар учун жинсий қуллар сифатида фойдаланган.

13 декабр куни Олмаотада якунланган ЕХҲТ семинари Нур-Султондаги АҚШ элчихонаси ва Қозоғистон ички ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

Семинарда одам савдосига қарши кураш бўйича маҳаллий комиссиялар фаолияти учун масъул бўлган меҳнат муҳофазаси нозирлари ва ҳокимликлар котибларидан иборат 28 киши, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тренинг одам савдосига қарши курашда меҳнат муҳофазаси нозирларининг роли, шунингдек, Қозоғистоннинг одам савдосига қарши кураш бўйича идоралараро комиссиясининг фаолият механизмларига бағишланди.

Тадбирда ҳукумат идоралари ва халқаро нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик, кузатув ва маълумот алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

Семинар ЕХҲТ томонидан Қозоғистон ҳукуматининг одам савдосига қарши курашига кўмаклашиш чоралари ва ЕХҲТнинг одам савдосига қарши кураш бўйича ҳаракатлар режаси доирасида бўлиб ўтди, дейилади хабарда.

2018 йил сентябрь ойида ЕХҲТ Қозоғистонда одам савдосига қарши жонли машғулотлар ўтказилганбўлиб, ушбу симуляция машқларига актёрлар ҳам жалб этилган эди.

2018 йили Оқмола вилоятининг Коши қишлоғида бир ҳафта давомида ўтказилган семинарда ЕХҲТга ҳамкор ва аъзо 14 мамлакатдан келган «ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, меҳнат муҳофазаси инспекцияси, молиявий тергов бўлинмалари, прокуратура бошқармалари, нодавлат ташкилотлар ва ижтимоий хизматларнинг 50 дан ортиқ мутахассиси» иштирок этган.

Лойиҳа ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, жонли тренинг давомида одам савдосидан жабрланганларини аниқлаш ва қутқариш усулларини ўрганилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500