Карвонсарой
Терроризм

Тожикистонлик ИД аъзоси 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Карвонсарой

Суриядаги тожик жангарилари, 2016 йил 13 июнь куни «Одноклассники» ижтимоий тармоғига жойланган фотосурат. (Файл)

Суриядаги тожик жангарилари, 2016 йил 13 июнь куни «Одноклассники» ижтимоий тармоғига жойланган фотосурат. (Файл)

СУҒД ВИЛОЯТИ, Тожикистон – Суғд вилоятининг Спитамен туманидан бўлган эркак Сурия ва Ироқдаги «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилгани учун 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда чоршанба (18 декабрь) куни Тожикистон бош прокуратурасига таяниб, ASIA-Plus нашри хабар берди.

Спитамен туман суди 31 яшар Шуҳратжон Сатимовга нисбатан ўз ҳукмини эълон қилди.

ИД уни 2013 йилда Россияда муҳожирликда ишлаб юрган пайтлари ёллаган. Хабарларга кўра, у 2015 йилда ИД сафига қўшилиб, Ироқ ва Сурия ҳукумат кучларига қарши жанг қилган.

Тожикистон ҳукумати уни халқаро қидирувга берган ва унга қарши сиртдан жиноий иш қўзғатилган. Сатимов ИДнинг Сурия ва Ироқдаги мағлубияти ортидан уйига қайтганида ҳибсга олинди.

Бу орада Қирғизистон расмийларидан бири Яқин Шарқдаги жангарилар сафига қўшилган қирғиз фуқароларининг сонига оид айрим статистик маълумотларни ошкор қилган.

Охирги 9 йил ичида 800 дан ортиқ қирғиз фуқароси Сурияда жанг қилган, деб хабар берган 24.kg нашри Қирғизистон ИИВ мутасаддиларидан бири Асилбек Мамбетовга таяниб.

У ерда жанг қилган етмиш икки қирғизистонлик ватанига қайтган, улардан 44 нафари ҳозир қамоқда, деди у.

«(72 кишидан) йигирма олтитаси озод қилинди», деди Мамбетов. «Уларнинг барчаси ИИВ рўйхатига олинган ва кузатув остида.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500