Карвонсарой
Терроризм

2017 йилги Стокҳолм ҳужумида гумонланган икки тожик Сурияда ҳибсда сақланмоқда

Карвонсарой

Вақтинчалик ёдгорлик олдида тўпланганлар Стокҳолмдаги ҳужум қурбонларини хотирламоқда, 2017 йил, 14 апрель. 7 апрель куни юк машинаси одамлар билан гавжум пиёдалар йўлакчаси бўйлаб юриб бориши натижасида 5 киши ҳалок бўлган эди. (Жонатан Некстренд/AFP)

Вақтинчалик ёдгорлик олдида тўпланганлар Стокҳолмдаги ҳужум қурбонларини хотирламоқда, 2017 йил, 14 апрель. 7 апрель куни юк машинаси одамлар билан гавжум пиёдалар йўлакчаси бўйлаб юриб бориши натижасида 5 киши ҳалок бўлган эди. (Жонатан Некстренд/AFP)

ДАМАШҚ – Сурия ҳукумати 2017 йилда Стокҳолмда юз берган ҳалокатли ҳужумни содир этишда айбланган икки тожикистонликни ҳибсга олди. Бу ҳақда Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси чоршанба (18 декабрь) куни хабар берган.

Ноябрь ойида Туркия телеканалида тарқатилган хабарларга қадар улардан бири ўлган деб гумон қилинган эди.

Абу Довуд номи билан танилган Парвиз Саидраҳмонов ва Абу Усома Нуракий тахаллусини олган Тожиддин Назаров Россия ва Тожикистонда қидирувда бўлишган. Уларнинг иккови ҳам 32 ёшда.

Улар 2018 йил апрель ойида Швецияда умрбод қамоққа ҳукм қилинган Раҳмат Оқиловнинг шериклари бўлишган, деб хабар берган Швеция ҳукумати. Оқилов асли ўзбекистонлик этник тожик ҳисобланади.

Оқилов 2017 йил 7 апрель куни Стокҳолмда ўғирланган юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаганини тан олган. Ҳужум натижасида учта швециялик, битта инглиз эркак ва белгиялик аёл ҳалок бўлган. Швециялик қурбонлар орасида 11 яшар қизча ҳам бор эди.

Сурия ҳукумати томонидан қўлга олинган «Ислом давлати» (ИД) жангарилари ҳақида 23 ноябрь куни Туркия телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда Саидраҳмоновга ўхшаш эркак ҳам бўлган. У 2017 йилда ўлган деб эълон қилинган эди.

У Афринда қамоқҳонага жойлаштирилган. Шахси ошкор қилинмаслигини сўраган тожикистонлик расмийнинг RFE/RL радиосига маълум қилишича, уни синглиси видеолавҳа орқали таниб қолган.

Расмийнинг айтишича, Тожикистон уни экстрадиция қилишни режалаштирмоқда.

Назаров эса айни дамда Дайр Аз-Зордаги қамоқхонада сақланмоқда, деди 18 декабрь куни RFE/RL радиосига Туркиядаги манба телефон орқали суҳбатда.

Тожикистон ҳукуматига кўра, Назаров ИДнинг Тожикистондаги энг хавфли ёлловчисидир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Демак, у тожик. Ўзбекистонда яшаётганларнинг 60 фоизи тожик

Жавоб бериш