Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистон армия ва чегара қўшинларини кучайтириш орқали ўз сарҳадларини мустаҳкамламоқда

Айдар Ашимов

Шартли душманнинг ҳарбий самолётини қўлга олган қозоғистонлик учувчилар ерга қўнмоқда, Шарқий Қозоғистон вилояти, 20 сентябр. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Шартли душманнинг ҳарбий самолётини қўлга олган қозоғистонлик учувчилар ерга қўнмоқда, Шарқий Қозоғистон вилояти, 20 сентябр. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ва армияси чегарани террорчилардан ҳимоялаш ва мамлакат суверенитетига таҳдидларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.

Декабр ойида МХҚнинг YouTube каналида чегара хизмати раҳбари, генерал-майор Дархон Дилманов билан интервью чоп этилди.

Дилманов Афғонистондаги экстремистик ва террорчи ташкилотлар, Қозоғистоннинг турли вазиятларга тайёр туриши ва чегара хавфсизлигини қатъий таъминланиши зарурлиги ҳақида сўзлаган.

«Хавфсизликни мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда – жойларга қўшимча кучлар юборилган, чегара пунктларида қурол-аслаҳалар хавфсизлиги мониторинги кучайтирилган. Биз ҳужумнинг жавобсиз қолиши ёки чегара бузилишига йўл қўймаймиз», деди Дилманов.

Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев (ўнгда) 7 сентябр куни Ақтўбедаги гарнизонга ташриф буюрди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев (ўнгда) 7 сентябр куни Ақтўбедаги гарнизонга ташриф буюрди. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

13 декабрь куни хизмат вақтида ҳалок бўлган чегарачиларга бағишланган «Ўлмас хотира» ёдгорлик мажмуаси очилди, Нур-Султон, 13 декабр. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

13 декабрь куни хизмат вақтида ҳалок бўлган чегарачиларга бағишланган «Ўлмас хотира» ёдгорлик мажмуаси очилди, Нур-Султон, 13 декабр. (Қозоғистон мудофаа вазирлиги)

Террорчи гуруҳлар ёки бошқа ташқи тажовуз ҳолатларида заҳира кучлари бўлиб хизмат қилувчи ҳаво десантчилар бўлинмаси кучайтирилди, деб қўшимча қилди у.

«Ҳукумат катта миқдорда молиявий ёрдам ажратган бўлиб, у бизга чегара бузилишларининг олдини олишга ёрдам берадиган самарали ва юқори технологик тизим яратиш имконини берди», деди Дилманов.

Унинг таъкидлашича, МХҚ Милий гвардия ва Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда чегаралар хавфсизлигини таъминлайди.

Тайёргарлик авжида

Ҳарбий ўқув машғулотлари ва инспекциялар ҳам Қозоғистоннинг салоҳиятини кучайтирмоқда.

20 сентябр куни Қозоғистонда чегарани бузиб ўтган шартли душман самолётини қўлга олиш машқлари ўтказилди.

Сценарий бўйича Қозоғистон ҳаво кучларининг 30 та жанговар самолёти ҳаво кенгликлари хавфсизлигини таъминлаган ва душман самолётини аниқлаган. Қозоғистонлик учувчилар самолётни қўлга олиб, уни мажбуран қўндирганлар.

Учувчилар бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ракета ва бомбалар ёрдамида қуруқликдаги нишонларни йўқ қилиш бўйича жанговар машғулотлар ўтказди.

Бу орада 7 сентябрь куни Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегарани қўриқловчи Ақтўбе гарнизонига ташриф буюрди. У бошқарма, омборхона, аскарлар казармалари, ҳарбий машиналар паркини кўздан кечириб, гарнизонни янада мустаҳкамлаш буйича кўрсатмалар берди.

«Ақтўбе гарнизонида мото-ўқчи, артиллерия, танк ва разведка-ҳужум бўлинмалари мавжуд бўлиб, уларнинг асосий вазифаси ташқи таҳдид вазиятида чегарани кучайтириш, ноқонуний ҳарбий бўлинмаларни йўқ қилишга кўмаклашиш, махсус операциялар олиб бориш ва мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишдир», дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.

«Қозоғистон эҳтимолий хавфларни ҳолис баҳоламоқда. Улар тўғри баҳоланмаяпти, дейиш хато бўлади», деди чимкентлик сиёсатшунос Рауан Дауталиев.

«Афғонистонга қўшни бўлганимиз туфайли хавф асосан мамлакатнинг жанубий қисмида, аммо чегаранинг бошқа ҳудудларида ҳам ташқи таҳдидлар эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди», деди у.

2018 йилдан бери «чегарачилар контингентини ошириш, уларни тайёрлаш ва техник воситаларни такомиллаштириш» орқали чегара қўшинларининг жанговар қобилияти мунтазам кучайтириб борилмоқда, деди Дауталиев.

«Мигрантлар оқимига ҳам алоҳида эътибор қаратилган, чунки улар орасида ўзини мигрант қилиб кўрсатувчи жангарилар ва ташвиқотчилар бўлиши мумкин. Шу билан бирга, қозоғистонликларнинг тақиқланган «Ислом давлати»га (ИД) қўшилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда, деб қўшимча қилди Дауталиев.

ЕХҲТ кўмаги

Қозоғистон олиб бораётган чора-тадбирлар бир вақтда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) МХҚ чегара қўшинларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам давом этмоқда.

26-28 ноябрь кунлари Оқтовда трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш ва хорижлик террорчиларни аниқлаш бўйича Қозоғистон чегарачилари учун мўлжалланган ЕХҲТ тренинги ўтказилди, деб хабар беради ЕХҲТ.

Машғулотлар Грузия, Интерпол ва ЕХҲТнинг трансмиллий таҳдидлар бўлими халқаро мутахассислари томонидан олиб борилди.

4-8 ноябрь кунлари ЕХҲТ ва Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси томонидан сохта ҳужжатларни аниқлаш ва уларни идентификация қилувчи техника бўйича йўриқчилар учун тренинг ташкил этилди. Унда Қозоғистон чегара хизматининг йигирма нафар ходими иштирок этган.

Тренинг Австрия ички ишлар вазирлиги мутахассисларининг тақдимотини ҳам ўз ичига олди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ўзимизни кимдан ҳимоя қилаётганимизни тушуна олмаяпман

Жавоб бериш

Қозоқлар мард ва тадбиркор халқ. Улар янги ишларни тез ўрганишади, бошқа одамларни қандай бошқариш кўникмаларини ҳам тез ўрганиб олишди. Улар минтақа етакчилари ва унинг келажакдаги супер ҳукуматидир.

Жавоб бериш