https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/12/26/feature-01
| Жамият

Бишкекда «Аксилкоррупция кафеси» ишга тушди

AFP

image

«Коммуна» деб номланган аксилкоррупция кафеси мижозлари божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов сурати туширилган картон ниқоб олдида суҳбатлашмоқда, Бишкек, 5 декабрь. (Вячаслав Оселедко/AFP)

БИШКЕК – Эгалари «аксилкоррупция кафеси» деб номлаган Бишкекдаги кафеда бариста кофе устига долчин билан таниш суратни туширмоқда.

«Коммуна» кафеси божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг суратига тўлган – у финжонлар, девордаги постерлар, ҳатто ҳожатхонага ҳам илиб қўйилган.

Ҳозирда Матраимовга қарши порахўрлик ва контрабанда айбловлари илгари сурилмоқда, ундан норози бўлган юзлаб одамлар намойишга чиққан, норозиларнинг аксарияти Истанбулда ишга алоқадор информаторнинг ўлдирилганидан ғазабга тушган.

Айримлар «Коммуна» кафесида жойлашган «УМУТ-2020» ҳаракатини мухолифат бошқарувидаги фаол намойишлар тарихига эга, аммо фуқаровий фаоллиги паст бўлган умидли ўзгариш ўлароқ олқишламоқда.

image

Бишкекдаги «Коммуна» кафеси мижозлари, 5 декабрь. «Аксилкоррупция кафесида» ҳукуматни коррупцияга қарши чора кўришига ундовчи сиёсий шеърхонлик кечалари ва бошқа тадбирлар ўтказилади. (Вячаслав Оселедко/AFP)

Бу «сиёсий маданиятимиздаги янги йўналиш», дейди иқтисодий таҳлилчи ва фаол Twitter фойдаланувчиси Азамат Акенеев шу ой бошида «Коммуна» кафесида бўлиб ўтган сиёсий шеърхонлик кечасида AFP нашрига.

«Коррупцияга қарши ҳақиқий чоралар кўриши учун ҳукуматга босим ўтказмоқчимиз», деди у. Бу нуқтаи назарни Матраимовнинг сурати диққат марказида бўлган 25 ноябрь кунги норозиликлар ҳам тасдиқлаган, шу куни кўчага чиққанлар худди футбол ўйинидаги каби сариқ карточкаларни кўтариб олишган.

Коррупция Қирғизистонда кўпчилик учун оддий ҳолга айланиб қолган. 2005 ва 2010 йилларда таниш-билишчилик ва порахўрликка қарши норозиликлардан кейин икки президент лавозимидан олиб ташланган эди.

Учта оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган журналистик текширув натижасида денгизга чиқиш йўли бўлмаган бу давлатда аниқланган контрабанда, пул ювиш ва божхонадаги коррупция туфайли кўпчилик норозиликка сабаб бўлган бу тизимда ҳеч қандай ўзгариш юз бермаганига амин бўлди.

Информатор ўлими

Танқидчилари томонидан «Раим миллион» деб аталган Матраимов божхона идорасида кенг кўламли порахўрлик ва контрабанда билан шуғуллангани, мамлакатдан миллионлаб АҚШ долларининг чиқиб кетишига сабаб бўлган схемаларда иштирок этган.

У қонунни бузганини рад этмоқда, унга қарши ҳеч қандай айбловлар қўйилмаган.

Божхона хизмати тизимда контрабанда мавжудлигини рад этар экан, Матраимовнинг лавозимидан озод қилинганини таъкидлаган.

Матраимов Озод Европа/Озодлик радиосининг қирғиз хизмати, маҳаллий Kloop.kg нашри ва да жойлашган уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритувчи АҚШ лойиҳаси олиб борган текширувлар юзасидан сўроқ учун Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитасига икки марта чақиртирилган.

У оила аъзоларини тергов қилган қирғиз журналистлардан бирини, шунингдек, «УМУТ-2020» ҳаракати ва «Коммуна» кафеси асосчиси, собиқ депутат Ширин Айтматовани судга беришини айтган.

10 ноябрь куни Истанбулда асосий информатор ўлдирилмаганида журналистик текширув бу қадар норозиликка сабаб бўлмас эди.

Асли уйғур бўлган Хитой фуқароси Айеркен Саймаити контрабанда билан шуғулланувчи уйғур бизнес клани фойдасига мамлакатдан минглаб АҚШ доллари олиб чиққани ҳақида ҳужжатларни журналистларга тақдим этган.

У Матраимов ва бошқа мансабдорларга пора берганини ҳам иддао қилган.

2017 йилда Қирғизистондан қочиб кетган Саймаити журналистларга ўз ҳаёти учун хавфда эканини айтган. Бунгача ҳам Марказий Осиё мамлакатларининг бирида унинг ҳаётига таҳдид қилишган эди.

У текширув чоп этилишидан икки ҳафта олдин Истанбул марказида отиб кетилган. Туркия полицияси отишмага алоқадор тўрт кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берган.

Сиёсий ришталар

Фаоллар Матраимовнинг сўроқ қилинганини олқишлаган бўлса-да, кўпчилик ушбу нуфузли шахснинг ҳибсга олиниши ёки реал ислоҳотлар бошланишига ишонмаяпти.

25 ноябр кунги митингдан бир кун олдин коммунада ўтказилган шеърият кечасида иштирок этганларнинг аксари таниқли блогернинг финта қўзғашда айбланиб ҳибсга олингани юзасидан хавотир билдирган.

«Ҳукумат арбоблари ҳақидаги мунозарали постлари учун» блогер Афтандил Жоробековга қарши айбловлар илгари сурилган, деб хабар беради Human Rights Watch.

Ўшандан бери у озод қилинган бўлса-да, аммо уй қамоғида.

Давлат телевидениеси намойишларни юзаки ёритган ва терговни шубҳа остига олган, депутатлар эса парламентда Матраимовни ҳимоя қилганлар.

Айрим ҳукумат мансабдорлари мамлакат сиёсий сиёсий элитаси аъзолари билан алоқалари бўлган Матраимовнинг имижини «оқлашга» уринмоқдалар, дейди «УМУТ 2020» ва «Коммуна» қаҳвахонаси асосчиси Айтматова.

Бироқ у Матраимовнинг узоқ йиллардан бери уюшган жиноятчилик ва бошқа ғаразли манфаатлар билан қирғиз ҳукуматидаги ортига яшириниб келган қудратли «рекетчи» эканлигига шубҳа қилмаяпти.

Бу манфаатлар йўқ қилинмас экан, «Қирғизистоннинг келажаги йўқ», деди у Франс-Пресс агентлигига.

Сизга мақола ёқдими?
5
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Баракалла

Жавоб бериш