Карвонсарой
Жамият

Қозоғистонликлар тарихий 2019 йил билан хайрлашмоқдалар

Айдар Ашимов

Қарийб 2000 йиллик қадимий Тараз шаҳридаги қазиш майдончасида барпо этилаётган соатли миноранинг қурилиши Янги йил байрами арафасида тугалланиши кутилмоқда, 19 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Қарийб 2000 йиллик қадимий Тараз шаҳридаги қазиш майдончасида барпо этилаётган соатли миноранинг қурилиши Янги йил байрами арафасида тугалланиши кутилмоқда, 19 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Супермаркетдаги арча олдида суратга тушаётган ёшлар, 19 декабрь, Чимкент. (Айдар Ашимов)

Супермаркетдаги арча олдида суратга тушаётган ёшлар, 19 декабрь, Чимкент. (Айдар Ашимов)

Янги йил байрами яқинлашиши билан дўконлар ва давлат ташкилоти бинолари байрамона безатилган, 18 декабрь, Чимкент. (Айдар Ашимов)

Янги йил байрами яқинлашиши билан дўконлар ва давлат ташкилоти бинолари байрамона безатилган, 18 декабрь, Чимкент. (Айдар Ашимов)

Қозоғистонликлар совғаларни олдиндан сотиб олишади, 18 декабрь, Чимкент. (Айдар Ашимов)

Қозоғистонликлар совғаларни олдиндан сотиб олишади, 18 декабрь, Чимкент. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон пойтахти байрамга тайёрланмоқда. Бу йил Нур-Султонда об-ҳаво одатдагидан анча илиқроқ – Цельсий бўйича 10°-15° даража cовуқ бўлди. 19 декабрь, Нур-Султон. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон пойтахти байрамга тайёрланмоқда. Бу йил Нур-Султонда об-ҳаво одатдагидан анча илиқроқ – Цельсий бўйича 10°-15° даража cовуқ бўлди. 19 декабрь, Нур-Султон. (Айдар Ашимов)

Қорбобо ва Қорқиз. 22 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Қорбобо ва Қорқиз. 22 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Таразликлар байрам кийиклари ва Санта-Клаус чанғиси олдида суратга тушмоқдалар. 22 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Таразликлар байрам кийиклари ва Санта-Клаус чанғиси олдида суратга тушмоқдалар. 22 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Пойтахтдаги Янги йил арчаси. 19 декабрь, Нур-Султон. (Айдар Ашимов)

Пойтахтдаги Янги йил арчаси. 19 декабрь, Нур-Султон. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон шаҳарлари байрам чироқлари билан безатилган. 22 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Қозоғистон шаҳарлари байрам чироқлари билан безатилган. 22 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

НУР-СУЛТОН – Мустақил Қозоғистон тарихида 2019 йил Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг март ойида ўз лавозимидан кетиши билан эсда қолди. У 1990 йилдан бери мамлакатни бошқариб келган.

Собиқ президент бир нечта лавозимни, жумладан Миллат етакчиси ва давлат хавфсизлик кенгашининг умрбод раҳбарлигини сақлаб қолди.

Сенат раиси Қосим-Жўмарт Тўқаев президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унинг биринчи қилган иши 23 март куни мамлакат пойтахти Остонани Назарбоев шарафига Нур-Султон деб номлаш ҳақидаги қарорни имзолаш бўлди.

9 июнь куни Қозоғистонда президент сайлови бўлиб ўтди, унда Тўқаев 71 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Тўқаев Назарбоевнинг сиёсатини давом эттирди, аммо билбордлар ва ташкилотлар идораларида ўз суратини илишни тақиқлади.

16 декабрь куни Қозоғистон Мустақиллик кунини нишонлади. Совет тузумига қарши кураш тимсоли бўлган Қайрат Рисқулбеков ҳайкали. Рисқулбеков 1986 йил декабрь ойида Олмаотада бўлиб ўтган норозилик намойишидан бир неча ҳафта ўтиб ҳибсга олинган ва 1988 йил май ойида сирли равишда вафот этган. 16 декабрь, Тараз. (Айдар Ашимов)

Халқаро майдонда Қозоғистон томонидан ўтказилган муҳим тадбир Жусан (Аччиқ шувоқ) операцияси бўлди, унда «Ислом давлати» (ИД) жангарилари ва уларнинг қарамоғидагилар – жами 600 дан ортиқ қозоғистонлик Суриядан ватанига қайтарилди.

Шунингдек, террорчи ташкилотларга аъзоликда айбланиб, Ироқда умрбод қамоққа ҳукм қилинган қозоқ аёлларнинг фарзандлари ҳам ватанига қайтарилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун террорчиликка қарши кураш устувор вазифа бўлди. 2019 йилда Қозоғистон ҳукумати учта террорчилик ҳужумнинг олдини олди ва еттита экстремист гуруҳни йўқ қилди .

Ҳукумат хабарига кўра, 2019 йил бошида Қозоғистон аҳолиси 18 396 000 кишини ташкил этган. 2020 йилда аҳолини рўйхатга олиш режалаштирилган. Сўнгги марта аҳоли 2009 йилда рўйхатдан ўтказилган.

Янги йил арафасида ҳар бир шаҳарда маҳаллий ҳокимият болалар учун байрам ўтказишни ташкиллаштирган. 1-4 январь куни Қозоғистонда байрам кунлари этиб белгиланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500