Карвонсарой
Хавфсизлик

2019 йил якунлари: Россия Марказий Осиё учун жозибадорлигини йўқотиб бормоқда

Канат Алтинбаев

14 ноябр куни минтақада бўлган Россия президенти Владимир Путин 2019 йилда Марказий Осиёда Москвага нисбатан кучайиб бораётган ҳафсаласизлик аломатларига гувоҳ бўлди. [Павел Головкин/Pool/AFP]

14 ноябр куни минтақада бўлган Россия президенти Владимир Путин 2019 йилда Марказий Осиёда Москвага нисбатан кучайиб бораётган ҳафсаласизлик аломатларига гувоҳ бўлди. [Павел Головкин/Pool/AFP]

ОЛМАОТА – Россия расмийлари кўпинча «томорқа» деб атайдиган Марказий Осиёда давлатлари режим сиёсатидан ҳафсаласи пир бўлиб бормоқда ва Москвадан тобора узоқлашаётгани, унинг маҳаллий жамиятларга таъсири эса камайиб бормоқда.

Минтақада Россиядан узоқлашиш белгилари бир мунча вақт олдин кузатилган бўлса-да, у зоҳиран ҳар доим ҳам сезиларли бўлмаган.

Эндиликда бу юзаки сокинлик ўзгара бошлаган. Россия сиёсати режим қўшнилари тарафидан тобора кўпроқ танқид қилинаётган етмаганидек, Совет Иттифоқининг вориси билан маданий алоқаларни узишга уринишлар ҳам кўзга ташланмоқда.

«Карвонсарой» нашри ўтган йили юз берган ҳодисаларни сарҳисоб қилди – бу воқеалар Россиянинг хатти-ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлаётган Марказий Осиё давлатларини миллий ўзликни англаш, Россияга муқобил иқтисодиётларни излаш ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни кучайтиришга ундамоқда.

Сирпанчиқ йўлкага туз сепаётган ўзбекистонлик меҳнат мигранти, 26 декабр, Олмаота. Россиядаги ноқулай шарт-шароитлар ва ксенофобиядан чарчаган меҳнат мигрантлари энди ўз минтақаларида иш топмоқдалар. [Канат Олтинбоев]

Сирпанчиқ йўлкага туз сепаётган ўзбекистонлик меҳнат мигранти, 26 декабр, Олмаота. Россиядаги ноқулай шарт-шароитлар ва ксенофобиядан чарчаган меҳнат мигрантлари энди ўз минтақаларида иш топмоқдалар. [Канат Олтинбоев]

18 август куни Қозоғистон миллий телеканалларининг бирида кечки сериални томоша қилаётган олмаоталик. Кўплаб Марказий осиёликлар Россия янгиликлар каналларидан воз кечмоқда. [Файл]

18 август куни Қозоғистон миллий телеканалларининг бирида кечки сериални томоша қилаётган олмаоталик. Кўплаб Марказий осиёликлар Россия янгиликлар каналларидан воз кечмоқда. [Файл]

Қозоғистон банкноталари, 1 март куни олинган сурат. Янги тенгедаги ёзувлар суратда кўрсатилган икки тилли банкноталардан фарқли ўлароқ, фақат қозоқ тилида бўлади.

Қозоғистон банкноталари, 1 март куни олинган сурат. Янги тенгедаги ёзувлар суратда кўрсатилган икки тилли банкноталардан фарқли ўлароқ, фақат қозоқ тилида бўлади.

Россияда авж олаётган ксенофобия

2019 йилда юз берган қатор воқеалар Россия жамиятида Марказиё осиёлик меҳнат мигрантларига нисбатан тоқатсизлик кучайиб бораётганини кўрсатган.

Дипломатик можарога келтириб чиқарган сўнгги воқеалардан бири 12 декабр куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида рўй берган.

Маҳаллий ОМОН бўлинмаси ҳеч қандай асоссиз автобус ҳайдовчилари бўлиб ишлаётган 70 дан ортиқ Қирғизистон фуқароларини калтаклаган. Жабрланганлардан айримлари оғир аҳволда тушган.

Сентябрь ойида Россиянинг «Россия-1» давлат телеканалидаги «Жонли эфир» кўрсатуви бошловчиси Андрей Малахов ҳеч қандай далилларсиз қирғизистонлик таксичини ёлланма қотил сифатида россиялик миллиардернинг ўғлини ўлдирганликда айблаган. Мотоцикл минган йигит қирғизистонликнинг автомобилига урилиб ҳалок бўлган эди.

Орадан бир ой ўтиб, октябр ойида Москвадаги Жуковский аэропортида ҳақоратомуз ҳодиса юз берди – божхоначилар ва авиакомпания ходимлари тожикистонлик йўловчиларига бақириб, уларни таҳқирловчи ҳолатлардан ўтишга мажбурлаганлар.

Душанбелик журналист Анора Саркорова ўзининг Facebook саҳифасида қандай қилиб аэропортда сабабсиз ҳибсга олингани ва 40 дақиқа давомида нохолис сўроқ қилингани ҳақида ёзган. У қолдирган хабар бутун минтақадаги Facebook фойдаланувчилари орасида жиддий резонанс келтириб чиқарди, улар Россияда нославян кўринишдагиларга нисбатан нохолис муносабат масаласини кўтариб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашганлар.

Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, бу ҳолат руслар орасида ксенофобиянинг кучайгани билан изоҳланмоқда.

Москвадаги мустақил «Левада» маркази ўтказган сўровга кўра, 2019 йилда Россия аҳолиси орасида ксенофобик кайфият кескин кучайган. Россияликларнинг 72 фоизи (2017 йилда 58 фоиз) ҳукумат меҳнат мигрантлари оқимини чеклаши керак, деб ҳисоблайди.

Мигрантлар оқими ўзгармоқда

Россияда Марказий осиёлик меҳнат мигрантларининг яшаш шароитлари ёмонлашаётган бир пайтда, Қозоғистон мигрантлар учун қоидаларни янада соддалаштирмоқчи, деб хабар беради «Фарғона Ньюс».

Ташқи ишлар вазирлигининг мулоқот гуруҳи Қозоғистон билан визасиз режимга эга мамлакатлардан келган мигрантларга ишлаш учун рухсат олиш талабини бекор қилиш таклифини билдирган. Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари Қозоғистон билан визасиз режимга эга.

Олмаотадаги «Халқаро ҳуқуқий ташаббус» (ХҲТ) нодавлат ташкилоти меҳнат мигрантларининг ишга ёлланиш тартибини соддалаштиришни тавсия қилган. Қозоғистон ИИВ Миграция хизмати вакилининг ишонтиришича, «ушбу тавсиялар деярли бажарилган».

Сўнгги йилларда Қозоғистон аввал Россияда ишлаган кўплаб Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари учун жозибадор мамлакатга айланди, деган эди бишкеклик иқтисодчи Элмира Суранчиева октябр ойида.

Бошқа давлатларнинг меҳнат мигрантларини қабул қилиш йўлидаги чоралари, русларнинг ксенофобик муносабати ва мамлакатдаги иқтисодий пасайиш Россиядан ишчи кучининг сезиларли даражада чиқиб кетишига ва натижада жиддий демографик муаммоларга сабаб бўлган.

Қозоғистонда «биродар» деб ҳисобланадиган қирғизистонлик меҳнат мигрантлари учун иш шароитлари анча қулайроқ ва нисбатан барқарор иқтисодиёт келажак учун режалар тузишга имкон беради, деб қўшимча қилган Суранчиева.

Қўш иқтисодий стандартлар

Россия режими ўз бозорига қозоғистонлик тадбиркорларнинг киришига йўл қўймаслик учун барча маъмурий воситаларни ишга солмоқда, деб хабар берган ноябр ойида «Атамекен» Қозоғистон миллий тадбиркорлар палатаси.

Бу ҳолат товарларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлайдиган ва Марказий Осиёнинг бир қатор давлатларини ўз ичига оладиган Россия бошқарувидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) асосий тамойилларига зиддир.

«Атамекен»га кўра, Кремль давлат харидларини амалга оширишда қозоғистонлик тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан чеклайди ва ўз ишлаб чиқарувчиларига асоссиз равишда устунлик беради.

Жумладан, палата хабарига кўра, Россия қишлоқ хўжалиги соҳасини тартибга солувчи идора – Россельхознадзор Қозоғистондан кириб келаётган сут маҳсулотлари ва музлатилган озиқ-овқатларга нисбатан бир неча марта чекловлар қўйган.

Йил бошида қозоғистонлик экспортчилар расмий Нур-Султонга мурожаат қилиб, Қозоғистон бозорига ҳеч қандай тўсиқларсиз маҳсулот кириб келаётган Россия режимига қарши чора кўришни сўраган.

«ЕОИИ аслида ҳеч қандай иқтисодий миссияга эга эмас, балки у постсовет ҳудудда Россиянинг таъсирини тиклашга қаратилган сиёсий лойиҳадир», деган эди собиқ қозоғистонлик дипломат, «Марказий Осиёдаги геосиёсат» китоби муаллифи, олмаоталик Расул Жумали апрель ойида.

Россия ОАВ аудиторияни йўқотмоқда

Бир вақтнинг ўзида Марказий Осиёликларнинг Россия ОАВга ишончи камайиб бормоқда, бунинг ўрнига улар янгиликларни ўз тилларидаги маҳаллий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлардан олмоқдалар.

Россия телеканаллари ҳатто Россияда ҳам ўз аудиториясини бой бермоқда, бунга уларнинг ашаддий кремлпарастлик ташвиқотини олиб бораётгани сабаб бўлмоқда, дейилади август ойида «Levada» маркази чоп этган «Россия оммавий ахборот маркази» деб номланган ҳисоботда.

Октябрь ойида Туркманистон Россия телеканалларидан воз кечди. Улар ҳатто сунъий йўлдош антенналари орқали ҳам узатилмайди, деди давлат телекоммуникация компанияси – «Туркмантелеком»даги манба.

Бу воқеадан бир ой аввал Марказий Осиёда ОАВ ривожи ва инсон ҳуқуқларига оид масалалар билан шуғулланувчи Лондондаги Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) Марказий Осиёда онлайн ахборот истеъмолига оид тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, Марказий Осиёлик ёшлар янгиликлардан асосан ижтимоий тармоқлардан орқали хабардор бўлиши ва бу кўрсаткич Ўзбекистонда 87, Қирғизистонда эса 92 фоиз эканлиги маълум бўлган.

IWPR ҳисоботи Қозоғистон ва Қирғизистонда қозоқ ва қирғиз тилидаги онлайн контентга эҳтиёж ортиб бораётганини, Тожикистон ва Ўзбекистонда эса тожик ва ўзбек тилида контент тақдим этаётган блоглар оммалашаётганини қайд этган.

Марказий Осиёлик томошабинлар Россия телеканалларидаги ташвиқот тўсиқларини ёқтирмай қолган, дейди бишкеклик оммавий ахборот воситалари кузатувчиси Эрлан Сатибеков.

Аммо мамлакатнинг Россия билан чегарадош бўлган Қозоғистон шимолида етакчилик қилаётган рус телевидениеси Нур-Султонга учун муаммо туғдиради, дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Айдос Сарим. «У ердаги кўпчилик аҳолининг миллий ўзликни англаш билан боғлиқ муаммоси миллий хафвсизликка тўғридан-тўғри таҳдиддир.»

Рус тилидан воз кечиш

2019 йил бошида Қозоғистон тенгенинг фақат қозоқ тилидаги янги дизайнини тасдиқлади, унда айни дамда муомалада бўлган тенгенинг орқа тарафидаги каби ҳеч қандай русча ёзув йўқ. Янги пул бирлиги қайси санадан муомалага киритилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Режадаги дизайнда қозоқ миллий нақши, давлат тарихи ва ривожига ҳисса қўшган таниқли шахсларнинг суратлари, ўзига хос тарихий, географик жойлар ва архитектура ёдгорликлари, Қозоғистонга хос ўсимлик ва ҳайвонот дунёси намуналарининг расмлари, шу билан бирга, давлат билан боғлиқ муҳим рамзлар киритилади.

2017 йил бошида Қозоғистон 2025 йилгача босқичма-босқич қозоқ тилидаги кирилл имлосидан лотин имлосига ўтишни ўтишни режалаштирган эди.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам кириллча ёзувлардан холи бўлган пул бирликларини босиб чиқарган эдилар: ўзбек сўми фақат лотин имлосида, Тожикистоннинг пул бирлиги сомонийда эса, тожик ва инглиз тилларидаги ёзувлар бор.

Қозоғистоннинг қарори Россияни аччиғини келтирган.

Февраль ойида бир гуруҳ россиялик миллатчилар ўз Facebook саҳифасида Қозоғистоннинг шимолий вилоятларини тортиб олинишини ёзиб, Нур-Султонга таҳдид қилди. Бу ҳудудда мамлакатнинг русийзабон аҳолиси тўпланган.

Улар Қримда юз берган воқеаларни мисол ўлароқ келтирганлар. 2014 йилда Россия Қримни ва русийзабон айирмачилар истиқомат қилувчи Украинанинг шарқий қисмидаги Донбассни ноқонуний босиб олиб, мустақил деб эълон қилган эди, аммо халқаро ҳамжамият буни тан олмаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 39

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Мақолани ўқир эканман, сўнгги пайтларда Россияда мигрантларга муносабат жуда мураккаб эканлигини тушуниб етяпман. Патентлар қимматлашди, ички ишлар органлари ходимлари агрессив бўлиб қолган, ҳеч қандай сабабсиз ҳужжатларингни текширади; Улардан гувоҳномасини кўрсатишни сўрасангиз, жуда қўполлик билан жавоб қайтаради. Ҳужжатларни нима сабабдан текширишаётганларини сўрасангиз, жавоб бермайди ёки ёки шунақа буйруқ бор дейди. Патентлар қимматлашган Сўнгги йилларда Россия ҳудудидаги ўзбекистонликларнинг сони янада кўпайган Илгари Россияга кўпроқ украиналик мигрантлар борган. Энди Россиядаги мигрантлар сони бўйича Ўзбекистон етакчи. Энг муҳими, Россияда яхши одамлар кўп; ташвиқотдан сақланиш керак. Айтмоқчиманки, нима бўлишидан қатъи назар, бир-биримиз билан тинч-тотув яшашимиз керак. Россия билан дўстона муносабатларда бўлишимиз керак Барчангизга тинчлик бўлсин. Мен Россияни ва МДҲнинг бошқа давлатларини ҳурмат қиламан. Ҳаммаси яхши бўлади.

Жавоб бериш

Россияда ўзларини тутишни билишмайди, украиналик енгилтак аёллар ёки Марказий Осиёлик «фоҳишалар» кўплигига қарамай аёлларни зўрлашади. Бир фоизигина ишлашга тайёр, қолганлари эса текинхўрлар. Ўзларини шарманда қилиб бўлишган, аммо уларга яхши муомала қилишларини исташади.

Жавоб бериш

Қозоқларнинг ўзи учига чиққан миллатчи. Россия ҳақида ёзибсиз, ўзбекларга қандай муомала қилишингизга аҳамият беринг, божхоначи ва миршабларингиз оддий фуқаролардан минг тангалаб шилиб олишади.

Жавоб бериш

Россия Федерацияси бу СССР эмас, ЕОИИ эса иқтисодий бирлашма эмас, балки заиф ва қарам раҳбарларга эга «қорин ости»ни шакллантириш. Мақсадлардан бири – Россиянинг автомобилсозлик ва бошқа соҳаларини қўшнилар ҳисобидан ривожлантириш. Шунингдек, улар фуқароларнинг ўз фикрини ифода этишига тўсқинлик қилиш усулларни ҳам экспорт қиладилар. Зимистон.

Жавоб бериш

Россия – фашист мамлакат

Жавоб бериш

Бу провокацион ҳаракатларда яхшилик йўқ, муаллиф Помпео буйруғи билан бир тийинга қиммат мақола ёзган шекилли.
Бундай сафсатани исталган ғарб нашрида ўқиш мумкин, шунга қарамай миллионлар осиёликлар Россияга келади.

Жавоб бериш

Ахмоқлар

Жавоб бериш

Тўғри айтасан биродар, гапингга қўшиламан. Улар чет давлатда бўла туриб ўзларини жуда қўпол тутишади. Агар ўзларини камтар ва тинч тутишганида эди, уларни ҳеч ким ҳибсга олмас эди. Нимага бошқаларни қўлга олишмайди? Масалан, немислар ва финларни. Чунки улар тартибли, Марказий осиёликларга ўхшаб бақироқ эмас ва бизникилардан фарқли ўлароқ тушунадиган одамлар. Албатта, шунақа бўлгандан кейин руслар осиёликларни ёқтирмайдида, руслар ишлашга имкон берган бўлса, у одамлардан миннатдор бўлиш керак.

Жавоб бериш

Бу манба одамлар ўртасида низога сабаб бўляпти. Ўзбеклар, руслар, қозоқлар ва қирғизлар. Мен уларни бир халқ, бир маданият деб биламан. Одамлар орасида низо қўзғашга бу нашрчанинг ўзи етарли.

Жавоб бериш

Россиядан узоқроқ юрган маъқул

Жавоб бериш

Ғарб билан яқин алоқа қилинг, улар сизга иш беришади, овқатлантиришади, либерал бағрикенгликни, Гей парадларни яхши кўришни ва гейларнинг никоҳларини ҳурмат қилишни ўргатишади.

Жавоб бериш

Кечирасиз, аммо руслардан фарқли ўлароқ, улар руслар ўзига эп кўрмайдиган ишни қилиб қулга айланяпти. 58169 кармонингизни ўмарганини гапирасиз. Нимага қишлоқдаги руслар ароққа пулини сарфламай, ишлагани келмайди? Ўзингизга шу саволни бериб кўринг-чи.

Жавоб бериш

Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистондан иборат қудратли Туркистон АҚШ ва Россиянинг манфаатларига мос эмас. Ана шунинг учун ҳам улар айирмачилик қилишади.

Жавоб бериш

Ғазабланган, камбағал, ароқхўр, ОИТСга ботган, цивилизацияларнинг энг ортда қолгани - шуларнинг ҳаммаси СРАШИЯ

Жавоб бериш

Россияга қарши бўлганлар ҳаммангиз кетинг! Қаерда яшасангиз ўша ерда ишланг! Чет мамлакатда ишлашга ҳеч ким сизни зўрламаяпти! Ўзингизнинг республикангизни ривожлантиринг!

Жавоб бериш

Ривожланг эмас, ривожлантиринг. Рус эмаслардан ўрганинглар...

Жавоб бериш

Руслар ўзлари акашак бўлиб қолишган, она тиллари эсларидан чиқиб қолибди. Россиясиз Марказий Осиё йўқ бўлади деб айтишади, биз бўлмасак ўзлари йўқ бўлади.

Жавоб бериш

2014-йилда Украинага тегишли Қримни ноқонуний равишда аннексия қилганидан кейин Россиядан ҳафсалам пир бўлган.

Жавоб бериш

Абадий изғириндаги қолоқ ва шовинистик овлоқ жой кимга керак?

Жавоб бериш

Менга ва Россиянинг қолган ҳамма ватанпарварларига керак!

Жавоб бериш

Шунинг учун ҳам миллионлаб мигрантлар Россия Федерацияси бўйлаб кўчиб юрибди, совуқ уларни қўрқитмайди, доимий шимол совуқларидан қийналмайдилар, чунки уларни рубллар қиздиради!

Жавоб бериш

Янги йилда Москва марказини рус бўлмаганлардан тозалаш давом этмоқда, Қизил майдон, 05.01.2020 https://www.youtube.com/watch?v=eShqBCGkW_w

Жавоб бериш

Агар Марказий Осиё мамлакатлари бирлашиб, ягона валюта ёки умумий давлат яратганларида эди, осиёликларимиз бугун Россияда таҳқирланмасдилар, ксенофобия, камситиш ва бошқалар бўлмас эди.

Жавоб бериш

Тарихга назар солинг, аввалига руслар бизни ўмаришган

Жавоб бериш

Москвада Марказий осиёликлар ови: https://www.youtube.com/watch?v=5b9u6pNlT20&t=237s

Жавоб бериш

Москвада Янги йилни нишонлаш пайтида тўс-тўполон юз беради. Ўз вақтида фашистлар яҳудийларга қарши қилгани каби осиёликларга қарши ов эълон қилинади, полиция ва Россия Миллий гвардияси уларни пачкалаб машиналарга босади ва номаълум тарафларга олиб кетади.

Жавоб бериш

Бошқа давлатлар Россиядан тобора нафратланиб бормоқда, ҳатто русларнинг бир-бирини кўргани кўзи йўқ.

Жавоб бериш

Тўғри

Жавоб бериш

Нацистлар давлати бошқа мамлакатлар учун жозибадор бўла олмайди. Бу ҳам етмагандек, Россиядаги инқироз беш йилдан бери тугамаяпти, аксинча кучайиб бормоқда.

Жавоб бериш

Ҳақ гап.

Жавоб бериш

Афсуски, ксенофобия, Россия ва бошқа жойларда гастарбайтерларнинг [меҳнат мигрантлари] масхара қилиниши, Россия телеканалларида Марказий осиёликларнинг камситилиши бор гап. Шунингдек, Россиянинг барча асосий янгиликлар телеканалларида сийқаси чиққан Украина мавзуси, Украина биринчи рақамли душман деб кўрсатилиши, гастарбайтерлар ва улар доимий яшайдиган мамлакатлар тўғрисида жуда кўп салбий телекўрсатувлар бор.

Жавоб бериш

Кетинг! Россия фуқаролиги ва энг муҳими оналик капитали, ижтимоий ёрдам пуллари, нафақа ва кўмак пули учун ҳужжат топширманг!! ТАМОМ! Ана шунда сизни ҳамма ҳурмат қилади!

Жавоб бериш

Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг таъкидлашича, лотин ёзувига ўтиш – Қозоғистоннинг ички иши. Ва бу Россиянинг расмий позициясидир. Қандайдир нацистлар ёзган нарсалар эса бу девордаги ёзувдан бошқа нарса эмас. (Негадир мақолада бу нацистларнинг исмлари ёки уларнинг таҳдидлари битилган Facebook саҳифасига ҳавола йўқ)

Жавоб бериш

Бу Қозоғистоннинг ички иши ва биз нацист эмасмиз, сен ўзинг нацистсан, бу ерда ҳар хил бўлмағур гапларни ёзяпсан. Биз мустақил давлатмиз ва ўз миллий тилимиз бор, бу дегани дунёнинг бошқа тилларини ўрганишдан воз кечамиз дегани эмас.

Жавоб бериш

Қозоқ тангаларидаги ёзувлар доим қозоқ тилида бўлиб келган, бу мени ҳеч қачон безовта қилмаган.

Жавоб бериш

Россия ёқимсиз мамлакатга айланиб бормоқда. У Ғарб мамлакатларига деярли ҳамма нарсада ютқазмоқда, лекин нацистлар сони бўйича етакчи

Жавоб бериш

Олма билан апелсинни таққослаяпсиз. Европада ёки Россияда ишлаш танлови бўлса, ҳатто руслар ҳам Европада ишлар эди.

Жавоб бериш

Ҳа

Жавоб бериш

Бу субъектив фикр. Бу ерда заррача ҳам объективлик йўқ.

Жавоб бериш