https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/01/03/feature-03
| Терроризм

Тожикистон президенти экстремизмга қарши курашга оид қонунни имзолади

Карвонсарой

image

Жангариликда гумонланиб, қидирувга берилганларнинг фотосуратларини кўздан кечираётган ўткинчи йўловчилар, Бўстон қишлоғи, 2017 йил 29 декабр. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 2 январ куни экстремизмга қарши курашга оид қонунни имзолади. [Файл]

ДУШАНБЕ – Пайшанба (2 январь) куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги қонунга имзо чекди, деб хабар беради AsiaPlus.tj президентнинг матбуот хизматига таяниб.

Шунингдек, вояга етмаганлар орасидаги жиноятчилик ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларига тааллуқли бошқа қонунлар ҳам имзоланган.

Раҳмон томонидан маъқулланган экстремизмга қарши қонун лойиҳаси Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган.

Узоқ муддатли устувор масала

Қонун парламентда президентнинг ушбу масалани кўтарганидан бир йил ўтиб кучга кирмоқда.

Экстремизмга қарши курашга оид амалдаги қонун замон талабларига жавоб бермайди, деган эди Раҳмон 2018 йил 26 декабр куни парламентнинг қўшма мажлисида.

Тожикистон ўз фуқароларини террорчилик ташкилотларга қўшилишининг олдини олиш ва хорижда шундай гуруҳларга қўшилиб қолган тожикларни ватанига қайтаришга уриниб келмоқда.

Хабар қилинишича, янги қонун сўнгги халқаро воқеалар, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа ташкилотларнинг резолюцияларини ўзида акс эттиради.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha