Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ элчиси Тожикистон мудофаа вазирлигига тоғ операциялари учун мўлжалланган транспорт воситаларини тақдим этди

Карвонсарой

АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм ва Тожикистон мудофаа вазирининг логистика бўйича ўринбосари, генерал-майор Суҳроб Талбак Махмадзода енгил транспорт воситаларини топшириш маросимида иштирок этмоқда. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм ва Тожикистон мудофаа вазирининг логистика бўйича ўринбосари, генерал-майор Суҳроб Талбак Махмадзода енгил транспорт воситаларини топшириш маросимида иштирок этмоқда. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ДУШАНБЕ – Тожикистондаги Америка элчихонасининг баёнотига кўра, жума (10 январь) куни АҚШ Тожикистон мудофаа вазирлигига енгил хизмат машиналарини топширди.

Маросимда АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм ва Тожикистон мудофаа вазирининг логистика бўйича ўринбосари, генерал-майор Суҳроб Талбак Маҳмадзода иштирок этди.

Ушбу транспорт воситалари Тожикистон мобил кучларига турли ҳудудлар ва шароитларда операциялар ўтказишга имкон беради. Умумий қиймати 575 минг АҚШ долларига (5,5 миллион сомоний) тенг транспорт воситалари АҚШ ҳукуматининг ташқи ҳарбий молиялаштириш дастури доирасида тақдим этилди, дейилади баёнотда.

Баёнотда таъкидланишича, Қўшма Штатлар аввалгидек, Тожикистоннинг суверенитети, хавфсизлиги ва минтақавий барқарорликдаги ролини қўллаб-қувватлаш учун у билан ҳамкорлик тарафдори бўлиб қолади.

Бундай чоралар Марказий Осиё давлатларининг сиёсий кўмак, иқтисодий алоқалар ва терроризмга қарши кураш орқали Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва фаровонликни таъминлашдаги ижобий ролини қўллаб-қувватлайди, дейилади баёнотда.

Америка Қўшма Штатлари Тожикистон билан 27 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда ва мамлакатга хусусий сектор, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, демократик институтлар ва хавфсизликни қўллаб-қувватловчи дастурлар орқали қарийб 1,9 миллиард доллар (18 миллиард сомоний) маблағ ажратган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500