Карвонсарой
Хавфсизлик

Кремлнинг ИД таҳдиди борасидаги иддаолари рад этилди

Максим Енисеев

Суратда: Ўзбекистоннинг Амударё бўйидаги чегара ҳудудларида олиб борилган тактик ўқув машғулотлари. 13-14 ноябрь кунлари ўтказилган машғулотларда армия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, чегара қўшинлари ва Миллий гвардия иштирок этган. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Суратда: Ўзбекистоннинг Амударё бўйидаги чегара ҳудудларида олиб борилган тактик ўқув машғулотлари. 13-14 ноябрь кунлари ўтказилган машғулотларда армия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, чегара қўшинлари ва Миллий гвардия иштирок этган. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

ТОШКЕНТ – Россия сиёсатчилари ва оммавий ахборот воситалари Афғонистон шимолида «Ислом давлати» (ИД) жангариларининг фаоллашаётгани ҳақидаги гап-сўзларни урчитишда давом этмоқдалар.

Уларнинг таъкидига кўра, мавжудлиги исботланмаган жангарилар Марказий Осиёга бостириб киришга тайёрланмоқда.

Минтақанинг ўзида эса мазкур баёнотлар босиқлик ва ишончсизлик билан қарши олинди, чунки Марказий осиёликлар бу гап-сўзлар ортида Кремлнинг ҳудуддаги ҳарбий иштирокини кучайтириш истагини яширинган, деб биладилар.

Кремлнинг иддаолари

18 декабр куни Теҳронда гапирган Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг сўзларига кўра, тахминан 2500 дан 4000 гача ИД жангарилари «Тожикистон ва Туркманистон орқали Марказий Осиёга бостириб киришга ҳозирлик кўрмоқда».

Тожикистонлик мактаб ўқувчилари мамлакатдаги 201-Россия ҳарбий базаси музейини кўздан кечирмоқда, 2019 йил, март. (Россия марказий ҳарбий округи матбуот хизмати)

Тожикистонлик мактаб ўқувчилари мамлакатдаги 201-Россия ҳарбий базаси музейини кўздан кечирмоқда, 2019 йил, март. (Россия марказий ҳарбий округи матбуот хизмати)

Таслим бўлган собиқ ИД жангарилари. Афғонистон, Нангарҳор вилояти, 17 ноябрь. Ўшанда 600 дан ортиқ жангарилар ва уларнинг оила аъзолари таслим бўлишган, бу ҳодиса ИДнинг Афғонистондаги мағлубияти ўлароқ қабул қилинган эди. (Холид Зераий)

Таслим бўлган собиқ ИД жангарилари. Афғонистон, Нангарҳор вилояти, 17 ноябрь. Ўшанда 600 дан ортиқ жангарилар ва уларнинг оила аъзолари таслим бўлишган, бу ҳодиса ИДнинг Афғонистондаги мағлубияти ўлароқ қабул қилинган эди. (Холид Зераий)

«Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият беқарорлигича қолмоқда ва янада ёмонлашиши мумкин. Айниқса, ИДнинг кучайиши жиддий хавотир келтириб чиқармоқда», деди Патрушев.

ИД Афғонистон ва Марказий Осиёда «Буюк Хуросон»ни яратишни кўзлаган, инфратузилма объектлари, хавфсизлик идоралари, дипломатик ваколатхоналар, шунингдек, чет эл фуқаролари ҳужумлар нишонига айланиши мумкин, деди Патрушев.

Патрушевнинг сўзларини «Спутник» ва Санкт-Петербургдаги Интернет тадқиқотлари агентлигининг можароли «троллар фабрикаси» билан алоқадор Федерал янгиликлар агентлиги каби Россия ташвиқот идоралари қўллаб-қувватлади.

Мазкур оммавий ахборот воситалари декабр ва январ ойларида Марказий осиёликларни Афғонистондаги ИД таҳдидига ишонтиришга уриниб, кремлпараст сиёсатшуносларнинг «Ислом давлатининг осиёлик жангарилари гуруҳи Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олиши мумкин» деган кескин сарлавҳали материалларни нашр этган.

Ўзбекистон бу баёнотларга ишонмайди

«Патрушевнинг бу баёноти маҳаллий нашрларда акс-садо бермади», дейди тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хан Карвонсарой билан суҳбатда.

«Россиялик сиёсатчилар доимий равишда шундай баёнотлар билан чиқадилар, лекин, «ИД таҳдиди» Ўзбекистонда умуман кун тартибидаги масала эмас», деди у. «Бунинг ўрнига ОАВда Ўзбекистон фуқаролари бўлган экстремистларни тўғри йўлга қайтариш ва радикаллашувга қарши кураш кенг ёритилмоқда. Лекин, бу – таҳдид эмас.»

2019 йил давомида Россия вакиллари ИДнинг минтақадаги таҳдиди ҳақида тинмай сўзладилар, лекин уларнинг тахминлари пуч бўлиб чиқди.

2019 йилда илк бор бундай баёнот Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан янграган эди, ўшанда у ИД Афғонистонда «кенгайиш учун замин» ҳозирлаётганини айтган.

6 ноябрь куни Россия президентининг Афғонистондаги махсус вакили Замир Кабулов «Известия» нашри билан суҳбатда ИД «ўз жангариларини Марказий Осиёга жойлаштираётганини» иддао қилган эди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида КГБ вориси бўлмиш Россия федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) юқори лавозимли расмийси Сергей Беседа ҳатто «АҚШ разведка хизматларини» бу «жараёнда иштирок этганликда» айблаган.

«Фактлар эса қарама-қарши манзарани юзага келтирмоқда», деди Хан.

«Афғонистондаги вазият мураккаблигича қолса-да, миллий ярашувга эришиш имконияти бор ва бу жараёнда ИД асосий роль ўйнамайди.»

Афғонистонда ИД мағлуб этилган

«Бир йил олдин бу ерда туриб, ИШИДни (ИД) енгдик деб айтишимизга ҳеч ким ишонмаган бўлар эди», деб айтган 19 ноябрь куни Нангарҳор вилоятида Афғонистон президенти Ашраф Ғани 600 дан ортиқ ИД жангарилари ва уларнинг оила аъзолари таслим бўлганларидан сўнг.

Афғонистон расмийлари ИД инқирозини Афғонистон ва коалиция кучларининг биргаликдаги ҳаво ҳужумлари, молиявий қийинчиликлар, тушкунлик руҳининг кучайгани билан изоҳлайдилар.

«Улар Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида қайтадан қуролланиб, мамлакатнинг бошқа қисмларига таҳдид сола олмайдиган», деб айтган Нангарҳор ҳокими Шоҳ Маҳмуд Миахил «Америка Овози» хабарига кўра.

ИД Афғонистонда ўз кучларини қайта тўплай олмайди, чунки унинг молиялаштириш тизими буткул барбод бўлган, дейди хавфсизлик таҳлилчиси.

Тожикистонга ташриф буюрган АҚШ дипломати 2019 йилда хавфсизлик кучлари Афғонистонда ИДга қарши курашда эришган ютуқларни алоҳида қайд этди.

«Кўриб турганингиздек, ўтган йил давомида Афғонистон Нангарҳор вилоятида ИШИДни (ИД) буткул йўқ қилиш, Кунарда эса унинг сони қисқартиришда катта ютуқларга эришди, аммо кураш ҳали ҳам давом этмоқда», деди Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс 8 январь Душанбеда АҚШ элчихонаси хабарига кўра.

Кремлнинг асл режалари

Эътиборлиси, ИДнинг «Марказий Осиёга таҳдиди»ни бўрттиришдан Россия расмийларининг мақсади аниқ ва расмийлар буни яширишга ҳаракат ҳам қилмаяптилар.

Россия 2020 йилда ўз Марказий ҳарбий округидаги (МХО) қўшинларининг жанговар тайёргарлигини оширишда давом этади, деб айтган генерал-лейтенант Александр Лапин, Спутникнинг 27 декабрдаги мақоласига кўра.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда МХО базалари ва бўлинмалари бор. Ўтган йил сентябрь ойида МХО қўмондонлиги Россия ва Марказий Осиёдаги машқ майдонларида «Марказ-2019» машғулотларини ўтказди.

2020 йилда МХОнинг асосий мақсади жамоавий тайёргарликни 13 фоизга, жанговар тайёргарликни эса 26 фоизга оширишдир, деди Лапин. МХОнинг жанговар қобилияти 5 фоизга ортиши керак, деб қўшимча қилди у.

Россия «Тожикистон ва Туркманистон орқали Марказий Осиёга кириб келишни режалаштирган террорчилик ташкилотларининг ортиб бораётган таҳдидига» жавобан шундай чораларни кўрмоқда, деб хабар берган «Спутник» нашри.

«Баҳона»

«ИД таҳдиди» ҳудудда шунчаки Россия ҳарбий ҳозирлигини мустаҳкамлашнинг бир йўли, дейди Марказий Осиёлик таҳлилчилар.

«Бу Москвага хизмат қиладиган мақсадни амалга оширишда Россия хавфсизлик агентликларининг ўзига хос иддаоси», деди собиқ дипломат, бишкеклик Мурат Конокбаев.

«ИД – бамисоли катта одам бўлган Россия Марказий Осиё давлатлари кўринишидаги кичик болаларни қўрқитиш учун фойдаланаётган қўрқинчли махлуққа ўхшайди», деб айтган қозоғистонлик журналист Руслан Бахтигареев 27 декабрь куни Қирғизистоннинг «Вечерний Бишкек» нашрига.

«Россия Ўзбекистонда ва Қозоғистонда яна битта ҳарбий база очишни истайди. Бу мақсадларни амалга ошириш учун ИД жуда яхши баҳона», деб айтган қозоғистонлик сиёсий таҳлилчи Ислом Куреев «Вечерний Бишкек» нашрига кўра.

Шунингдек, Россиянинг ИД борасидаги ваҳималари туркманистонлик чегара хизматлари расмийларининг эътирозига сабаб бўлган эди..

Патрушев ва бошқа россиялик расмийлар тилга олган «манзара тасвирланганидек қўрқинчли эмас», деди фақат Ойтуғди исми билан ўзини таништирган Туркманистон давлат чегара хизмати подполковниги.

Бундай даъволар биргина мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса – янада кўпроқ ваҳима уйғотиш орқали Туркманистон раҳбариятини Россия қуролларини сотиб олишга, ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга ҳамда Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) қўшилишга ундашдир, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Жуда долзарб мақола. Афғонистондаги ИШИД ва унинг Марказий Осиё мамлакатларига бостириб киришга уринаётгани билан қўрқитиш энди ҳеч кимнинг пинагини бузмайди. Одамлар бундай ёлғон хабарларга муносабат ҳам билдирмай қўйишди. Ўзбекистон ўзининг Афғонистон бўйича сиёсатини аллақачон қабул қилган. У биринчи навбатда ўзаро ҳамкорлик ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга, барча соҳаларда, жумладан халқаро терроризмга қарши кураш бўйича тинч ҳамкорликка интилади.

Жавоб бериш

Россиянинг Афғонистондаги ИШИД ҳақидаги сафсаталари Марказий Осиё давлатларини қўрқитиш ва уларни Россиядан узоқлаштирмаслик мақсадида тарқатилади. Бу Кремлнинг кулгили ва бемаъни ташвиқоти. Ифлос найрангларни Кремлнинг ўзидан кутиш керак.

Жавоб бериш

Бу чиранишларни кузатиш аянчли...

Жавоб бериш

Россия бу давлатларсиз ҳам яшай олади, аммо улар Россиясиз яшай олмайди. Чақириқ бўлмагунича ботирмиз.
Ўзимизга тегишли ҳеч нимамиз бўлмаса, ҳаммасини қўлдан бой берганмиз, аммо ўзимизни тутишимизга қаранг.
Кучли қўшнинг бўлгани доим яхши. Жуда бўшашиб қолганмиз; ИД деярли ёъқ қилинди... Кейинчалик Россияга бўйин эгмасак бўлгани. Касалликни кейинчалик даволагандан кўра, аввалдан олдини олган яхши, чунки кейинчалик даволаш жараёни қандай кечиши номаълум. Асоратлари ҳам бўлиши мумкин!

Жавоб бериш