Карвонсарой
Иқтисодиёт

Мирзиёев: Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмайди

Карвонсарой

«Биз бу иттифоққа аъзо бўлмаймиз», деди 20 январ куни мамлакат сенатида чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Россия ҳукмронлигидаги ЕОИИга аъзо бўлишдан бош тортганини айтиб. [Ўзбекистон президенти матбуот хизмати]

«Биз бу иттифоққа аъзо бўлмаймиз», деди 20 январ куни мамлакат сенатида чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Россия ҳукмронлигидаги ЕОИИга аъзо бўлишдан бош тортганини айтиб. [Ўзбекистон президенти матбуот хизмати]

ТОШКЕНТ – Душанба (20 январ) куни президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Россия бошчилигидаги Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлмаслигини айтди, деб хабар бермоқда The Tashkent Times.

Бунинг ўрнига Ўзбекистон 2017 йилдан бери ташкилотни кузатиб келаётган Молдова каби кузатувчи мақомига эга бўлади.

Мирзиёев ўз қарорини Ўзбекистоннинг янги сайланган Сенати илк мажлисида маълум қилган.

ЕОИИга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Беларус киради.

«Интеграциялашув ҳақида икки оғиз айтсам», деди Мирзиёев. Кўп одамларимиз чет элда ишлаб юрибди. Қозоғистон ва Россияда.»

«Битта нарсани билиб қўйинглар», деди у. «Ҳеч ким мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймайди. Мустақиллик халқ ишонган президентнинг қўлида.»

«Биз иттифоққа аъзо бўлиб кирмаяпмиз», деди у.

Nur.kz хабарига кўра, президент Ўзбекистон ЕОИИга аъзо эмас, фақат кузатувчи мақомида киришини таъкидлаган.

«Кузатувчи мақомида нима яхши, нима ёмонлигини кузатамиз», деди у аъзоликдан кўра кузатувчи бўлишнинг фойдасини тушунтириб. «Бир нарсага амин бўлинглар, ҳамма қилган ҳаракатларимиз миллатимиз манфаати учун.»

Аччиқ тажриба

ЕОИИнинг айрим аъзолари, жумладан Қозоғистоннинг иттифоқдан ҳафсаласи пир бўлган.

Масалан, қозоқ расмийлари ва бизнес етакчилари блок қозоғистонлик экспортчиларни Россия бозоридан тўсиш билан Россия манфаатлари учун хизмат қилишини айтадилар.

«Биз, қозоқистонлик тадбиркорлар Россия компаниялари билан Россияда ҳам, Қозоғистонда ҳам рақобатлаша олмайдиган қийин аҳволга тушиб қолдик, чунки улар бизни Россия бозорига киритмайдилар, Қозоғистонда эса ўз маҳсулотларини атайин арзон сотадилар», деган эди сут ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи қустанайлик тадбиркор Нуртаев ўтган йил ноябрда. «Бундай шароитда қандай тирик қолиш мумкин?»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 15

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қўшилмаслик керак

Жавоб бериш

Менимча, бунинг натижасида аъзо мамлакатларда Россия товарлари кўпаяди.

Жавоб бериш

Аллоҳ бу қарори учун Мирзиёевни саломат қилсин. Ахлатга тўла Совет-Россия чўчқахонасига Ўзбекистон муҳтож эмас. Арнасойдаги атом электр станцияси ҳам керак эмас унга.

Жавоб бериш

Бу гапингизга қўшиламан. Хонлик даврида ҳам Россия Ўрта Осиёни босиб олмоқчи бўлган ва босиб олган, бунга сабаб бизнинг бўшлигимизда бўлган, яни биз бир мақсад йўлида бирлашолмаганимиздан бўлган. Бу хатони бошқа қайтармаслигимиз керак!

Жавоб бериш

Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ва Беларусь ҳам бу Иттифоқдан чиқиши керак! ! !

Жавоб бериш

10 йилдан кейин ўзбек халқи ЕОИИ нималигини тушуниб етади.

Жавоб бериш

Худога шукр ўзбеклар ЕОИИга аъзо бўлмас экан. Кимга керак! Тиланчилар. Фоҳишалар. Кимни тагига ётишни билишмайди. Турклар ва америкослар беряптими ёки ўзларинг оляпсанларми. Россияга пул ишлагани, ифлос қилгани келмаларинг. Уйда қолиб эшакларингни севиб ётларинг!!!

Жавоб бериш

Аллоҳ сенга кифоя қилсин

Жавоб бериш

Аллохим Узингга беадад Шукр.Боскинчи,дунё нафратига сазовор,урушлар,бегунохлар конига кули ботган Россия билан бирга килмаганингга.Алхамдулиллах.ЕОИИ деб атайин Россия бош булиб олади ва аста давлатни емириб огир ахволга солиб босиб олади.Аллох узинг энг яхши химоячисан

Жавоб бериш

Ҳа, тўғри гапирдинг! Худосиз руслар билан бирга иш қилиш катта гуноҳ! Бу алкашлар ухлаб, совет давридаги каби ҳеч нарса қилмай, беҳожат яшашни туш кўрадилар! Уларга ишониш ўз-ўзингга нисбатан ҳурматсизликдир! Назик [Назарбоев] мамлакатни буткул вайрон қилди, биз қилган хатоларни такрорламанг; аҳмоқ бўлманг! Дўконларда Россия сути сотилади, ўзимизники эса кам, бунақасини қаерда кўргансиз! Бу жин ургур иттифоққа қўшилиб, Қозоғистон ютқазди! Албатта, руслар орасида виждонли одамлар бор, лекин улар жуда кам.

Жавоб бериш

Қўллаб-қувватлайман

Жавоб бериш

Жаноб президент биз сиз билан фахрланамиз. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Ҳеч қачон чарчаманг.

Жавоб бериш

Умуман аъзо булмаганимиз яхши, хатто кузатувчи булиб хам! ЕОИИ нинг стратегик максади бизга бошида бироз ёрдам бериб, келажакда хом ашё етказиб берувчи давлатга айлантириш! Узимиз мустакил ривожланишимиз учун хамма шарт-шароитлар мавжуд!

Жавоб бериш

Президент 100 фоиз ҳақ. Мустақиллигимизни сотмаймиз.

Жавоб бериш

Бизга шу керакми у'зи? у сиз хам нолийдиганмас хаётимиз

Жавоб бериш